феврал 27, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Коронавирус давридаги ҳаёт (фотожамланма)

Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалишни бошлаган COVID-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони 80 мингдан ошиб кетди. Дунёнинг 41 мамлакатига кириб борган коронавирус туфайли ҳозиргача 2700 дан ортиқ одам вафот этди. Карантин ёки хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатлар чегаралари ёпилмоқда, авиапарвозлар бекор қилинмоқда. Коронавирус сабабли миллионлаб компаниялар ёпилиб, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг йўқотишлари 1,1 триллион долларга етиши мумкин.

Пекиндаги паркда ниқоб тақиб олган одамлар стол тенниси ўйнамоқда.

Ироқнинг Нажаф шаҳри аэропортига қўнган самолётнинг ниқоб таққан йўловчилари.

Пекин кўчаларида скутер учаётган ниқоб таққан бола.

Икки ҳамшира Тошкент аэропортига учиб келган самолёт йўловчиларининг ҳароратини ўлчамоқда.

Махсус ҳимоя костюми кийиб олган Ухандаги супермаркет кассири мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Миландаги темирйўл вокзалида ҳимоя ниқобларини сотаётган кўча савдогари.

Теҳрондаги бозорда коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган аёл.

Ниқоб тақиб қўйилган Ухандаги ҳайкаллар.

Пекиндаги паркда рақс тушаётган, ниқоб таққан одамлар.

Италияда коронавирус туфайли ёпиб қўйилган Казальпустерленго муниципалитети ташқарисидаги супермаркетга навбатда турган одамлар.

Нажаф шаҳрида коронавирус билан касалланиш қайд этилганидан сўнг ниқоб тақиб олган болалар.

Уханда коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлбола ҳимоя воситаларини ясаб олган аёл.

Шанхай темирйўл бекатида ниқоб тақиб, ёмғирпўш кийиб олган одамлар.

Ниқоб таққан Тошкент аэропорти ходимлари.

Ухандаги тураржой мажмуасида яшовчилар сотиб олган қулупнайларни саралаётган эркак.

Коронавирусга чалинган илк ливанлик жойлаштирилган шифохона олдида селфи тушаётган қизлар.

Вьетнамдаги мактаб хонасини тозалаётган аёллар.

онконҳда арғимчоқ учаётган жуфтлик.

Сеулдаги савдо марказида ниқоб тақиб олган ота-бола.

Теҳрондаги сайлов участкасига парламент сайловида овоз бериш учун келган аёл.

 

Ёрлиқ

Шарҳ