феврал 15, 2020 19:19 Asia/Tashkent
  •  Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг салоҳиятлари

Эрон Ислом Жумҳуриятида мамлакат ишлари халқ томонидан бошқарилиши керак. Эрон Ислом Жумҳурияти Конститутсиясининг 62-моддасига кӯра Исломий Кенгаш Мажлиси яширин овоз бериш йӯли билан бевосита сайланадиган вакиллардан ташкил топади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Конститутсиясининг  63-моддасида келтирилишича,  Исломий Кенгаш Мажлисида намояндалик муддати тӯрт йилдир. Мамлакат маълум бир пайтда  Мажлиссиз қолмаслиги учун ҳар бир муддат учун сайлов ӯша муддат тугамасиданоқ ӯтказилиши шарт. Исломий Кенгаш Мажлиси айрим мавзулар бӯйича Конституцияга асосланган ҳолда қонунлар қабул қилади.

Исломий Кенгаш Мажлиси қабул қилган қарорлар мамлакатдаги расмий мазҳаб аҳкомлари ҳамда Эрон конституциясига зид бӯлмаслиги керак. Бу нукта устидан назорат қилиш Конституциянинг 96-бандига асосан Қабул қилинган қонунларнинг Конституцияга мослигини Назорат қилиш кенгашига юклатилган. Шу сабабли Назорат кенгаши бӯлмаган ҳолатда Исломий Кенгаш Мажлиси қонуний эътиборга эга эмас.

Конститутсиянинг 91-моддасига кӯра 12 аъзодан иборат  Назорат Кенгаши ташкил қилинади. Булардан 6 нафари замонанинг муҳим масалаларидан хабардор бӯлган адолатли фақиҳ бӯлиб, улар Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари томонидан тайинланади. Қолган 6 нафари салоҳиятли мусулмон ҳуқуқшунослар бӯлиб, уларнинг номзоди  мамлакат Олий Судининг раиси томонидан тавсия қилиниб, Исломий Кенгаш Мажлиси томонидан сайланадилар. 

Конститутсиянинг 94-млддасида таъкидланишича,  Исломий Кенгаш Мажлиси томонидан қабул қилинган барча қонунлар кӯриб чиқиш учун Назорат Кенгашига юборилиши керак.

Исломий Кенгаш Мажлиси шунингдек, мамлакатнинг барча ишларини таҳқиқ қилиш салоҳиятига эга.

Халқаро келишувлар, шартномалар ва аҳдлашувлар Исломий Кенгаш Мажлиси томонидан тасдиқланиши лозим.

Исломий Кенгаш Мажлисидаги ҳар бир вакил бутун халқ учун масъул бӯлиб, мамлакатнинг барча ички ва ташқи масалалари  юзасидан ӯз фикрини баён этиш ҳуқуқига эга.  Исломий Кенгаш Мажлиси намояндалари ӯзининг намояндалик бурчини бажариш чоғи  фикрини баён этиш ва овоз беришда эркин бӯлиб, уларни вакиллик вазифасини бажариш чоғи билдирган фикри ва берган овози учун таъқиб қилиш қонунга хилофдир.

Ҳукумат тузиш пайти президент вазирликка лаёқатли шахс номзодини мажлисга тавсия қилади. Исломий Кенгаш Мажлиси тасдиқлаган чоғи бу шахс вазир лавозимини эгаллай олади. 

Конститутсиянинг 88-моддасига кӯра Исломий Кенгаш Мажлиси вакилларининг тӯртдан бири мамлакат президентидан, ҳар бир вакил эса исталган вазирдан унинг фаолиятига боғлиқ савол билан мурожаат қилганида президент ёхуд вазир Исломий Кенгаш Мажлисига келиб, саволларга жавоб бериши лозим.

Шунингдек Конститутсиянинг 89-моддасига асосан Исломий Кенгаш Мажлиси вакиллари ӯзлари лозим деб топган пайтда вазирлар ҳайъати ёхуд вазирлардан бирига ишончсизлик билдиришлари мумкин. Ишончсизлик билдириш учун вакилларнинг энг камида 10 нафари имзолагач, масала Исломий Кенгаш Мажлисида кӯриб чиқиш учун қабул  қилинади.

Мамлакат президентига ишончсизлик билдириш ҳақидаги масалани Исломий Кенгаш Мажлисига киритиш учун эса Исломий Кенгаш Мажлиси вакиллари учдан бир қисмининг имзоси лозим.

 Конститутсиянинг 90-моддасида Исломий Кенгаш Мажлиси томонидан халқнинг арз-шикоятларини ӯрганиш масаласида шундай дейилган:  Мажлис, ижроия ҳокимияти ёхуд  суд органларининг ишидан норози бӯлган киши ӯз шикоятини ёзма ҳолда Исломий Кенгаш Мажлисига тақдим қилиши мумкин. Мажлис бу шикоятни ӯрганиб, ижроия ёхуд суд ҳокимиятига тегишли бӯлса, улардан жавоб талаб қилиб, шикоятчига етказиши шарт. Жавоб оммага тегишли бӯлса, у ОАВлар орқали эълон қилинади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ