феврал 08, 2020 17:17 Asia/Tashkent
  •  Марказий Осиёда нуфуз топиш учун иқтисодий ҳамкорликлар Ғарбнинг баҳонасидир

Қазоғистон пойтахти "Нурсултон" шаҳрида Европа Иттифоқи ва Қазоғистоннинг иқтисодий ҳамкорликлари кенгайишига тегишли масалаларни кўриб чиқишнинг тўртринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Қозоғистон бош вазири Аскер Мўмин бошчилигида ўтказилган ушбу йиғилишда, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг элчилари иштирок этишди.

Европа Иттифоқи ўтган 20 йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари расмийлари ва ушбу ҳавзадаги ҳар бир мамлакат билан алоҳида равишда муштарак ҳамкорлик йиғилишларини ўтказди. Аммо шундай назарга ташланадиким, Европа Иттифоқи ва бу иттифоққа тегишли ташкилотларнинг барчаси собиқ Шарқ блокига аъзо бўлган мамлакатлар, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида кўпроқ нуфуз топиш учун кўпроқ сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Европалик расмийлар Марказий Осиё мамлакатларига инвестиция киритиш ва мамлакатларнинг иқтисодий соҳасига кўмак бериш каби масалаларни Ғарбга боғлиқ бўлган ташкилотларнинг ушбу ҳавзадаги мамлакатларга киришига имконият яратишга ҳаракат қилишмоқда.

Аммо бу жараён давомида, Ғарб давлатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш, ОАВ ва сўз эркинлиги, Ғарб ҳаёт тарзини қабул қилиш ва унга ўхшаш масалаларни таъкидлаш зимнида, амалда бу мамлакатларда ўз истак-хоҳишларини татбиқ этишмоқда.

Европа Иттифоқи 2007 йилдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш учун жиддий равишда узоқ муддатли дастурларни тайёрлаб, ижро этди. Бу дастурларни тайёрлаб ижро этиш шуни кўрсатадики, бу Иттифоқ минтақада кенг кўламда ҳузур топиш зимнида, амалда Марказий Осиё минтақасида жаҳон сиёсатига тасир етказадиган  халқаро бир уйинчи сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. 

Қозоғистон бош вазири Аскер Мўмин

Европа Иттифоқининг собиқ сиёсий расмийси ва сиёсий назариячиси Федерико Магериний жорий йил май ойида бу ҳақда шундай фикр билдирган эди: "Марказий Осиё тарихий, ва маданий ўтмиши ҳамда Ғарб ва Шарқ ўртасида алоқа ўрнатиш учун бу минтақанинг уйнаган роли сабабли муҳим ва асосий минтақалардан бири бўлиб келган."

Бу мақсадларни амалда татбиқ этиш учун Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари соҳасида Марказий Осиё мамлакатлари билан музокара қилиш масаласига катта аҳамият қаратади ва уни эса "минтақани европалаштириш бўйича маъмурияти"-нинг бир қисми деб билади.

Европалик расмийлар Марказий Осиё мамлакатларининг расмийлари билан ўтказган музокаралари Европа Иттифоқи модели асосида лойиҳалаштирилган суд ва қонун системаларини ислоҳ этиш мақсади билан сўз юритишади.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё

"Маданий жамият" ва "инсон ҳуқуқлари ва демократия учун Европа ташаббуси" билан боғлиқ дастурлар Европа Иттифоқининг воситаларидан бири саналади. Ғарб давлатларининг позицияларига бир назар ташлаш шуни исботлайдиким, Европа Иттифоқи раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатларини кўпинча молиявий ва гуманитар кўмак  олувчи мамлакатлар деб тасаввур этишади. Шунинг учун Марказий Осиё мамлакатлари нафақат Европа Иттифоқининг манфаатларига эътибор қаратишлари керак, балки уларни тўлиқ амалга оширишлари лозим.

Ғарб давлатларининг ҳаддан ташқари талабларини амалга ошириш қаршисида Қозоғистон каби Марказий Осиё мамлакатларининг давлатлари Европа Иттифоқини Осиё ва Европани боғловчи мамлакатлар сифатида назарга олишади. Марказий Осиё раҳбарлари ўз мамлакатларида Ғарб инвесторларининг инвестиция киритишларини хоҳлайдилар. Шунинг учун Ғарб ташкилотлари билан муштарак йиғилиш ўтказиш ва Ғарб назарида бўлган соҳада музокара қилишга мажбур бўлишади.

Умумий қилиб айтиш мумкинки, Қозоғистон каби мамлакатлар билан Европанинг ўтказган муштарак йиғилишлари нафақат ушбу мамлакатлардаги мушкулотларни ҳал этмайди, балки уларнинг мушкулотларини янада мураккаблаштиради.

Минтақадаги сиёсий доираларининг аксарияти Қозоғистонда мажуд бўлган кескинликларни Ғарб ташкилотлари билан "Нурсултон" давлатининг ҳамкорликларидан келиб чиққан кескинликлар деб билишади.

Ёрлиқ

Шарҳ