феврал 25, 2020 17:07 Asia/Tashkent
  • Россия Суриядаги террористлар билан музокара қилиш учун Америка таклифини рад этди

Идлиб вилоятида Сурия армияси ва унга иттифоқчи бўлган томонларнинг мувафаққиятга эришиши, нафақат Туркиянинг террористик гуруҳлар манфаатида ҳарбий дахолат этиши ҳамда салбий аксиламал кўрсатишига олиб келди, балки Америка ҳам Суриянинг қонуний давлатига қарши ғарб-араб коалициясининг раҳбари сифатида террористлар билан музокара қилишни таклиф этиши сабабига айланди.

Бу таклиф Димишқнинг иттифоқчиси бўлмиш Россиянинг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳақда душанба куни (24 феврал) Сурияда террористлар билан келишувга келиш эҳтимоли ҳақидаги Американинг позициясини қабул қилиб бўлмайди деб айтди.

Жабҳатун-Нусра террористик гуруҳи

Россия ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида, Жабҳатун-Нусра террористик гуруҳи ёки уша "Ҳайату Таҳрируш-Шом" гуруҳи БМТ хавфсизлик кенгашида террористик ташкилотларнинг расмий рўйхатига кирган ҳамда Америкада террористик ташкилотларнинг миллий рўйхатига киритилган гуруҳ ҳисобланади,-деб таъкидлади.

Сергей Лавров Сурия ишлари бўйича Американинг махсус намояндаси Жеймз Жефри каби Вашингтон расмийларининг нуқтаи назарига кўра "Ҳайату Таҳрируш-Шом" гуруҳи террористик ташкилот эмаслиги ва бу гуруҳ билан музокара қилиш ҳақида изҳорот беришлари биринчи марта эмас. Аммо биз бу масалани қабул қилиб бўлмайдиган масала деб биламиз,-деб айтди. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Сергей Лавров АҚШ "собиқ Жабҳатун-Нусра, яъни " Ҳайату Таҳрируш-Шом" террористик гуруҳининг моҳиятини эътиборга олмасликка ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади. 

Америка ўзининг араб иттифоқчилари ҳамда Туркия билан бирга Суриянинг қонуний давлатини ағдариш мақсадида террористик гуруҳларни барчатомонлама ҳимоя этиб, Сурияда ички уруш ва бўҳронни  шакллантиришда муҳим рол уйнади, аммо уларнинг амалга оширган барча сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга юзмаюз бўлди.

Бунга қарши Россия 2015 йил сентябр ойида Суриянинг даъвати билан бу мамлакатга кирди ва террористик гуруҳларни нобуд қилиш масаласида тасирчан сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Эндиликда, Сурия армияси ўз иттифоқчилари билан бирга террористлар қўлидан Идлиб вилоятини озод этиб, террористларга жиддий зарбалар бермоқда. Вашингтон ҳозирги оғир вазъиятдан террористларни чиқариш учун улар билан Москва ва Димишқ музокара қилишини сўрамоқда. 

БМТ ташкилотининг террористик гуруҳлар рўйхатидан чиқиш мақсадида ўз номини "Ҳайату Таҳрируш-Шом" ўзгартирган "Жабҳутун-Нусра" террористик гуруҳи ҳам такфирий-террористик гуруҳлар жумласидандир. Бу гуруҳ бир неча йилдан бери Суриянинг турли минтақаларида инсониятга зид бўлган жиноятларни содир этиб келмоқда. "Ҳайат Таҳрируш-Шом" террористик гуруҳи ўнлаб мамлакатлардан келиб турли жиноятлар содир этаётган хорижий террористлардан ташкил топган.

"Сочи" шартномасининг томонлардан бири сифатида Туркия 2018 йилда террористик гуруҳлардан мухолифларни ажратиши шу билан бирга оташкесимни поймол этишларига тўсиқлик яратиши керак эди. Бунга қарамай, Анкара ўз зиммасига олган ҳеч қайси бир мажбуриятини ижро этмади. Энди, эса Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари, шу жумладан Россиянинг қатъий аксиламал кўрсатишига юзмаюз бўлганида, Вашингтон билан бир позицияни эгаллаб террористларга турли кўмак бермоқда. Ҳатто ўзи Сурия армияси билан тўқнашмоқда. Бу сайъ-ҳаракат эса Суриянинг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланган.

Сергей Лавров душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, Туркия "Сочи" шартномасига асосан ўз мажбуриятларига қараб амал қилмади,-деб таъкидлади.  

  Ҳақиқатан ҳам Анкара террористларнинг ҳомийси сифатида таҳликага тушиб қолган ва уларни барчатомонлама қўллаб-қувватлаш зимнида, бевосита Сурия армияси билан тўқнашмоқда. Бу сайъ-ҳаракат нафақат халқаро қонунларга зид, балки Идлибда урушнинг кенгайиши ва икки мамлакат ҳарбий кучларининг бевосита уруш олиб бориши сабабига айланиши мумкин. 

Террористларнинг охирги қароргоҳи бўлмиш Идлибни озод этиш учун муқовимат гуруҳлари ва Сурия армиясининг амалга оширган амалиёти 2020 йил январ ойидан бошланган. Сурия армиясининг қўлга киритган мувафаққиятлари баробарида Туркия ҳам ўз кучларини Идлибга киргизиб, Сурия армиясига таҳдид солиш билан бирга Сурия кучлари орқага чекиниши учун вақт белгилаш зимнида, Идлибда суриялик кучлар амалиётларини тезда тўхтатишни талаб этмоқда. 

Ражаб Тайиб Эрдўған 10 феврал куни Идлибнинг тақдирини Асад ва унинг ҳомийларига топширмаймиз,-деб таъкидлади. 

Туркия президенти ражаб Тайиб Эрдўған

Идлиб вилояти террористларнинг Суриядаги охирги қароргоҳи саналади. Идлиб, Лозиқия ва Ҳалаб вилоятларининг кичик қисмини озод этиш билан ушбу ўлкада террористларнинг ҳузур топиши ҳам охирга етади. 

Ёрлиқ

Шарҳ