Январ 04, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Генерал Сулаймонийни шаҳодатга етказиш Американинг катта хатоси эди

Эрон Ислом Жумҳурияти миллий хавфсизлик кенгаши жума куни Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказиш учун Американинг содир этган жинояти пайида фавқулодда йиғилиш ўтказиб ушбу ҳодисанинг турли жиҳатларини таҳлил этиб, керакли қарор ва баёния содир этди.

Эрон миллий хавфсизлик кенгаши ушбу баёнияда, бу жиноятли ҳужум Ғарбий Осиё минтақасида содир этган энг катта стратегик хото эканини Америка билиши керак. Вашингтон бу хатосининг оқибатларидан осонликча қутила олмайди,-деб таъкидланади.

Эрон миллий хавфсизлик кенгаши шунингдек жинояткорлар муносиб макон ва замонда қаршатқич қассосга юзмаюз бўлишларини баён этиш зимнида, шак-шубҳасиз бу жиноят терроризм билан қарши кураш олиб боришнинг йирик қомондонларидан такфирий террористлар ва ИШИД террорчи гуруҳи учун қассос олиндиким, Сурия ва Ироқда терроризмни нобуд этган тимсоли эдилар,-эслатиб ўтди.

Бағдоднинг аэропорти яқинида жума куни (3 январ) Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучлари қомондони Қосим Сулаймоний ва у билан бирга бўлган ҳамроҳларини шаҳодатга етказиш учун Американинг содир этган жинояти шуни кўрсатдики, Америка терроризм билан уруш олиб бормайди, балки Американинг ўзи минтақадатерроризм, нотинчлик ва бузғинчиликларнинг асосий омили саналади.

Америка бундан олдин ҳам бир неча маротабалар террористлар билан қарши курашадиган ҳар қандай жараённинг душмани эканлигини намойиш этганди.

  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўтган ҳафта чоршанба куни Эрон бўйлаб тиббий ҳамширалар билан учрашганларида, Эрон халқига таҳдид солиш ва Ироқдаги охирги ҳодисанинг асосий омили сифатида Эронни айбдор этишда Америка президентининг изҳоротига ишора этиб, Ҳамма билсин, Эрон Ислом Жумҳурияти уруш пайида эмас. Аммо кимки Эрон халқининг ривож-равнақи, азамати, иззат-нафси ва манфаатларига таҳдид солса, шак-шубҳасиз унга қарши оғир зарба берилади ва унга қарши кураш олиб борилади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа ёки минтақадан ташқарида уруш бошлагани йўқ, аммо ўз хавфсизлигини муҳофазат этишда бир лаҳза ҳам шак-шубҳа қилмайди. Ўтган йили июн ойида Ҳурмуг бўғозида Америка жанжал келтириб чиқариш пайида бўлган вақтда, Глобал Хок RQ-4  замонавий учувчисиз учоқлардан фойдаланиб  Эрон ҳудудига тажовуз қилганида, бу учоқ Эрон ҳаво ҳужумларига қарши қудратли кучи томонидан уриб туширилди. Ҳолбуки, Американинг учувчисиз учоқ билан бирга Американинг ҳарбий самолёти ҳам 35 нафар пассажири билан Эрон ҳаво ҳудудларига кириб келдиким, Эрон нишонга олиши мумкин эди. Аммо би ишни қилмади. 

Тайм журнали уша вақтда Стенфорд университетида Фримен Спогли халқаро тадқиқотлар институти Гувер институтининг катта илмий ходими Эмми Загарт нақлига таяниб, нашр этган ўзининг мақоласида шундай ёзди: "Бу учувчисиз учоқни уриб тушуриш Америкага шундай паёмни етказдиким, Эрон биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ эканини исботлайди."

Америка охирги йилларда нишонга олган мамлакатларнинг устидан ҳукмрон қилиш ва аралашувини оқлаш ҳамда ҳарбий тажовуз қилиш ва ҳужум уюштириш учун йўлни очиш мақсадида  сохта сценарияларни ижро этишни ишчи дасмтурига киритдиким, унинг намунаси Саддом химиявий қурол-яроқлардан фойдалангани ҳақидаги ёлғон лойиҳа билан 2003 йилда Ироққа қарши ҳужум уюштирди.

Америкаликлар бу лойиҳани Сурияда ҳам амалда татбиқ этишга уринишди. Аммо мувафаққиятсизликка урадилар. Американинг урушқоқлари бу назарияга тарафдорлик қилишади ва улар бўҳрон назариясининг ошиқлар номи билан машҳур бўлишган. Эрондан қурқитиш лойиҳаси ҳам бошқа доирада бўҳрон назариясининг намунаси саналадиким, Америка ўз мақсадига етиш учун Эроннинг хатарини катта қилиб кўрсатади.

Бу мақсадлардан бири бу минтақадаги муқовимат жараёнига зарба беришдан иборатдир. Америка бу ҳаракати билан минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун кескинликларни ижод этишига қўшимча, ўзига иттифоқчи бўлган жинояткор режимларни ҳам муқовимат жараёни томонидан жиддий жавоб олишига юзмаюз этди.

Дунё оммавий афкори бугун Америка ва Трамп шахсиятини халқаро шартномалар, қонун ва қоидаларни поймол этиш, уруш ҳамда бўҳронларни ижод этишнинг масъули деб билади. Бу террористк амал ҳам халқаро жиҳатларга эгадирким, албатта унинг харажотлари жиноят омиллари учун унинг қисқа муддатли таблиғотидан баҳра олишдан ҳам кўпроқ бўлади. 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ