феврал 27, 2020 19:42 Asia/Tashkent

Коронавирус дунё бўйлаб шунчалик шиддат билан тарқалмоқдаки, илк пайдо бўлгани жойи - Хитойда ҳам бунчалик тез ёйилмаган.

Вирус дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатига кириб борди, Юзлаб одамлар ўлди.

Кўп мамлакатларда тиббий ниқоб топиб бўлмайди.

Аммо бу ниқоб сизни қанчалик ҳимоя қилади?

Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Энг асосийси - коронавирус юққанини қандай биласиз?

Унинг аломатлари оддий грипп ва тумовдан қандай фарқ қилади?

ЖССТ тавсиялари ва олимлар хулосалари асосида бу саволларга видео жавоб бердик:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига биноан:

  • Вирус ваража ёки иситма билан бошланади ва қуруқ йўтал тутади.
  • Бир ҳафтадан кейин нафас олиш қийинлашади (айримлар касалхонага ётиши керак бўлади).
  • Бош ва мушаклар оғрийди.
  • Одам чарчоқ ҳис қилади.
  • Эътиборли жиҳати - коронавирус юқтирган одам жуда кам ҳолларда бурни оқади ёки аксиради.

Бемор қачон хавфли?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, вируснинг яширин даври 14 кунгача чўзилиши мумкин.

Баъзи олимлар эса коронавируснинг инкубацион даври ҳатто 24 кунга етиши мумкин, дейишмоқда.

Хитой олимлари янада хатарли жиҳатини урғулашмоқда:

Вируснинг бирон аломати кўринмасдан олдин ҳам уни ташувчи одам касалликни бошқаларга юқтириши мумкин.

Ёрлиқ

Шарҳ