март 12, 2020 10:43 Asia/Tashkent
  • Хоразмда жанговар ўқув машғулоти ўтказилди (фотожамланма)

Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида жиддий синов машғулотлари ўтказилиб, унда бўлинмаларнинг ўқув йили давомида эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмалари текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, дала ўқув майдонида батальон шахсий таркиби томонидан жанговар техника ва ўқотар қуроллар ёрдамида амалда жанговар тактик ўқуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берган.

Ўқув машғулотини максимал даражада реал вазиятга ўхшатиш мақсадида йўналиш маршрутида қўққисдан шартли равишда оммавий қирғин қуроллари ҳамда портловчи моддалар қўлланилди.

Машғулотни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Хоразм вилояти ёшлари ҳамда нуронийлар кузатиб борди.

Кузатувчилар сифатида машғулотда қатнашган ўқувчи ёшлар ва нуронийларнинг таклиф-истагига кўра, малакали ҳарбий хизматчилар кўмаги билан уларга автоматдан амалда ўқ отишга имкон берилди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ