Январ 25, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • Миллионлаб Ироқ  халқининг эътирозлари; Америкага берилган иккинчи зарба

Ироқнинг миллионлаб халқи 24 январ куни мамлакатнинг пойтахти Бағдод шаҳрида эътирозли кўча намойишларга чиқишди ва Америка Ироқдан чиқиб кетишини талаб қилишди.

Ироқ халқининг кеча ўтказган миллионлаб эътирозли намойишлари хусусида муҳим нуқта мавжуддир. 

1- Ироқда ўтказилган эътирозлар шуни кўрсатдики, муқовимат раҳбарлари, айниқса Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучларининг қомондони генерал Сулаймонийни террор қилиш оқибатлари бутун Ғарбий Осиё минтақасига тасир етказади ва фақат Эрон Ислом Жумҳуриятининг кўрсатган аксиламалига чегараланиб қолмайди. 

2- Ироқда ўтказилган эътирозлар шуни кўрсатадики, Ироқнинг муқовимат кучларини халқ қўллаб-қувватлайди. Фақат охирги 20 кун давомида Ироқ муқовимат гуруҳларининг халқ қудрати икки марта, яъни дастлаб муқовимат раҳбарлари билан видолашиш маросимида ва иккинчи марта эса Америкага қарши эътирозлар ўтказилишини халқнинг кенг кўламда қўллаб-қувватлашишида исботланди. 

Ироқ халқининг Америкага қарши эътирозлари

3- Ироқ халқининг ўтказилган эътирозлари охирги 20 кун давомида Американинг гегемониясига берилган иккинчи зарба эди. Биринчи зарба 8 январ куни Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан Американинг Ироқдаги "Айнул- Асад" ҳаво базасига ракеталар билан берган зарбаси эди. Кеча эса Ироқ халқи ўз эътирозлари билан Америка ҳарбийларини мамлакатдан чиқиб кетишларини талаб қилишлари Америкага берилган иккинчи жиддий зарба эди.

4-Бу зарбаларнинг тасири Америка учун шу даражада оғир эдиким, Ироқдаги кичик ўзгаришларни ёритаёган ОАВ Ироқ халқининг кенг кўламли эътирозларини ёритишдан ўзларини тийишди ва бу катта ҳодисани цензура қилишди.

Американинг Ироқдаги "Айнул-Асад" ҳаво базасига қарши Эроннинг ракета ҳужуми

5-Агар айрим ОАВ ва шахсиятлар Ироқдаги эътирозларни фақат шиа мазҳабига чегаралаб қуйган бўлсаларда, аммо эътирозчилар фақат шиа мазҳабига мансуб эмасдилар, балки суннат аҳли ҳам бу эътирозларда кенг иштирок этишди. Ироқнинг аҳли суннат уламолари марказининг раиси Шайх Холид Абдулваҳоб Ал-Малоий ўзининг Твиттер саҳифасида, "Американинг Ироқдан чиқиб кетиши шаръий ва ахлоқий вожибот саналади. Чунки Американинг Ироқда ҳузур топиши бойликни толон-торож қилиш, фитна-найран келиб чиқиши ва коррупциянинг кенгайиши сабабига айланади",-деб айтди.

6-Ироқда ўтказилган эътирозлар шуни кўрсатадики, Америка президенти Дональд Трамп Ғарбий Осиё минтақаси, айниқса муқовимат мамлакатлари ҳақида тўғри тушунча ва маълумотга эга эмас. Трамп Ғарбий Осиё минтақасидаги барча мамлакатларни "соғин сигир" деб таҳқирлаган Арабистон деб уйлайди. Шунинг учун Ироқ халқи ўз эътирозли кўча намойишларда "Ироқ Арабистон эмас"-деб ёзилган плакатларни кутариб эътироз қилишди.

Ёрлиқ

Шарҳ