феврал 05, 2020 16:57 Asia/Tashkent
  • Америкада қудратни қўлга киритиш жанглари

Америка сиёсий тортишувларининг тарихида 2020 йил 4 феврал куни эсларда боқий қолади. Бу кунда Америка президенти Вакиллар палатаси раиси билан саломалашишдан қўл торти ва парламент раиси эхса барчаларнинг олдида Трапмнинг нутқининг матнини йиртиб ташлади.

Бу нодир ҳодиса Конгресс, кобинет ва федерал олий кенгашининг барча аъзолари ҳамда хорижий ва ички олий мартабали меҳмонларнинг олдида  Трампнинг Конгрессда ўзининг учинчи нутқ сўзлаши вақтида рўй берди.  Бироқ, Америка президенти сиёсий анъаналарга хилоф тарзда Сенат раиси Майк Пенс билан бирга йиғилиш раислигини бошқарадиган парламент раиси Ненси Пелоси билан саломлашмади. Бунга қарши Ненси Пелоси эса Трампнинг нутқ матнини йиртиб ташлади.

Америка конгрессида сешанба куни рўй берган бу ҳодиса Американинг етакчи иккита расмийси ёки ушбу мамлакатдаги иккита сиёсий партия ўртасидаги сиёсий даъво эмасди, балки Америкада қонунчилик ва ижроия қудратининг қарамақаршилигини намойиш этди. Трамп ижроия органининг намояндаси сифатида Конгресснинг сайланган олий мартабали расмийси билан саломлашиш учун қўл бермаслик билан Американинг қонунчилик палатасини таҳқирлашга сайъ-ҳаракат қилди. Бунга қарши эса Конгресс, Вакиллар палатасига сайланган олий мартабали расмийси президентнинг нутқ матнини йиртиб ташлаш билан ижроия органининг энг олий расмийсини таҳқирлади.

Албатта бу таҳқирлаш кўп вақтдан бери бошланган эди. Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида бир неча маротаба Ненси Пелосини девона деб айтди ва демократлар паратиясига тегишли бўлган Конгресс аъзоларининг яримини арзимас, дангаса ва масъулиятсиз деб таъкидлаган эди. 

Бунга қарши демократлар Пелоси раҳбарлигида Трампнинг импичментини бошлашди ва ўзларинингг айбловлари лойиҳаларида Трампни қонунни бузувчи шахс, мустабид ва хорижликларнинг уйинчоғи деб лақаб беришди. 

Американинг ҳоирги замон тарихида Конгресс ва Оқ Уйенинг етакчи расмийлари ёки Америкадаги иккита катта партия ўртасида бу даража гина-кудурат ва нафратланиш мушоҳада этилмаган эди.

Америка асосий қонунини тайёрлаган шахслар ушбу мамлакатнинг сиёсий тизимини ташкил этадиган қонунчилик органига бошқат органнинг ҳукмрон бўлишининг олдини олиш учун "Назорат ва мувозанат" қоидасини қабул қилишди. Бу қоидага биноан, учта кучнинг ҳар бири чекланган ваколатларга эгадир ва бошқа орган томонидан назорат қилинади.

Бироқ, АҚШ ташкил этилганининг уша биринчи йилларида, ваколатларни касб этиш учун Конгресс ва президент ўртасида тортишувлар бошланди. Аммо 20 йил олдинпартия раҳбарлари ва сиёсий расмийларнинг аксарияти вужудга келган ихтилофларни фуқаролар кўз олдида ҳал қилишдан ўзларини тийишарди. 

2016 йилги сайловлар натижасида америкада Трамп намояндалигида вужудга келган ифротий ўнчи жараён Америкада қудрат учун уруш олиб боришнинг барча тўсиқлари ўртадан олиб ташланди. бу уруш шу даражада шиддат олдиким, федерал давлатнинг 21 кун таътил бўлиши, президенга қарши импичмент эълон қилиниши ҳамда сешанба куни Конгрессда юз берган ҳодисанинг сабабига айланди. Келажакда бу вазъиятнинг давом этиши Америкадаги кескинликларни бундан ҳам кенгроқ шиддат беради ва бу нарса Америкадаги сиёсий-ҳуқуқий секторини барқарорлаштиришнинг энг асосий омили сифатида "назорат ва мувозанат" қоидасининг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Бу ихтилофлар шу даражада авж олганким, Трамп давлатининг биринчи ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон давлатдан истеъфога чиқишидан кейин ўтказилган йиғилишда, Американинг вазъиятини 1860 йилда ички урушдан олдинга давр билан қиёслади ва мамлакат ва партиялар раҳбарлари оқилона ва маданиятли мулоқот ва муносабатни танлашлари лозим,-деб тавсия берган эди.

Бу тавсия эса кунсайин ўз маъносини йўқотмоқда.   

Ёрлиқ

Шарҳ