феврал 17, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти мухбирлар билан сўҳбати; Америка билан музокара ўтказилмайди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний хорижий ва ички ОАВ билан ўтказилган 14 матбуот анжуманида, ички ва хорижий мухбирларнинг Америка билан музокара қилиш масаласидан бошлаб генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишда Американинг содир этган террористик жинояти, сайлов ва бошқа мавзўлар ҳақида берилган турли саволларига жавоб берди.

Бу сўҳбатни учта асосий нуқтаи назардан таҳлил этиш мумкин.

Биринчи нуқтаи назар -Баржом ядровий келишуви босми жараёни орқасида тўрган Американинг мақсадлари ва зўравонлик моҳиятини баён этишдан иборат.

Америкаликларнинг Баржом ядровий келишувини бузишдан мақсадлари Эрон Ислом Жумҳуриятини орқага чекинишга мажбур этишга боғлиқ бўлган хато ҳисоб-китоблари билан максимал даражада босим ўтказиш ва Теҳронни зўравонлик талаблари қаршисида таслим этиш маъносида бўлган музокарага ундашдан иборат эдиким, бундай мақсадлар ҳеч қачон амалда татбиқ этилмайди. Эрон президентининг бу масала бўйича кеча сўзлаган нутқи қатъий эди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан ўтказилган матбуот анжумани

Ҳасан Руҳоний хорижий ва ички ОАВ билан ўтказилган 14 матбуот анжуманида изҳор этган изҳоротида америкаликлар максимал даражада босим ўтказиш билан бизни музокара столига ўтиришга мажбур эта олишади деб уйлаган эдилар,-деб айтди.

Ҳасан Руҳоний биз қудрат билан дунё олдида ўз қудратимиз ва иззат-нафсимиз ҳақли сўзимизни баён этганмиз ва баён этамиз, аммо ҳеч қачон заифлик билан музокара столига ўтирмаймиз,-деб таъкидлади. 

Эрон президенти сўҳбатининг иккинчи нуқтаи назари- Американинг минтақада вужудга келтирган кескинликлар ва хавфсизликка эътибор қаратишдан иборат. 

Эрон президенти бу ҳақда бир нечита муҳим нуқтага, шу жумладан минтақада хавфсизликни барқарор этиш учун "Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳаси сифатида Эроннинг стратегик лойиҳасига ишора этди. 

Охирги йилларда минтақада юз берган ҳодисаларга бир назар ташлаш шуни кўрсатадики, мирнтақада нотинчликлар ва кескинликларни ижод этишда Америка ва сионистик режимга қўшимча, Арабистон каби мамлакатлар ҳам ролй уйнади. 

Арабистон қарийб 5 йилдан бери Яман билан агрессив урушда қатнашиб келади.  Бу йиллар давомида Арабистоннинг сиёсати бу тажовузни давом эттиришдан иборат. Аммо бу сиёсат кўп харажотли ва хато танланган сиёсатдир. Бу урушда Арабистон ғалаба қозонмайди.

Эрон президенти биз ҳар дойим минтақада тинчлик бўлиши учун ҳаракат қилиб келганмиз ва шаҳид Қосим сулаймоний Ўрта Шарқ ва Форс кўрфази каби муҳим минтақада тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлиши учун кураш олиб борарди. Доим бу йўлда сайъ-ҳаракат қилди ва унинг охирги сайъ-ҳаракати ҳам ана шу йўл учун эди,-деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний генерал Сулаймоний Ироқ давлати бош вазири билан музокара қилиш учун борганида шаҳодатга етказилди,-деб таъкидлади.

 

Шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймоний

Ҳасан Руҳонийнинг хорижий ва ички мухбирлар билан қилган сўҳбатининг учинчи муҳим томони келаси жума куни ўтказиладиган савлов масаласига тегишли эди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Эрон сайлови олдиндан лойиҳалаштирилган ва намойишли ўтказилишига тегишли бўлган Брайн Хукнинг қилган иддаосига жавоб қайтариб, Эрон Ислом Жумҳуриятидаги демократияни дунёнинг бошқа мамлакатлари, ҳатто Америка ва Ғарб мамлакатларига қараганда ҳақиқий деб билиш мумкин,-деб эслатиб ўтди.

Ўтган 41 йиллик тажриба шуни кўрсатдики, сайловни шукўҳ билан ўтказиш Эрон манфаати ва душманларнинг зарарида эди. Шунинг учун Америка ҳар доим сайловларда халқнинг минимал даражада иштирок этишини истаган. Эрон президентининг журналистлар билан қилган сўҳбати ва ушбу ҳақиқатларига қараб бугунги куннинг долзарб масаласи, яъни сайлов ва унинг Эрон халқининг обрў-эътибори ва бирлигига тасирини янада аниқроқ таҳлил этиш мумкин.

 

Шарҳ