Январ 19, 2020 17:29 Asia/Tashkent
  • Германия Нато билан алоқасини қайта кўриб чиқишни таъкидламоқда

Нато ташкилотини танқид қилиш ва ушбу ҳарбий ташкилотнинг бюджетини таминлашда Германия каби европалик мамлакат улушини кўпайтириш учун Американинг босим ўтказиши Германия расмийларининг Нато билан ўз алоқаларини қайта кўриб чиқишлари сабабига айланди.

Германиянинг масеҳий демократик партиянинг раиси ва мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр Атлантика океанидаги икки томон алоқасини эътиборга олган ҳолда, Нато ташкилоти билан алоқани қайта кўриб чиқиш учун мамлакат қарор қабул қилгани ҳақида хабар берди. 

Собиқ Совет Иттифоқи таҳдидлари билан қарши курашиш ва совуқ уруш вақтида таъсис этилган Нато ташкилоти энди халқаро арсада ва Европада юз берган стратегик ва сиёсий жиддий ўзгаришлар ҳамда юз бераётган ўнлаб ҳодиса-воқеалар сабабли бу ташкилот мавҳумлик, қийинчилик ва муаммолар билан юзмаюз бўлмоқда. 

Дональд Трамп қудрат бошига келиши, Нато ташкилотини жиддий танқид остига олиши ҳамда Нато ташкилотининг йиллик бюджетини таминлаш учун ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларга нисбатан Трампнинг босим ўтказиши шунингдек бошқа томондан Америка ва Европанинг алоқаларига салбий тасир етказган турли арсаларда бирёқлама сиёсат олиб бориши Нато ташкилотининг заифланиши сабабига айланди. 

Чунончи, бир неча вақт олдин Франция президенти Эммануэль Макрон ушбу ташкилотнинг заифланиши ҳақида тўхталиб, бу мавзў  Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг жиддий танқидига учради. Бироқ, Нато ташкилоти учун шароит талаб даражасида эмас,-деб айтди. 

Нато ташкилотининг вазъияти ва моҳияти, Нато-нинг Россия ва Хитой билан алоқалари, ҳамда ушбу ташкилотнинг бюджет мавзўси Натога аъзо мамлакатлар, айниқса ушбу ташкилотнинг тасирчан ва энг бой мамлакати сифатида Германия ва Америка ўртасидаги ихтилофлар вужудга келишининг муҳим ва асосий мавзўсидир. 

Америка президенти Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар мудофаа ишларига керакли бюджетни тақдим этишмайди,-деб иддао қилди.

У бир неча маротаба мудофаа харажатларидаги ихтилофлар бўйича ўтказилган Нато ташкилотининг йиғилишларида керакли даражада мудофаа харажатларини тўламагани учун Германияни танқид қилди ва агар Нато ташкилотига аъзо бўлган Европа мамлакатлари ўзларининг ялпи ишлаб чиқариш  маҳсулотларининг 2 фоизини мудофаа ишларига сарфламасалар, унда Америка ушбу келишувдан чиқади.,-деб таҳдид солди.

Трампнинг танқид қилиши ва босим ўтказиши оқибатида Берлин ҳам ҳарбий бюджетини оширишга ваъда берди. Лондонда Нато ташкилоти раҳбарлари йиғилишида имзоланган келишувга биноан 2021 йилдан бошлаб Американинг Натодаги харажотларининг улуши ҳозирги 22,1 фоиздан 16,3 фоизга камаяди ва Германиянинг улуши эса 14,8 фоиздан 16, 3 фоизга ошиши лозим. 

Масеҳий демократлар партиясининг хорижий сиёсатлар бўйича эксперти Родрич Кисваттер бу ҳақда фақат Германиянинг ўзи учун ва халқаро мажбуриятларимиз ижро этилиши учун биз доимий равишда мудофаа бюджетимизни оширишимиз керак. Бу мавзўни Америка президенти тушунмайди. Германия ва солдатларимиз учун биз ўзимиз масъул бўлишимиз лозим,-деб таъкидлади. 

Украина бўҳронидан кейин Россия ва Хитой билан қарши кураш олиб бориш Нато ташкилоти, айниқса Германия ва Америка ўртасидаги ихтилофларнинг бошқа сабабидир. Украинада 2014 йил юз берган ҳодисалар ва ушбу мамлакатда Ғарбга мойиллик зоҳир этадиган давлатнинг қудрат бошига келишидан кейин Нато ва Россия ўртасидаги алоқалар мураккаблашиб қолди. Нато ташкилоти уша вақтдан бошлаб Россия билан ўз алоқа ва ҳамкорликларини узди ва Россиянинг Балтика ва Қора денгизи чегара яқинида халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказди. 

Россия билан Нато ташкилотининг янада жиддий кураш олиб бориш учун Американинг босим ўтказишига қарамай Германия бу сиёсатга мухолифат қилмоқда.

Германиянинг бош канцлери масалаларни сиёсий йўл билан ҳал этишни таъкидлаб, бундай сиёсий йўл билан масалани ҳал этишни ҳарбий вариантдан афзалроқ кўраман,- деб эълон қилди.

Нато ташкилоти бош котиби Женс Столтенберг бу ҳақда Нато ташкилоти Россия билан музокара қилишни хоҳлайди ва менинг фикримча, Россия билан яқинроқ алоқа ўрнатиш томон ҳаракат қилишмиз керак,-деб таъкидлади.

Бир неча вақт олдин Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Вашингтоннинг Анкарага ижозат бериши ва Нато ташкилотига аъзо мамлкатлар билан маслаҳатлашмасдан Туркиянинг ушбу минтақага кенг кўламда ҳужум қилиши Нато аъзолари, жумладан Германиянинг эътирозини вужудга келтирди.

Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауер Америка бошқа ишончли шерик эмас,-деб айтди. 

Энди, Германия расмийлари Нато билан алоқани қайта кўриб чиқиш ҳақида хабар беришмоқда. Шундай назарга ташланадиким, ушбу мамлакатнинг расмийлари Нато ташкилотида ўз ролини мустаҳкамлаш ва ушбу ҳарбий ташкилот харажотларининг кўпроқ фоизини таминлаш билан ушбу ташкилотнинг вазифалари, моҳияти ва сиёсати ҳақида янгича  муносабат қилишни мақсад қилган.

Ёрлиқ