феврал 24, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Урушнинг янги даври

Дональд Трамп ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этишидан бир ойдан камроқ вақт ўтгач Фаластин муқовимат гуруҳлари ва сионистик режим ўртасида урушнинг янги даври бошланди.

Сионистик режим армияси ўтган 23 феврал куни эрта эрталаб Ғазза секторини бомбардимон қилган ҳужумида 27 яшар фаластинлик ёш йигит Муҳаммад Ал-Ноимни шаҳодатга етказди.

Сионистилар Ал-Ноимни шаҳодатга етказганларидан кейин фаластинлик бу йигитнинг жасадини эса булдозер билан таҳқирлашди.

Бу жиноят Фаластин муқовимат гуруҳларининг аксиламал кўрсатишлари сабабига айланди ва Исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлинмаси "Сароёл-Қудс" якшанба куни шом пайтида Ғазза сектори атрофидаги сионистик шаҳарчаларга қарата 20 -дан ортиқ ракета отишди.

Сионистик режим ҳам бу ҳужумга аксиламал кўрсатиб, Ғазза сектори ва шунингдек Дамашқ атрофига ҳужум қилди. Бу ҳужумда эса "Сароёл-Қудс" кучларидан икки киши шаҳодатга етди.

Бу ҳодисаларнинг таҳлили шуни кўрсатадиким, уруш янги даврининг илдизи Исроил ишғолгар режимининг жинояткорона сайъ-ҳаракатига бориб тарқалади.

Бу режим бир томондан Ғазза секторига ҳужум қилди ва 27 яшар фаластинликни шаҳодатга етказди. Бошқа томондан эса бу режим фаластинлик шаҳид бўлган ёш боланинг жанозасини таҳқирлади.

Ҳақиқатан ҳам сионистик режим Ғазза секторининг хавфсизлигига таҳдид солиш зимнида, фуқароларнинг инсоний кароматини ҳам эътиборга олмасдан фаластинлик ёш йигитнинг жасадини таҳқилади.

Бундай хатти-ҳаракат Фаластин муқовимат гуруҳларининг жиддий аксиламал кўсартиши сабабига айланди.

َФаластинликларнинг "аср муомаласи" лойиҳасига эътирозлари

 

Фаластин муқовимат гуруҳлари ва сионистик режим ўртасидаги урушнинг янги даври "аср муомаласи" номли ирқпарастлик лойиҳанинг натижасидир.

Америка президенти Дональд Трамп 28 январ куни Оқ Уйда Исроил бош вазири Бинямин Натаниёҳу иштирокида "аср муомаласи"лойиҳасини эълон қилди.

Аср муомаласи

Бу лойиҳа сионистик режимнинг манфаатида тайёрланган лойиҳа саналади ва бу режим содир этган жиноятларини ҳимоя этади. Бу лойиҳа намойиш этилганидан сўнг, экспертларнинг аксарияти "аср муомаласи" лойиҳаси тинчлик келтирмайди ва Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) минтақасида низолар кенгайишининг сабабига айланади,-деб талқин этишди.

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммас) ҳам нашр этган ўз баёниясида, "аср муомаласи" лойиҳаси Ғарбий Осиё минтақасида кескинликнинг кучайиши сабабига айланади,-деб эълон қилди.

Фаластин муқовимат гуруҳлари ва сионистик режим ўртасидаги урушнинг янги даври шундай бир шароитда бошланмоқдаким, 10 кундан ҳам камроқ вақт ичида охирги бир йилда ишғолий сарзаминлар парламентининг учинчи сайлови бошланади.

Натаниёҳу 17 сентябр сайловларидан олдин ҳам муқовимат гуруҳларига қарши урушни бошлаган эди. Шунингдек у уруш ва фазони хавфсиз этиб кўрсатиш билан сайловда ўз манфаатларини таминлаш учун сайъ-ҳаракат олиб борган эди. Бироқ, бундай муносабат нафақат 17 сентябр парламент сайловида Натаниёҳунинг ғалабасини таминлай олмади, балки Ғазза секторининг атрофидаги шаҳарчалар урушқоқлик муносабатини танқид қилиб, сайловда кенг иштирок этишмади.

Бироқ, Натаниёҳу яна бир маротаба сайловлар арафасида урушга юз қаратди. Фаластин муқовимат гуруҳларининг "аср муомаласи" лойиҳасидан ғазабланишлари ва норози бўлишлари сабабига айланган мантиқсиз бу сайъ-ҳаракатлар ҳамма нарсадан олдин шундан далолат берадиким, Бинямин Нтаниёҳунинг ишғолий сарзаминлардаги қудрати охирга етмоқда. 

Ёрлиқ

Шарҳ