декабр 09, 2019 14:42 Asia/Tashkent

Муҳаммад Жавод Зарифнинг Америка ва Исроил шантажига қарши айтган сўзларининг тасвири "Остона клуби" йиғилишида анъанавий адабиётга ўзгача оҳангда нашр этилди. "Остона клуби" яқинда Қозоғистонда бўлиб ўтди ва унда Эрон ташқи ишлар вазири ҳам иштирок этди. Бу видео яқинда тарқатилди.

Доктор Зариф: Мен сизнинг сўзингизни бўлганим йўқ.

Йиғилиш раиси жаноб Латвок : ижозат беринг саволингизга жавоб берсинлар. Агар вақт қолса, сўзларини ислоҳ этасиз. Йиғилишнинг вақти чегараланган. Бироқ, мен "Америкага ўлим" ва "Исроилга ўлим" дейишларини аҳамиятсиз мавзў деганим йўқ. Бу мавзў қабул қилиб бўладиган мавзў эмас. Аммо  Америкада Эронни шайтон деб жилвалантиришларини ҳам қабул қилиб бўлмайди. Бошқаларни шайтон деб жилвалантириш қабул қилиб бўладиган мавзў эмас, тамом. Марҳамат, сўзларингизни давом эттиринг!

Доктор Зариф: Мен сизнинг беҳуда гапларингизни тингладим. Агар кимдир келиб Американинг президентини узгартирса ва унинг ўрнига халқингизни ўлдирадиган бир диктаторни мамлакатингизга президент этиб тайинласа, сиз бу мамлкатга ўлим деб айтасизми? Сиз бу давлатига ўлим деб айтмайсизларми? Нима учун ўзларингизни ахлоқли этиб кўрсатасизлар ва бошқаларни эса айблайсизлар? Биз Америкага нима қилдик? Биз Исроилга нима қилдик? Биз исроилликларга очлик олиб келдикми?  Бизга ким очлик келтирмоқда? Америка ва Исроил эмасми? Менга айтингларчи? Биз Баржом ядровий келишувини буздикми?  Баржом ядровий келишувини бузганлар улар эмасми? Нима учун? Чунки Европа уларга ёқмайди! Агар бирон бир президент уларга ёқмаса бутун дунёни нотинчликка юзмаюз этиш учун  сабаб бўладими? Ўзингизга келинг! Эроннинг ягона гуноҳи шундаки, Эрон ўз тақдирини бошқаларга топшириб қуймаслик қарорига келди ва бу ташаббусидан фахрланади ва буни давом эттиради.  

Ёрлиқ

Шарҳ