Январ 16, 2020 16:33 Asia/Tashkent
  • Трамп импичменти суд жараёни бошланди

Вашингтонда ҳафталар давомида олиб борилган тортишувлардан кейин охир-оқибат Америка Вакиллар палатаси Дональд Трампнинг ишини Сенатга топшириб, импичмент бўйича суд муҳокамаси ўтказилиши учун овоз берди.

Америка Вакиллар палатасининг 228 ижобий овози ва 193 қарши овоз бериши билан Сенат Америка президентига нисбатан қуйилган иккита айбловни кўриб чиқишни бошлаши мумкин. Бундан олдин Америка вакиллар палатасида Трампга нисбатан қуйилган ушбу айбловлар  Украинага босим ўтказиш мақсадида "қудратидан сўистеъмол этиш" ва "шоҳидларни қурқитиш орқали "Конгресс вазифаларига монеа яратиш учун сайъ-ҳаракат қилиш"-дан иборат.

Энди, 100 нафар сенаторнинг зиммасига суд муҳокамасини ташкил этиш билан бирга қуйилган айбловларга нисбатан Трампнинг гуноҳсиз ёки гунаҳкор эканлиги бўйича қарор қабул қилиш масаласи қуйилди.

Image Caption

Агар Сенатнинг учдан икки қисми, яъни 67 сенатор президентни гуноҳкор деб билса, унда у ўз вазифасидан кетади. Акс ҳолда эса Сенат суд муҳокамасидан сўнг бегуноҳ эълон қилиниб, қонуний давригача президент сифатида ўз вазифасини ижро этади.

Бундан олдин жумҳурийчилар Трампни қатъийлик билан ҳимоят этиб, ўз нуқтаи назарларини суд муҳокамаси ташкил этмаганидан олдин баён этишди.

Масалан: Сенатдаги кўпчилик жумҳурийчиларнинг  раҳбари Мис Мак Коннел  Вакиллар палатасидан импичмент ишини Сенатга тақдим этиш зимнида, Трампни четлантириш учун амалга оширадиган сайъ-ҳаракат партиявий уйиндир,-деб айтди. 

Бошқа таъбир билан айтганда, жумҳурийчилар ҳуқуқий ташрифотни риоят этиш учун жиноий иш бўйича сиёсий изҳорот беришдан ўзларини тийишмайди. Бу мавзў эса Конгрессдаги демкоратлар партияси томонидан  жумҳурийчилар сенаторларини Трамп масаласига нисбатан адолат ва холисликка риоят этмасликда айблашларига олиб келди.

Бироқ, демократлар Трампни Оқ уйдан ҳайдаш учун Сенат суд муҳокамасида минимал даражада жумҳурийчиларнинг 20 сенаторини ўзларига қўшишдан бошқа чоралари йўқ. бу масала эса жуда оғир масаладир. 

Шунинг учун вакиллар палатасидаги демократлар Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелосининг ҳидояти билан Сенатни Трампга яқин бўлган шахсларни шаҳодат бериш учун чақиришга мажбур этди. 

Image Caption

Оқ уй маъмурияти штабининг раҳбари Мик Мулваней ва собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Больтон каби шахсларнинг суд маҳкамасида ҳузур топиши жумҳурийчиларнинг нуқтаи назарларини ўзгартириш учун Украина масаласида қудратдан сўистеъмол қилишнинг янги жиҳатларини фош этиши мумкин. 

Албатта ана шу мавзў ҳам Сенатдаги жумҳурийчилар раҳбарлари импичмент бўйича суд муҳокамасига шоҳидларни чақиришдан ўзларини тийишлари сабабига айланган.

Улар вакиллар палатаси зиммасига бундай вазифа борлигини баҳона қилиб, жумҳурийчи президент учун кичик бир хатар тўғдирмасдан қисқа бир муддат давомида Трампнинг суд муҳокамасини ва импичмент масаласини кўриб чиқишга ҳаракат қилишмоқда.

Бироқ, Трамп суддан қуруқ чиқиши ҳам мумкин, аммо бу ҳуқуқий ва сиёсий интилишнинг тасири эса йиллар давомида Вашингтонда давом этади ва ушбу мамлакатдаги партиявий ва сиёсий ихтилофларнинг кучайишига олиб келади.

Ёрлиқ

Шарҳ