Январ 18, 2020 17:26 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Жумҳурияти Бағдодда генерал Сулаймоний ва унинг ёронларини террор қилиниши сабабли Америкадан қаттиқ қасос олиш учун берган ваъдасига биноан чоршанба куни (8 январ) Американинг Ироқдаги ҳаво базасига ракеталар билан ҳужум қилди. Америка давлати бу ҳужумда ҳеч ким қурбон бўлмаган деб инкор қилган бўлсада, аммо аста-секин бу ҳақда янги хабар ва маълумотлар нашр этилмоқда.

Дифенс Ван ахборот агентлиги жума куни Американинг 11 нафар ҳарбийси жароҳат олгани ва улар Қувайт ва Германияга жўнатилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Америка армияси жума куни (17 январ) "Айнул-Асад"  ҳаво базасига қарши ҳужум натижасида 11 нафар ҳарбий бош мияга зарба олгани сабабли даволанаётганини тан олди. Америка марказий қомондонлиги матбуот котиби капитан Белл Арин бир баёнияда, бу ҳарбийлар даволаниш учун Германиянинг Ландстул шифохонасига ва қолганлари эса Қувайтдаги Арифжон лагерига жўнатилди,-деб айтди.

У Американинг Ироқдаги "Айнул-Асад" ҳаво базасига қарши 8 январ куни амалга оширган Эроннинг ракета ҳужумларида, Американинг ҳеч қайси бир ҳарбийси ҳалок бўлмади, аммо кучли портлаш туфайли бош мия чайқалиши сабабли айрим солдатлар даволанишияпти ва уларнинг саломатликлари назоратга олинган,-деб иддао қилди. 

Ажабланарли томони шундаки, Америка армияси ва Пентагон бу ҳақда яқинда хабар топишди,-деб иддао қилди.

Америка президенти Дональд Трамп, Америка мудофаа вазири ва бошқа давлат расмийлари ўтган бир неча кун давомида бир неча маротаба Эроннинг "Айнул-Асад" ҳаво базасига амалга оширган ракета ҳужумида талафот ёки ярадор бўлганлар йўқ,-деб иддао қилишган эди. 

Трамп иккинчи жаҳон урушидан кейин унинг ҳарбий базаси биринчи марта бошқа мамлакатнинг қуролли кучлари ҳужумига юзмаюз бўлганини хаспўшлаш ва Американинг обрў-эътиборини сақлаш учун атайлаб ушбу ҳужумда америкалик кучлар ўртасидан ҳалок бўлганларни инкор этишга ҳаракат қилди.

Американинг Ироқдаги ҳаво базасига Эроннинг ракета ҳужумлари натижасиз қолгани ҳақида Трампнинг келтирган бошқа далили бу Эрон билан тўқнашишдан парҳиз қилишдан иборат эдиким, Вашингтон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари учун катта оқибатларни олиб келиши мумкин эди.

Трамп Америка ҳарбий базаларига Эроннинг ракеталар билан қилган ҳужумига аксиламал кўрсатиб, Эронга қарши ўз иддаоларини такрорлаб, Эроннинг қасос ҳужумини аҳамиятсиз этиб кўрсатишга ҳаракат қилди ва ҳеч қайси бир америкалик ҳарбий зарар кўргани йўқ ва бизнинг ҳаво базамизга озгина зарар етказилди,-деб таъкидлади.

Америка президенти иддаолари сафсатабозлик эканини намойиш этди ва Эрон билан кенг ҳарбий тўқнашиш учун журъат қилмайди. У ракеталар ҳужумидан олдин Эроннинг амалга оширган ҳарбир ҳарбий сайъ-ҳаракатига қарши Эроннинг 52-та марказига ҳужум қилади,-деб таҳдид солганди. 

Эндиликда, ёлғончилик билан машҳур бўлган Тармпнинг  яна бир ёлғони фош этилиб, унинг давлати ва пентагон учун расвочилик келтирди.

Америкалик расмийлар уша дастлабки кунлардан бошлаб, Эроннинг Айнул-Асад ҳаво базасига ракеталар билан қилган ҳужуми ҳақида маълумотларни яшириш ва махфийлаштириш сиёсатини ўз ишчи дастурига киритдилар.

Трамп Эроннинг қасос олиш учун амалга оширган ракета ҳужумининг дастлабки лаҳзаларида ўзининг Твиттер саҳифасида,"хавотирланишга асос йўқ."шундай деб ёзди.

Американинг хавфсизлик ва ҳарбий бошқа расмийси, жумладан мудофаа вазири марк Эспер ва ушбу мамлакатнинг армия муштарак штабининг раиси марк Мейли ҳам ўтказилган матбуот анжуманларида, Эрон ҳужумида америкалик ҳарбийларнинг зарар кўрмагани ҳақидаги иддаоларни такрорлашди.

Эрон ракета амалиётидан бир ҳафта ўтгач, Вашингтон Пост журнали нашр этган ўз мақоласида, ракеталар билан амлага оширилган бу ҳужумда камида 2 нафар америкалик ҳарбийси баланд минора дирезасидан ташқарига учиб кетган ва ўнлаб киши эса ҳушдан кетиб қолишган,-деб тан олди.

Америка ОАВ аста-секинлик билан Айнул-асад ҳаво базасига ракета ҳужумларида талафотлар борлиги ҳақида маълумотларни нашр этимоқда ва шундай эҳтимол борки, бу жараён давом этади. Бироқ, ҳозиргача 11 нафар америкалик ҳарбийларнинг ярадор бўлишларини эътироф этиш ҳам Айнул-Асад ҳарбий базасидаги Америка кучларининг ҳаммаси соқ-саломат қолган деб Трампнинг таъкид қилиши бир-бирига зиддир.

Бу масала Американинг ичкариси ва хорижида кенг аксиламалларга юзмаюз бўлди. Америкалик ҳарбийлар оила аъзоларининг СНН каби айримлари ахборот агентликлари билан қилган сўҳбатларида, Айнул-асад ҳаво базасида ярадор бўлган оила аъзоларининг аҳволидан бехавар эканликларидан хавотирланиш изҳор этишмоқда. бу масала шуни кўрсатадики, Трам давлати айтайлаб ўз обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун Айнул-асад ҳаво базасига Эроннинг ракета ҳужумидан келиб чиққан талафот ҳақида яшириш сиёсатларини олиб бормоқда. 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ