феврал 26, 2020 12:23 Asia/Tashkent
  • Тошкентда «Қурилиш - UzBuild 2020» кўргазмаси бошланди (фотожамланма)

25 февраль куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» МКМда XXI Ўзбекистон Халқаро «Қурилиш - UzBuild 2020» кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Ҳар йили анъанавий тарзда алоҳида эътибор қозонадиган ва қурилиш жамиятида ўзини намоён этган ушбу халқаро саноат майдонида маҳаллий ва хорижий қурилиш материаллари, технологиялар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчиларнинг энг сара ютуқлари ва тажрибалари намойиш этилади.

Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «ҚурилишМашЛизинг» республика ихтисослаштирилган лизинг компанияси АЖ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзэкспомарказ» МКМ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Халқаро тадбир «Ўзэкспомарказ» МКМ кўргазма майдонининг 19000 квадрат метрдан ортиқ ҳудудини эгаллаган. Эътиборлиси, жорий йилги кўргазмада рекорд миқдордаги компаниялар ва брендлар иштирок этмоқда. Хусусан, ривожланган 26та мамлакат: Австрия, АҚШ, БАА, Германия, Грузия, Дания, Испания, Италия, Корея Республикаси, Лихтенштейн, Озарбайжон, Польша, Португалия, Россия, Эрон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Украина, Финляндия, Хитой, Швейцария, Греция, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан келган 400дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилги анжуманда 175 компания биринчи маротаба иштирок этмоқда, уларнинг 134таси халқаро ва 25таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардир.

«UzBuild-2020» халқаро кўргазмаси қурилиш ва безаш материаллари, интерьер ва дизайн, деразалар, эшиклар, фасад, асбоблар ва маҳкамлаш, керамика ва пардозлаш тошлари, кўчмас мулк, уй қурилиши, архитектура ва декоратив дизайн, ёруғлик, электр, ландшафт ва кўкаламзорлаштириш бўлимларига бўлинган ҳолда ўтказиляпти.

Кўргазмада миллий гуруҳларни намойиш этувчи Европа мамлакатлари орасида - экспозицияси майдонини сезиларли даражада оширган Германия давлатидан 30 компания қатнашмоқда. Германия ишлаб чиқарувчилари кенг турдаги ускуналар, технологиялар, қурилиш маҳсулотлари ва бутловчи қисмларини тақдим этмоқда.

Тадбирда ҳар йили қатнашиб келган Туркия 129та компания билан кўргазмада ўз қурилиш маҳсулотларини намойиш этяпти.

Халқаро кўргазма доирасида «ICCI 2020» иккинчи Халқаро қурилиш саноати анжумани, семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари, шунингдек профессионал учрашувлар ва мунозаралар, янги қурилиш технологиялари ва меъморчилик ечимларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.

«UzBuild 2020» халқаро кўргазмаси 28 февралга қадар давом этади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ