март 14, 2020 12:29 Asia/Tashkent
  • Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари (фотожамланма)

Жума куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Хитойнинг молиявий маркази Шанхай шаҳридаги ниқоб таққан эркак.
Британиянинг Челтенхэм шаҳрида от пойгалари фестивали бошланди.
Вашингтон штатининг Киркленд шаҳридаги коронавирус аниқланган қариялар уйини дезинфекция қилаётган ходим жалюзилар орасидан қарамоқда.
Римда официант нақд пул кўринишидаги тўловни қабул қилмоқда.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армияси артиллерия бўлинмаларининг машғулотини кузатмоқда. Ким Чен Индан бошқа барча ҳарбийлар тиббиёт ниқоби тақиб олган.
Ҳиндистоннинг Гужарот штатида ҳосил йиғими.
Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бирининг пиёдалар йўлакчасида ётган ниқоб.
Словения ва Италия чегарасидаги тиббиёт ходимлари бир-бирининг ҳароратини ўлчамоқда.
Таиланднинг Паттайя шаҳридадаги барда жанг қилаётган муай-тайчилар. Коронавирус туфайли барда туристлар йўқ.
Индонезиядаги тематик парк дезинфекция қилинмоқда.
Колумбиянинг Медельин шаҳрида намойишчилар ва полициянинг махсус топшириқли бўлинмаси тўқнашуви.
Сидней осмонида Wash Hands (Қўлларингизни ювинг) ёзуви пайдо бўлди.
Шавкат Мирзиёев Урганчда қуриладиган Жалолиддин Мангуберди мемориал боғидаги ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўздан кечирмоқда.
Венециядаги Сан-Марко майдонини дезинфекция қилаётган ишчи.
Таиландда филлар куни миллий байрами нишонланди. Бу куни турли томошалар, маросимлар уюштирилади. Филлар учун мевалардан байрамона стол безатилади.
Барселонада кўча рассоми TVBoy одамларни уйда қолишга ундовчи граффити пайдо бўлди. Коронавирус туфайли Испания ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Туркияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганидан сўнг Истанбулдаги Меҳримоҳ султон масжиди дезинфекция қилинмоқда.
Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари Карбало шаҳрида АҚШ томонидан берилган зарбадан зарарланган, янги қурилаётган фуқаролик аэропорти вайроналари олдида турибди. Авиазарба оқибатида бир ишчи ҳалок бўлди.
Мумбайдаги ибодатхонада ниқоб таққан одамлар.
 
Япониянинг Киото шаҳрида эрта очилган олча гуллари орасида табассум қилаётган аёл.
Колизей олдидан ниқоб тақиб турган аёл.

 

Ёрлиқ

Шарҳ