феврал 25, 2020 20:46 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг буюк мақсади. Инқилобнинг иккинчи қадамида янги тамаддун яратиш. Миллий ифтихор, ташқи муносабатлар.

Исломий Инқилобнинг қирқ йиллиги арафасида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сӯзлаган тарихий нутқларида сиёсий, ижтимоий, маданий жабҳаларда ӯз ҳидоятларини баён этдилар. Бу кӯрсатмаларнинг бир қисми ташқи сиёсат ва бутун дунё билан муносабатларга бағишланган эди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу тарихий чиқишларида бугунги дунёда юз бераётган ва юз бериши кутилаётган ӯзгаришлар ҳақида ҳам гапирдилар. Бу ӯзгаришларни Америка ва сионистик режимнинг жабр-зулмига қарши муқовимат руҳидаги исломий уйғониш ҳаракатининг янги тӯлқини, Ғарбий Осиё минтақасида Америка сиёсатларининг ҳамда унинг минтақадаги хоин гумашталарининг мағлубияти, Ғарбий Осиёда Эрон Ислом Жумҳуриятининг қудратли сиёсий иштироки ва унинг бутун мустабидлар оламини ларзага келтиргани каби нодир ҳодисаларда кузатиш мумкин.

“Булар мужоҳид раҳбарларнинг ҳикмат ва шижоати ила қӯлга киритилган Эрон Ислом Жумҳурияти обру-эътиборининг кӯринишларидир. Мустабид мамлакатларнинг раҳбарлари ташвишга тушиб қолишди: улар макр-ҳийла ва ёлғондан иборат таклифларини киритишяпти. Бугун Эрон халқи жинояткор Америка билан бирга бир қатор Европа мамлакатларини ҳам ишончга арзимас   мамлакатлар деб билади. Эрон Ислом Жумҳурияти улар билан муносабатда жиддийлик билан оралиқ масофани сақлашга риоя қилиши керак. Ӯзининг инқилобий ва миллий қадриятларидан бир қадам ҳам орқага чекинмаслиги лозим. Уларнинг пуч таҳдидларидан чӯчимасдан,  ҳар қандай ҳолатда ӯз мамлакати ва хилқининг иззат-эътиборини назардан қочирмаслиги шарт. Ӯзининг ҳал бӯладиган муаммоларини улар билан ҳикмат ва тафаккур ила инқилобий руҳда ҳал қилиши мантиқийдир. Америка билан бирор-бир муаммонинг  ҳал бӯлиши тасаввурга сиғмайди, у билан музокара қилиш моддий ва маънавий зарардан бошқа натижа бермайди”.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари нуқтаи назаридан Инқилобнинг иккинчи қадамида мамлакатнинг дипломатик корпуси  халқаро муносабатларни ривожлантиришда ҳар қандай зӯравонлик, зӯравонликка мутеълик кӯрсатиш каби ҳолатлардан узоқ бӯлиши керак. Халқаро миқёсда Эрон халқи ва мамлакатининг иззат-обруйини юксалтириш мақсадида муносабатларнинг ана шу формати танланган.

Профессор Абузар Ёсирийнинг фикрича “Исломий Инқилобнинг ғалабаси ва унинг қирқ йил давомида шуҳрат, иқтидор ва ифтихори “Инқилобнинг иккинчи қадами” баёнотида таъкидланган энг муҳим ҳодиса ҳисобланади . Фақатгина дунё инқилоблари  назариётчилари эмас, балки жаҳон таҳлилчилар ва сиёсатчилари  ҳам бу улкан ҳодисани таҳлил қилишдан ожиз қолдилар”.

Абузар Ёсирий ӯз фикрини давом эттиради: Исломий Инқилоб ғалаба қозонган пайти Америка президенти катта Жорж Буш Марказий Разведка Бошқармасининг бошлиғини чақириб, бюджетнинг шунчалик улкан маблағларини харажат қилаётган бу жосуслик ташкилоти нега Эрон янги инқилоб арафасида турганини пайқамади, дея сӯрайди. МРБ бошлиғи жавоб беради: Эронда юз берган ҳодиса ҳеч қандай таърифга сиғмайди”.

Француз файласуфи Мишел Фуко Эронга келгач: Мен халқ инқилобининг нима эканлигини энди тушундим,-- дея эътироф қилди.--Шу сабабли Эрон Исломий инқилобининг бутунжаҳон инқилоби эканлигига ишониш керак. Зеро, у жаҳон сиёсий адабиётини ӯзгартириб юборди.

Қайд қилиш жоизким, дунёнинг барча мамлакат ва халқлари билан тинчликсеварлик ва тотувлик юзасидан муносабат қилиш, минтақа ва халқаро миқёсда тинчликни ӯрнатиш учун доимий сай-ҳаракат қилиш мавзуси Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи сиёсатида халқ ва мамлакатнинг иззат ва обрусини ҳимоялаш йӯлида ҳар қачонгидан кӯра долзарб ҳисобланади.

Трамп давлатининг Эрон минтақадаги нотинчликнинг сабабчисидир, деган бӯҳтонларига қарама-қарши равишда ҳақиқат шулким, Эрон минтақада Америка вужудга келтирган нотинчликларнинг қурбонидир ва у жиддий хавфсизлик таҳдидларини ҳис қилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Американинг Эронга қарши сиёсатлари ва қилмишларига жавобан шундай дейди: Эрон тоқатлилик сиёсати асосида ӯз халқига нисбатан тенг ва дӯстона, ӯзаро эҳтиром руҳида бӯлган мамлакатлар билан муносабатларини мустаҳкамлаш тарафдоридир.

У Америкалик сиёсатчиларнинг “Эрон ӯз  сиёсатлари ва амалларини ӯзгартирсин”,  деган талабларига қарши эслатдиким: Эрон ӯзининг минтақадаги сиёсатларини Американинг санкция ва таҳдидлари босими остида ӯзгартирмайди. Ӯтган йиллар давомида ӯзаро тотувлик сиёсатига амал қилиб келганимиз каби халқимизга нисбатан тенг ва дӯстона, ӯзаро эҳтиром руҳида бӯлган мамлакатлар билан муносабатларимизни мустаҳкамлаб борамиз.

Дунёнинг бугунги аҳволи аксарият мамлакатларнинг Америка сиёсатларига мухолиф эканликларини кӯрсатмоқда.

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ