феврал 13, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Америка конгресси Трампнинг ҳарбий ваколатини камайтиришга ҳаракат қилмоқда

Генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ёронлари террор қилинганидан кейин Эронга қарши Америка президенти Дональд Трампнинг урушқоқлик ёндошуви Америка Конгрессининг хавотирланиши сабабига айланган. Шунинг учун Конгрессдаги демократлар Эрон билан уруш олиб бориш ҳақидаги Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклантиришни мақсад қилган.

Вакиллар палатасида Эронга қарши уруш олиб бориш учун Трампнинг ҳарбий ваколатини камайтириш ҳақида қабул қилинган  қарор тасдиқланишидан кейин Америка Сенати бу ҳақда қарор қабул қилиши керак. 

Ҳолбуки Америка Сенати (13 феврал) пайшанба кунининг охиригача мамлакат президентининг уруш ваколатини ўзгартириш қарори ҳақида овоз беришни режалаштирган бир пайтда, Дональд Трамп яна бир маротаба сенаторлардан бу қарорни тасдиқлашдан ўзларини тийишларини сўради. У бундай лойиҳа мамлакат президентининг қўлини боғлаб қуйиш ва Эронга заифлик паёмини етказиш маъносидадир, -дея иддао қилди.

Трамп чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, мамлакатимизнинг хавфсизлиги учун Америка Сенати "Эрон уруш ваколатлари" бўйича қарорга овоз бермаслиги ўта муҳим масаладир.  Эрон масаласида жуда яхши амал қилмоқдамиз ва ҳозир заиф амал қилиш вақти эмас,-деб ёзди.

Трамп яна бир маротаба генерал Қосим Сулаймоний террор қилингани ҳақида асоссиз изҳоротини такрорлаб, Америка халқи бу сайъ-ҳаракатни ҳимоя этади,-деб иддао қилди.

Генерал Қосим Сулаймоний

Трампнинг айтишича, "агар менинг ваколатларим чеклатиб қуйилса, Эрон яхши вазъиятга эга бўлади. Бу резолюция жуда ёмон оқибатларга олиб  келади. Демократлар фақат жумҳурийчилар партиясига зарба бериш мақсадида бу ишни амалга оширмоқчи бўлишмоқда. Бу ҳодиса рўй беришига ижозат берманг.! "

Сенатда бугун кечқурун овоз бериши лозим бўлган резолюцияга асосан Америка генерал Сулаймонийни террор қилиш учун асосланган Ироқ уруши ижозати бекор қилиниши ва Эронга қарши ҳар қандай урушни эълон қилиш эса Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. 

Демократ сенатор Тим Кейн тақдим этган резолюцияда, агар Сенат бу қарорни тасдиқламаса, унда  Трамп Эронга қарши ҳар қандай душманлик мақсадларини 30 кун ичида қисқартириши лозим бўлади. Бу резолюциянинг баён этиш лафзи жумҳурийчиларнинг ҳимоясини ҳам ўзига жалб эта оладиган этиб танланган. 

Бундан олдин 2020 йил 9 январ куни Америка Вакиллар палатаси ҳам бунга ўхшаш резоюцияни тасдиқлаган эди. Трамп уч нафар жумҳурийчилар ҳам овоз берган бу резолюциянинг тасдиқланишига аксиламал кўрсатиб, бу иш Эронга қарши ҳарбий сайъ-ҳаракатнинг тафсилотлар ҳақидаги маълумотларнинг  фош бўлишига имкон яратади,-деб иддао қилди. 

Оқ Уй Сенатда Эронга қарши уруш олиб бориш учун президент ваколатларини чеклантириш резолюцияси тасдиқланса, унда Трамп унга қарши вето эълон қилади, -деб таҳдид солди.

Муҳим масала шундаки, жумҳурийчилар партиясининг 8 нафар сенаторлари Сенатда бу резолюция баҳс-мунозарага қуйилишини сўрашди. Шу тартиб билан шундай башорат этилмоқдаким, бе резолюция Сенатда овозга қуйилса, унда унинг тасдиқланиши эҳтимоли кўпроқдир. 

Америка Сенатида аксариятни ташкил этувчиларнинг раҳбари Мич Мак Конал президентнинг уруш ваколатини чеклаштириш резолюцияси тасдиқланишининг мухолифларидандир. Агарчи жумҳурийчилар партиясининг ички зиддиятларини эътироф этсаларда, аммо улар жумҳурийчилар сенаторларининг "Кейн" резолюциясини ҳимоя қилишини тасирсиз этиб кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Бу резолюцияни таклиф этган демократларнинг сенатори Тим Кейн ва бошқа ҳомийларнинг фикрига кўра, таклиф этилган резолюция ҳеч қачон Трамп ёки президентга тегишли эмас, балки бошқа бир мамлакатга қарши уруш эълон қилиш учун Конгресс ваколати ва қудратини таъкидлашдан иборат. 

Кейн Трамп ва унинг ҳомийларининг баён этган иддаоларини инкор этиш зимнида, бу масаланинг акси тўғридир. Қонунларга кўпроқ эҳтиёж сезадиган бир вақтда қонун ижро этилишини талаб қилар эканмиз, бу қарор асосий ва таркибий деб айтар эканмиз, ижро этилиши ва риоят этилиши лозим бўлган қонунга эга эканмиз, бу қарор тўғри деб айтишимиз ҳам мумкин,-деб таъкидлади.

Дональд Трамп

Демкоратларнинг фикрига кўра, агарчи Трамп ва Американинг бошқа президентлари яқинлашган ва эҳтимолий ҳужумлар баробарида Американи муҳофазат этиш қудрати ва қобилиятига эга бўлиши лозим , аммо урушга тегишли бўлган ижроия ваколати ва қудрати эса тўхтатилади. Агрессив бир ҳужум Америка Конгресси томонидан қатъий тасдиқланишига эҳтиёж сезади. Трампнинг бундай мавзўни тажриба этиши иккинчи марта эди. Ўтган йили сенаторлар Яман урушида Американинг ҳарбий ҳимоятларини чеклаш мақсадида саъудиялик коалицияси уруш ваколатининг резолюциясини тасдиқлашди. Аммо Трамп уни вето қилган эди.

Турли масалалар бўйича Трамп ва демократлар ўртасида тортишувлар борлигини эътиборга олган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, жумҳурийчи кўп сенаторлар томонидан қўллаб-қувватланадиган бу резолюциянинг эҳтимолий тасдиқланиши Трамп ва унинг хавфсизлик бўйича командаси урушқоқлик сайъ-ҳаракатларининг олдини олиш учун Америка Конгресси жиддий амал қилишининг бошқа намуналаридан биридир.

 

Ёрлиқ

Шарҳ