феврал 16, 2020 15:18 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистони Яман билан урушишга  қодир эмас

Риёз шартномаси мағлубиятга учрагани ва БАА ҳарбийлари Яманни бутунлай тарк этишидан кейин Саъудия коалициясига тегишли "Торнадо" қирувчи самолётини уриб тушириш ҳамма нарсадан олдин Риёз Яман билан урушишга қодир эмаслигини намоён этади.

Саъудия Арабистони коалициясининг Яманга қарши уруши 2015 йил 26 март кунида бошланди. Бу уруш бошланганидан олти йил ўтмоқда, аммо бу урушда нафақат Ол-Саъуднинг ғалабаси мушоҳада этилмайди, балки мағлубиятларининг белгилари яққол намоён бўлмоқда.

Ўтган душанба куни Яманнинг истеъфога чиққан давлат матбуот котиби Рожеҳ Бодий Риёз келишуви мағлубиятга учрагани ҳақида хабар бердиким, 2019 йил ноябрь тўқнашувларни тўхтатиш мақсади билан Яманнинг истеъфога чиққан давлати ва жануб ўтиш даври кенгаши ўртасида Арабистоннинг воситачилиги билан имзоланган эди.

Риёз келишувининг мағлубиятга учрагани Яман жанубида яманлик гуруҳдарнинг ўртасида консенсусга келишни ижод этиш учун Риёз сиёсий сайъ-ҳаракатларининг мағлуб бўлиши маъносидадир.

"Торнадо" қирувчи самолётнинг қолдиқлари

Ўтган сешанба куни Яманда БАА муштарак амалиётларнинг қомондони генерал Исо Мазруий ҳам БАА ҳарбийлари бутунлай Яманни тарк этишлари ҳақида хабар берди.

БАА -нинг Ямандан бутунлайин чиқиб кетиши билан амалда Саъудия коалицияси ҳам парчаланиб кетишга учради ва Арабистон бир ўзи Яманга қарши уруш олиб боришни давом эттириши керак.

Яман қуролли кучларининг матбуот котиби Яҳьё Сареъ шанба куни бомдод вақтида Саъудия коалициясининг Торнадо русумли қирувчи самолёти Ал-Жавф вилоятида ёвуз амалиётини бажариш пайтида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ер-ҳаво ракеталар билан уриб туширилди,-деб изоҳ берди.

"Торнадо" қирувчи самолётнинг қолдиқлари

"Торнадо" русумли қирувчи самолёти Британия, Германия ва Италиянинг қўшма ишлаб чиқарилган ҳарбий самоёллти ҳисобланади. Бу самоёлтнинг уриб туширилиши Яман урушида Саъудия Арабистонининг охирги бир ҳафта давомида учраган мағлубиятларини намоён этиши билан бирга бир нечита муҳим нуқтани ҳам билдиради.

"Торнадо" қирувчи самолётнинг қолдиқлари

Биринчи муҳим нуқта шундан иборатким, Саъудия Арабистони  томонидан Яманни барча томонлама қуршовга олганига қарамай Яманнинг халқ қўмиталари ва армиясининг мудофаа этиш қудрати шу даражага етганким, учувчисиз учоқларни уриб туширишига қўшимча, саъудиялик коалиция қирувчи самолётларини уриб туширишга ҳам қудрати етади.  

Яьҳё сареъ ҳам бу ҳақда тўхталиб, бу қирувчи самолётни уриб тушириш шуни кўрсатадики, Яман осмони тажовузкорлар учун ёпилган ва душман ҳар бир амалини ижро этиши учун минг марта ҳисоб-китоб қилиши керак,-деб таъкидлади.

Иккинчи му4ҳим нуқта эса урушнинг бешинчи йили арафасида  Саъудия Арабистони  оғир шароитда юзмаюз бўлган. Яманлик кучлар бундан олдин Бунёнул-Марсус амалиётлари жараёнида Наҳм, Мориб ва Ал-Жавф вилоятларининг 2500 квадрат километр масоҳатини озод этишди.

Торнадо қирувчи самолётини уриб тушириш Яман кучлари ерда амалиёт олиб бориш қобилиятига эга бўлишига қўшимча,  Арабистонга зарба бериш учун ҳаво ҳужумларига қарши кучлардан фойдаланиш қобилиятига ҳам эга эканлигини намоён этди. 

Ол-Саъуд режимининг сиёсий мағлубиятлари билан бирга юз берган ушбу ҳарбий мувафаққиятлар Арабистоннинг ғазабланиши ва яманлик ноҳарбийларни ўлдирилишига олиб келди. 

Бу ҳақда Саъудия коалицияси қирувчи самолёти кеча шанба куни уриб туширилган Торнадо қирувчи самолёти масаласига аксиламал кўрсатиб,   Ал-Маслуб минтқаси ва бу самолёт қолдиқлари қолган жойни бомбардимон қилишди. Бу ҳужумда 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди ва ўнлаб нафари эса тан жароҳати олишди.

Ансоруллоҳнинг матбуот котиби Муҳаммад Абдуссалом бу ҳужумга қарши аксиламал кўрсатиб, Саъудия коалицияси ҳардоимгидек ҳарбий тўқнашувлар майдонида оғир зарбаларга дуч келганида, қуполлик ва ахмоқлик билан ноҳарбийларни нишонга олишни бошлайди,-деб эълон қилди. 

Ноҳарбийларга ҳужум қилиш ҳамма нарсадан олдин Яманга қарши урушни давом эттиришда Арабистоннинг қодир эмаслигини кўрсатади, аммо мағлубиятни қабул қилиш ва урушни тўгатиш Ол-Саъуд учун оғирдир.  

 

Ёрлиқ

Шарҳ