феврал 06, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Импичмент можароси охирга етди, аммо Америкада сиёсий жанжаллар давом этмоқда

Америка президенти импичменти мавзўси бўйича ойлар давомида мамлакатда тортишувлар олиб борилганидан сўнг, жумҳурийчилар назорати остида бўлган Сенат суди Дональд Трампни оқлади.

2020 йил 5 феврал куни Америка Сенатида ўтказилган овоз бериш жараёнида 52 нафар сенатор ўз қудрадидан сўистеъмол қилиш ва 53 нафар сенатор эса Конгресс фаолиятига тўсиқликлар яратиш бўйича айбловларга мухолифат қилишди. Бу ўртада Трампга ижобий овоз берган фақат бир нафар жумҳурийчи сенатор Мит Роминий эдиким, Трампнинг қудратдан сўистеъмол қилиш масаласини тасдиқлади. 

Шу тартиб билан Украина президенти билан Дональд Трампнинг телефон орқали амалга оширган жанжалли сўҳбати ҳақида маълумотларнинг фош этилиши билан бошланган ва Америка президентининг импичментига Вакиллар палатасининг овоз бериши билан охирга етган жараён охир-оқибат Сенатда Трампнинг оқланиши билан охирга етди. 

Image Caption

Бироқ, шундай назарга ташланадиким, Сенатда  жиноий ишни кўриб чиқиш жараёни охирга етгани "Украина гейт" можароси охирга етгани сифатида талқин этилиши мумкин, аммо олдинги анъналарга хилоф тарзда айниқса жумҳурийчилар сенаторлари суд муҳокамасида янги шоҳидларнинг келишига ижозат беришмади.

Бу мавзў шу жиҳатдан аҳамиятни касб этадиким, Трампнинг Украинага босим ўтказгани ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлган Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Больтон ва Оқ Уй ишчилар штаби раислигининг вакили Майк Малони каби шахсларнинг суд муҳокамасида иштирок этишлари айбланувчига қарши суд жараёнини ўзгартириши мумкин эди. Аммо сенаторларнинг аксарияти адолат ҳайати сифатида суд муҳокамаси барпо этилишидан олдин қайси шароитда бўлмасин айбланувчини ҳимоя этиш учун қасамёд қилган эдилар. Шунинг учун суд муҳокамаси охири Америка президенти манфаатига ҳал бўлди.

Ўтказилган ижтимоий сўровлар шундан далолат берадиким, жамоатчилик фикри жумҳурийчилар сенаторларининг фикрига хилоф тарзда "Украина гейт" мавзўси бўйича Трампнинг гуноҳсизлигини қўллаб-қувватламади.

Охирги ой давомида ўтказилган ижтимоий сўровларда иштирок этганларнинг ярими Трампни жиноятчи ва мамлакат президентлигидан кетиши керак деб билишди. Америка халқининг ярими Америка президентига нисбатан салбий қарашга эга бўлишига қарамай Трампнинг партиядош сенаторлар уни ёлғиз қолдиришмади.

Бироқ, Сенатда ўтказилган бу жараён ва Трамнинг сиёсий жиҳатдан оқланиши охири президентлик сайловларнинг натижасини тасир остига қолдирди.

Америка тарихида президентлик сайловларидан олдин президентликнинг дастлабки даврида мамлакатнинг президенти импичментга юзмаюз бўлиши биринчи марта мушоҳада этилди. Демократлар импичмент жараёнида фош этилган ифшогарликлар дунё жамоатчилиги Трампнинг қонунбузарликлари ва содир этган жиноятлари ҳақида кўпроқ маълумот олганлари ҳамда президентлик сайловида унга қарши овоз беришларига умидворлик билдиришмоқда. 

 

Бунга қарши жумҳурийчилар ҳам импичмент мавзўсида демократларнинг мағлуб бўлишлари ҳамда Трампнинг оқлаш бўйича ҳукмнинг содир этилгани амалдаги президентни ҳимоя этиш сари етаклашиши ва 2016 йил сайловлари билан қиёслаганда Трампга бундан ҳам катта ютуқлар келтиришига умидворлик билдиришмоқда.

Бироқ, ҳозирда савлов рақобатлари кунида нима юз бериши маълум эмас. Аммо муҳим мавзў, у ҳам бўлса Сенатнинг овоз беришига қарамай "Украина гейт" можароси охирга етмайди ва расвогарчилик йиллар давомида Американинг сиёсий жанжаллари саҳифасида катта бир зарба сифатида боқий қолади.

Чак Шуммер ва Дональд Трамп

Сенатда ақаллиятни ташкил этувчи демократларнинг раҳбари сенатор Чак Шуммер Сенат судида бўлиб ўтган жараённи танқид қилиб, бу нарса демократия охирга етишининг бошланишидир,-деб таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ