Январ 23, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • Президент гапирган ейишга нони, йиғлашга ёши, тўшашга шолчаси йўқ уйларнинг расми эълон қилинди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтганди.

Image Caption

ЎзАда ушбу оғир аҳволга тушаётган оилаларнинг яшаш жойлари ва шароитларининг фотолари эълон қилинди.

Image Caption

Жойлардаги раҳбарлар юқори лавозимли раҳбар келса, чиройли жойларни кўрсатишни “касб” қилган. Хунук жойларга ҳеч бўлмаса чиройли парда тортиб қўйилади. Лекин бу билан ким кимни алдаяпти?

Фото   ЎзА

Бу расмларга назар ташлаб, виждони уйғоқ масъул раҳбарлар, ҳомийлар бу манзилга шошиши керак, деган фикрга келдик.

Image Caption

 

Ёрлиқ

Шарҳ