март 12, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ўртасида ҳокимият учун кураш жиддий ранг-тус олмоқда

Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан Афғонистон миллий ваҳдат ҳукуматининг ижрочи раиси лавозимини бекор этилгани ортидан, президентлик сайловларида ўзини ғолиб деб эълон этган Абдулла Абдулла ўз нутқида Ашраф Ғани ўз фаолиятини давом этиши ноқонунийдир,-деб эълон этди.

Абдулла Абдулла бир баёния нашр этиб, унда Ашраф Ғанийнинг фаолияти охирга етган ва унинг фаолияти қонуний эмас,-деб эълон қилди.

Абдулла Абдулла тез вақт ичида ўз ўринбосарлари ва ижроия раҳбарларини маълум қилади, -деб қўшимча қилди.

Ашраф Ғанийнинг фаолияти ноқонуний эканлиги ҳақида Абдулла Абдулланинг берган изҳороти Афғонистонда ҳукумат учун урушнинг янги босқичи вужудга келиши маъносидадир. 

Бу изҳорот шуни кўрсатадики, Афғонистонда раҳбарлар сатҳида юзага келган ҳозирги бўҳрон ҳалигача мураккаблигича қолмоқда ва бу муаммони ҳал этиш учун бирон-бир белги ёки йўл назарга ташланмайди.

Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла

Бундай жиддий бир вазъиятда бу каби ихтилофларга гирифтор бўлиб қолган Афғонистоннинг бугуни ва келажаги учун ижобий ҳодиса эмас. 

Охирги пайтда, Афғонистоннинг сиёсий жараёнлари ва давлатининг истак-хоҳишларига аҳамият бермасдан Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида тинчлик келишуви имзоланган бўлсада, аммо  Афғонистон бу келишувдан сўнг янги муаммолар билан юзмаюз бўлиши  ушбу ўлка аҳолиси бошқа вақтларга қараганда мамлакат раҳбарлари ва сиёсатчиларининг ҳамжиҳат бўлишларига эҳтиёж сезади.

Бироқ, Афғонистоннинг танилган чеҳралари ва сиёсатчиларининг аксарияти ҳозирги бўҳрон Америка сиёсатининг натижасидир,- деб билишади.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай Афғонистоннинг хавотирлантирадиган вазъияти Афғонистон халқи баробарида Американинг тафриқа солиши, таҳқирловчи сайъ-ҳаракати ва олиб борган сиёсатининг натижасидир. Мен ҳардоим америкалик расмийлар, жумладан Американинг Афғонистон ишлари бўйича намояндаси Залмай Халилзод билан учрашганимда, Америка сайловларга нисбатан шаффоф амал қилмагани ва садоқат кўрсатмаётгани ҳақида ўз хавотирланишларимни баён этган эдим,-деб айтди.  

Шунинг учун Афғонистон раҳбарлари ва амалдорларига боғлиқ бўлиб қолган бундай вазъиятда миллий манфаатларни назарга олиб, мамлакатнинг миллий ваҳдатини нишонга олган фитна-найранглар билан қарши кураш олиб бориш учун муштарак лойиҳаларни яратиш лозим. 

Тарих давомида ҳар қачонки, Афғонистоннинг партиялари, қабилалар раҳбарлари ва машҳур чеҳралар ягона нуқтаи назарга келишганлари ва ҳамжиҳат бўлганларида, мажуд бўҳронлар устидан ғалаба қозонган эдилар. Аммо ҳар қачонки, уларнинг ўрталарида бушлик ва ихтилофлар вужудга келганида эса кўп имконият, манбалар ва одамларнинг ҳаёти қўлдан бой берилган.

Мисол учун келтириш мумкинки, Афғонистон бирлашганида Совет Иттифоқи ва ундан олдин британияликларни мағлуб этганди.  

Бинобарин айтиш лозимки, Афғонистон оғир тарихий бир даврга юзмаюз бўлган ва бу босқични босиб ўтиш барчалар, айниқса раҳбарларнинг фидокорликларига эҳтиёж сезади. Афғонистон расмийлари яхши билишадиким, Афғонистон кескинликларни келтириб чиқариш учун катта потенциалга эга бўлган мамлакат саналади ва кичик бир ихтилоф ҳам мамлакат вазъиятини оғирлантириб қуйиши ва назорат остидан чиқариши мумкин. 

Шунинг учун афғонларнинг аксарияти шундай тавсия этишадиким, Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла музокара столига ўтиришлари лозим. Афғонистон монеалардан ўтиш ва кескинликларни бартараф этиши учун кўп ҳал этиш механизмларига эга. 

Бу механизмлардан бири тақдирни белгиловчи бир вазъиятда Луи Жирганинг йиғилишини ўтказишдан иборат. Ҳозирги вазъиятда, юзага келган бўҳронни эътиборга олиб, шуни айтиш лозимким, Афғонистондаги машҳур шахсиятлар ва барча жиҳодлар бирлашишлари ва мамлакатни боши берк кўчадан чиқариш учун муносиб йўл-йўриқ кўрсатишларининг вақти етиб келган.

Ёрлиқ

Шарҳ