феврал 27, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • Коронавирус; Эрондан қурқитиш ва Ғарбий Осиё

Коронавирус дунёнинг 40 -дан ортиқ мамлакатлари, жумладан Ғарбий Осиё минтақасидаги араб мамлакатларига ҳам тарқалди. Аммо айрим мамлакатлар бу вирусдан Эрон билан сиёсий ҳисоб-китоблари учун фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Коронавирус дастлаб Хитойда тарқалди ва талафот келтирди. Бу вируснинг муҳим хусусиятларидан бири бу кенг тарқалиш қудратига эга бўлишидир. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, коронавирус бу вирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиш туфайли одамга ўтади.

Шунинг учун коронавирус тез суратда бошқа мамлакатлар, шу жумладан Эронга ҳам ўтди. Эроннинг душманлари ва рақиблари коронавриуснинг хусусияти ва ушбу касалликка гирифтор бўлган дунёнинг 40 мамлакатига эътибор қаратамасдан бу вирусдан Эрон билан сиёсий ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланишмоқда.

Душманлар ва рақиблар дастлаб Эронга қарши масалани яширишда айблашди. Агарчи ҳар бир мамлакат, жумладан Эрон ҳам ОАВ орқали ўз жамиятида хавотирланиш ва қурқиш ҳолатларига монеа яратишга ҳаракат қилади. Аммо масалани махфий сақлашда айблаш шундай бир шароитда баён этилмоқдаким, Эрон расмийлари Исломий Кенгаш Мажлиси сайловлари каби муҳим воқеа арафасида ҳам мамлакатда коронавирус эпидемияси ҳақида хабар беришди.

коронавирус

Ҳақиқатан ҳам, Исломий Кенгаш Мажлиси сайловлари ўтказилиши ҳам Эрон расмийларининг  коронавирус касаллигини яшириш сабабига айланмади ва ҳатто сайловлардан олдин бу ҳақда хабар берилди. 

Ҳолбуки, Эрон Исломий кенгаш Мажлиси сайловлари каби муҳим ҳодисадан олдин ҳам коронавирус ҳақида хабар тарқатган бўлсаларда, аммо Эрондан қурқитиш орқали Эроонга қарши кенг таблиғот олиб борадиган Ол-Саъуд 20 гуруҳининг марказий банки ва молия вазирларининг мизбони бўлгани сабабли ушбу виру ҳақида хабар беришдан ўзини тийди ва унинг Арабистонда тарқалишини ёлғон деб эълон қилди. Ҳолбуки, Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) минтақасидаги мамлакатлар ўртасида Арабистонда ушбу вируснинг тарқалиши ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди.

Арабистон соғлиқни сақлаш вазирлиги фақат юзлаб нафар одамлар бу вирусга чалинганларидан сўнг , бу вирусга гирифтор бўлганларнинг сони ва ушбу вирусдан вафот этганларнинг сонини эълон қилишга мажбур бўлди.

Эронга қарши душманларнинг қуйилган бошқа айбловларидан бошқа бири бу коронавирусга чалинганларнинг сони ҳақида нотўғри маълумот беришдан иборат.

Коронавирус Францияда

Бу айблов шундай бир шароитда қуйилмоқдаким, Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги қўлида бор маълумотни эълон қилди ва албатта бу касалликнинг хусусиятларидан бири шундан иборатким, мубтало бўлганлар коронавирус билан касалланганилари ҳақида билишмайди ва ҳатто уларнинг жисмоний вазъиятлари ўта оғир бўлмагунигача соқлиқни даволаниш марказларига мурожиат қилишмайди.

Бироқ, Эронга қарши бундай айбловни қуйиш шароитида, Америка президенти Дональд Трамп Америкада коронавирусга чалинганларнинг сонини аниқ маълумотини беришдан ўзини тиймоқда ва унинг минимал статистик маълумотини эълон қилмоқда.

Шундай назарга ташланадиким, Эроннинг рақиблари ва душманлари коронавирусдан Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш стратегияси йўлида фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Бу мамлакатлар коронавирус эпидемиясини ҳаддан ташқари жилвалантириш билан Эроннинг иқтисодиётига зарба бериш ва Эронга қарши сиёсий босимларни кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Муҳим нуқта шундан иборатким, Саъудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА каби Араб мамлакатлари Эронни минтақа мамлакатларига коронавирусни тарқатган омил деб эълон қилишмоқдаким,  бу мамлакатларнинг асосий жамиятини шарқий Осиё мамлакатларидан келган фуқаролар ташкил этади.

Шарқий Осиё мамлакатлари фуқароси бўлган ишчиларнинг аксарияти Иморот, Қатар, Баҳрайн ва саъудия Арабистонининг ишчи ресурсисини ташкил этишади. Бу мамлакатлар Шарқи Осиё билан кенг савдо -сотиқ олиб боришади.

Муҳим нуқта шундан иборатким, импортга асосланган тиббиёт қудратига эга минтақа мамлакатлари аксариятига хилоф тарзда, Эрон тиббиёт нуқтаи назаридан минтақа ҳатто дунёда ги ривожланган мамлакатлар жумласидандир. 

Бу ҳақда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг намояндаси Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида, медицина ва соғлиқни сақлаш соҳасида Эроннинггш олиб бораётган сайъ-ҳаракати ва қудратини минтақа ва жаҳонда мисли кўринмаган ва мувафаққиятли намуналардан бири деб зикр этиб ўтди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ