феврал 10, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамп ва Майкл Бломберг
    Дональд Трамп ва Майкл Бломберг

Охирги йилларда, Америка президентлик сайловларида айрим миллиарднерларнинг иштирок этиши ва таблиғот учун катта харажотлар сарфланишини эътиборга олган ҳолда, пулнинг қудрати мавзўси сайлов натижаларини сотиб олиш ва фуқароларнинг сайлаш масаласига салбий тасир етказишидан хавотирланишлар ортиб кетмоқда.

Американинг 2020 йилги президентлик сайловида машҳур номзадландан бири Вермонт штатининг сенатори Берни Сандерз бу ҳақда ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Бизнинг сайловолди таблиғотларимизни молиявий таминлаш системаси кенг кўламда миллиарднерлар ва ўзига хос манфаатга эга бўлган гуруҳлар томонидан назорат этилади. Биз алигархия томон ҳаракатланаётган жараён билан қарши курашишимиз лозим. Бизнинг демкоратиямизнинг келажаги хатар остида турибди."

Берни Сандерз

Америкада сайловларнинг ҳозирги жараёнини эътиборга олиб, Берни Сандерзнинг огоҳлантириш беришини дарк этиш мумкин. 2016 йилги президентлик сайловларидан олдин тижорат арсасидан Американинг сайловолди рақобатлари ва сиёсат дунёсига кирган шахс ва миллиарднер бир шахс сифатида Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб ушбу мамлакатнинг президентлик сайловларидаги мушкулотлар шундан иборат эдиким, бу сайловлар сайлов номзадларини яширин ёки очиқ ойдин ҳимоя қилиш билан америкалик миллиарднерларнинг рақобат ва нуфуз топиш маҳаллига айланиб қолган эди.

Бу вақтгача миллиарднерлар сайловолди рақобатлар майдонига кирмаган эдилар, аммо парданинг орқа томонида уларнинг ҳимоя этиш учун ваъда берган сайлов номзадларини молиявий қўллаб қувватлаш масаласида сайлов фқазосини ҳидоят этишда муҳим рол уйнашарди.

Агарчи 2016 йилги президентлик сайловлар ана шу доирада ўтказилган бўлсада, аммо олдинги рақобатлардан фарқи бор эди ва у ҳам бўлса жумҳурийчиларнинг номзади Дональд Трамп парданинг орқа томонида сайловда нуфуз топиш учун ҳаракат қилган миллиарднерларнинг бири эди. Аммо Трамп сайловолди рақобатларидан олдин бир неча марта  "Олдин Америка" шиори ва ўз идеяларини амалда татбиқ этиш  учун сайлов рақобатларида иштирок этишга қарор қилди ва сайлов стратегиясининг кўмаки ва пули билан Америка сайловчиларининг овозларини ўз манфаатига ҳал этишга ҳаракат қилди.

Сайловда Трамнинг яқин дўсти ва ҳомийси яҳудий капиталист Шелдон Эдилсон  жумҳурийчилар қанотида Трампни барча томонлама қўллаб-қувватлаш вазифасини ўз зиммасига олди.

Демократлар қанотида ҳам Томм Эстир ва Жорж Сорус ҳамда Нью-Йорклик машҳур миллиарднер Майкл Бломберг каби машҳур капиталистлар демократларнинг номзади Хиллари Клинтоннинг сайловолди рақобатларининг молиявий ҳидоятини ўз зиммаларига олишди. Шу тартиб билан президентлик сайлов рақобатлари арсаси миллиарднерларнинг рақобатлари майдонига айланди. 

Майкл Бломберг

Энди, олдинда тўрган Американинг 2020 йилги президентлик сайловини эътиборга олган ҳолда, америкалик миллиарднер Дональд Трампга қўшимча демкоратлар ўртасидан Бомберг медиа гиганти эгаси Майкл Бломберг ушбу сайловда иштирок этади. Бойлиги 58 миллиарда доллар деб тахмин қилинадиган Блумберг 2019 йил ноябрь ойида президентлик сайловларида партиянинг якуний номзадини аниқлаш учун демкоратларнинг ички сайлов рақобатига киришини эълон қилди. Бундан олдин Нью-Йорк мэри унвонида сиёсат арсасида ҳам яхши фаолият олиб боришини кўрсатган Майкл Блумберг шундай хулосага келдиким, агар Трамп 2016 йилги президентлик сайловида Стив Бенан каби стратегдан фойдаланса ва ўз бойлигига таяниб ғалаба қозонган бўлса, демак у ҳам албатта 2020 йилги президентлик сайловларида яхшит натижа олади.

Сандерз ҳам демократлар партиясининг сайловолди рақобатларида ўзининг рақиби, Бутжиж ҳақида шунга ўхшаш нуқтаи назарга эга. У сўзлаган нутқида, Бутжижни миллиарднерлар синфининг мавқега эга номзадларидан  деб билди.

Сандерз айтди: "Пет Бутжиж 40 нафар йирик миллиарднерллар ҳомийсига эга, аммо мен шундан фахрланаманки, мениннгг орқамда ҳеч қандай миллиарднер йўқ. Мен ўрта ҳисобда 18 доллар ёрдам берадиган 40 миллион кўмак берувчига эгаман."

Америка президентлик сайловларида миллиарднерларнинг иштирок этиши ҳақида Берни сандерзнинг огоҳлантириш бериши шундай масалани эътиборга оладиким, улар Оқ Уйга киришлари биланоқ Американинг ОАВ, сиёсий ва саноат ҳамда молиявий алигархия манфаатлари йўлида фаолият олиб боришади. Шу билан бирга миллий манфаатларни ўзларининг шахсий ва партиявий манфаатлари учун фидо этишади. шу тартиб билан Сандерз таъкидлаганидек, Америкада халқчилик ва демкоратиядан нишон қолмайди. 

Ёрлиқ

Шарҳ