март 14, 2020 18:08 Asia/Tashkent
  • Ҳиндулар тўдаси Муҳаммад Зубайрни қуршаб олиб калтаклашган.
    Ҳиндулар тўдаси Муҳаммад Зубайрни қуршаб олиб калтаклашган.

Деҳлидаги мусулмонларга қарши ҳужумлар рамзи: Ҳиндулар тўдаси қуршаб, калтаклаётган мусулмон йигит.

Ўтган февралда Деҳлида мусулмонларга қарши юз берган зўравонлик ҳужумлари манзарасида айни шу сурат дунёни ларзага солди.

Reuters хабар агентлиги эълон қилган расмда арматура ва калтаклар билан қуролланган ҳиндулар тўдаси ёлғиз мусулмон йигитни аёвсиз калтаклаётгани тасвирланган.

Сурат ўзини дунёдаги энг йирик демократия деб атовчи Ҳиндистон учун шармандали рамз ҳам бўлди.

Ҳеч ким бу суратдаги йигит тирик қолишини кутмаганди.

Аммо Би-би-си калтакланган мусулмон Муҳаммад Зубайр исмли йигит эканлигини аниқлаб, уни излаб топди.

Маълум бўлишича, у намоздан чиқиб, уйига келаётганда, ҳиндулар тўдасига дуч келган ва шафқатсиз калтакланган.

Муҳаммад ҳали бутунлай тузалмаган.

Аммо ўзи дуч келган ваҳшийлик учун бирон диннни айбламайди.

Кўпчилик танқидчиларга кўра, Бош вазир Моди қудратга келиши ортидан ҳинду миллатчилиги кучайган ва миллатчилар зўравонликка қўл ура бошлашган.

Бу ўринда асосан, мусулмонлар нишонга тушганлар.

Ўтган йиллар давомида ҳинду миллатчилари жуда кўплаб мусулмонларни "мол гўшти егансан" деган даъво билан ё ўлдиришди, у мажруҳ қилишди.

Мамлакат қабул қилган сўнгги фуқаролик қонуни ҳам мусулмонларни камситишни кўзда тутади, деган таҳқирлар янгради.

Зотан Деҳлидаги зўравонликларга худди шу зиддиятли фуқаролик қонуни сабаб бўлди.

Ҳиндистон бугун мусулмон аҳолиси сони бўйича дунёдаги иккинчи йирик мамлакат.

Бир неча йиллардан кейин эса Ҳиндистондаги мусулмонлар сони ҳатто Индонезиядан ортиб, дунёдаги энг йирик мусулмон давлати бўлиши мумкин, деган фаразлар бор.

Бироқ дунёвий Ҳиндистонда сўнгги йиллари ҳиндулар динига устунлик бериш ва бошқа динлар, хусусан, мусулмонларни таҳқирлаш ёки камситиш ҳоллари кучайгани ҳам айтилади.

   BBC

Ёрлиқ

Шарҳ