декабр 10, 2019 15:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Хорижий кучларнинг ҳузур топиши ҳеч қачон Ғарбий Осиё минтақаси учун барқарорликни таминлагани йўқ. Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни пешиндан кейин Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Осиё қалби" вазирларининг саккизинчи конфренциясида иштирок этиш зимнида, сўзлаган ўз нутқида минтақадаги хавфсизлик ва тинчлик ҳақида Эроннинг нуқтаи назарини баён этди.

Тажриба шуни кўрсатадики, Америка ҳеч қачон минтақпада терроризмни томиридан йўқ қилиб ташлаш ёки хавфсизликни ижод этиш паяда бўлгани йўқ. Америка ҳақиқатан ҳам Ғарбий Осиё, айниқса афғонистонда охирги бир неча ўнйилликлар давомида уруш, бўҳрон ва низоларнинг келиб чиқиши сабабига айланиб қолган.

Зариф Истанбул йиғилишида Эрон барча гуруҳлар ва сиёсий қанотлар, жумладан Афғонистон давлати раҳбарлигида Толибон гуруҳининг иштирок билан афғонистонликларнинг ҳидояти ва моликияти назорат остида афғон-афғон тинчлик жараёнини ҳимоят этишини баён этиб, (Bonn 2001) конфренциясининг мувафаққиятларини сақлаб қолиш йўлида, айниқса сиёсий йўл билан ечим топиш учун мустаҳкам пойдевор сифатида Афғонистон Исломий Жумҳуриятнинг асосий қонуни доирасида  тинчлик жараёнига кўмак бериш учун ихтиёримизда бўлган барча имкониятлардан фойдаланишларимиз лозим,-деб айтди.

Истанбул йиғилишида Зарифнинг баён этган изҳороти минтақада бегона кучларнинг аралашиш сиёсатлари оқибатида юзага келган таҳдидларга бевосита ишора этади.

Зариф  оқимли хатарли тамоюлларнинг кенгайиши ва қон тукишларнинг сабабига айланган Афғонистондаги ИШИД террористик гуруҳининг таҳдидларини унитмаслик керак. Ироқ ва сурияда ИШИД ва бошқа ифротий гуруҳларни ташкил этиш ва уларни ҳимоят этишдан ҳеч ким манфаат кўрмаганидек Афғонистон ва Марказий Осиёда унинг кенгайишидан манфаат ҳеч кимга насиб қилмайди. бу даҳшатли жараён катта фожеага айланмасдан унинг олди олиниши керак,-деб айтди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз баёнотларида, бир неча мартабалар Америка минтақада хавфсизликни таминлашга қодир эмас.,-деб эслатиб ўтганлар. 

Бу ҳақиқатнинг яққол намунаси Афғонистонда Американинг 14 йил ҳузур топишидирким, нафақат Афғонистон халқи учун хавфсизликни армуғон этмади, балки хавфсизлик шароитини ёмонлаштирди.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Самуэл Хантейнгтон 16 сол олдин Форен Афрез нашриясида шундай деб ёзди: "Дунё аҳлинуқтаи назарига кўра, АҚШ ўзбошимча ягона катта қудрат ва дунё жамиятига нисбатан катта таҳдид соладиган хорижий таҳдидга айланмоқда" 

Бундай шароитда Афғонистонда тинчликни барқарор этиш учун халқаро ва минтақавий сайъ-ҳаракатларни кучайтириш  минтақада нотинчлик муаммосидан ўтишнинг ягона йўлидир. 

Эрон Ислом Жумҳурияти бу заминда Афғонистон халқининг мушкулотларини камайтириш учун ушбу ўлкага кўмак беришга тайёрдир.

Эрон осон коммуникацион алоқаларни ижод этиш, иқтисодий кўмаклар ва хизмат кўрсатишни тақдим этиш ҳамда ўтган бир неча ўнйилликлар давомида афғон бошпанаҳ изловчи муҳожирларини мизбонлик қилиш ва уларни ҳимоят этиш учун энг олий даражада хизмат кўрсатди. Чунончи: БМТ ташкилоти бир неча  маротаба Эроннинг Афғонистонга кўрсатган кўмакларини тақдирлади.

Эрон Афғонистон халқининг маиший ҳаёти ва иқтисодига кўмак бериш учун имкониятлар, жумладан Чобаҳор стратегик порти орқали халқаро сувларга осон йўл билан чиқишни таъминлади. Ҳозирги кунда Эрон шимол-жануб каридорининг асосий қисми сифатидаЧобаҳор-Зоҳидон темир йўлини охирга етказмоқда. 

Бу темир йўл Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларини Чобаҳор порти орқали эркин сувларга боғлайди. 

Эрон шунингдек, тинчлик учун музокаралар арсасида ҳам бу мақсадга эришиш пайида бўлган барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

Шундай қилиб, Истанбулда ўтказилган "Осиё қалби" йиғилишида Зарифнинг сўзлаган нутқи Ғарбий Осиёда хавфсизлик ва тинчликка эришиш йўллари ва зарурати ҳақида Эроннинг шаффоф нуқтаи назарини қайта таъкидлаш маъносидадир.

Ёрлиқ

Шарҳ