март 16, 2020 14:30 Asia/Tashkent
  • Америка биотерроризми (3) эбола вирусини тарқатишдан Американинг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий манфаатлари

Африкада Эбола вирусининг кенг географик тарқалишига бир назар ташланса, шу нарса маълум бўладиким, бу вирус Гвинея, Сьерра Леоне ва Либерия каби мамлакатларда тарқалдиким, бу мамлакат қашшоқ бўлишига қарамай Худо берган катта табиий бойликка эга.

 Шунинг учун Америка бу ерда нуфуз топишига қўшимча,  Ғарбий Африкада Россия ва Хитойнинг иқтисодий нуфуз топишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. 

Совуқ уруши даврида Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида бўлган қурол-яроқ рақобатлари донишмандларни касаллик вирусларни яратиш фикрига келишларига ундади. Аммо масала шундаки, бу вирус аниқланганидан 30 йил ва маймунларда ваксинани синовдан ўтказилишидан 10 йил ўтганида, нима учун 2013 йилнинг охирларида бирданидан бу вирус Гвинеяда пайдо бўлди? 

Гвинея, Либерия, Мали ва Сьерра Леоне каби мамлакатлар эбола вируси эпидемиясининг марказига айлангани яхши кайфият ва арзон нарх билан хом манбалар, жумладан мис, боксит, олтин, темир ва бошқа таббий хом манбаларни касб этиш учун яхши имкониятдир. Либерия ва Сьерра Леоне темир рудаси, олмос ва титандан бой мамлакатлар қаторига киради. Шунинг учун Америкага қўшимча, Хитой охирги йилларда Африка қитъасига махсус эътибор қаратмоқда. Шунинг учун Хитой ва Африка ўртасидаги тижорат ҳажми 2000 йилда 10 миллиард доллардан 2012 йилда 166 миллиард долларга етди. Хитой эса африканинг биринчи тижорат шерикига айланди. Бу мавзў Американи хавотирга солди. Хитойнинг Ғарбий Африкага эътибор қаратишининг бошқа сабаби ушбу қитъада 60 миллиард бочка нефтнинг борлигидадир.

Ўзининг энергетикага бўлган эҳтиёжларини таминлаш мақсадида Ғарб мамлакатлари, америка давлати Хитойни Африканинг табиий бойликларига етишига тўсиқлик яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бу мақсадга эришиш учун Америка турли воситалар, жумладан эбола вирусидан фойдаланди.

Американинг Эболага қарши иқтисодий фойдасини ҳисобга олсак, 2014 ва 2015 йиллар АҚШ кучлари бу вирус билан қарши курашиш баҳонаси билан Нигерия , Жибути, Буркина Фасо,Жанубий Судан каби узоқ жойларда бўлган мамлакатларда учувчисиз учоқлар учун ҳарбий базаларни жойлаштирди ва АҚШ-нинг Малидаги француз кучларини қўллаб-қувватлагани ажабланарли эмас. Бунга асосан Американинг Ғарбий Африкада нуфуз топиш учун олиб борган сайъ-ҳаракатларининг сабабларидан бири бир томондан кон- маъдан саноат ресурсларини қўлга келтириш ва бошқа томондан минтақада Хитойнинг нуфуз топишга монеа яратишдан иборатдир.

АҚШ-нинг Африкада ҳукмронлик қилиш режаси Жорж Буш маъмурияти ва давлат котиби Дональд Рамсфельд орқали ўзгартирилди. Бу мавзў уша вақти амалга оширилдиким, Хитой Африкага кириш йўлларини яратиш мақсадида энергетика ва тижоратда янги келишувларни имзолаш пайига тушган эди. Бу келишувлар, жумладан Муаммар Қазофий билан Хитойнинг тижорат соҳасида келишувга келиши Ливияда Ғарб гегемонияси учун бир таҳдид эди. Албатта 2011 йил октябр ойида АҚШ қузғалончиларни молиявий нуқтаи назаридан таъминлаб. Натонинг қўллаб-қувватлаши билан Муаммар Қазофийнинг ҳукуматини ноубд қилди. 

Ғарбий африкада эбола эпидемияси тарқалгани ҳақида ОАВ -да хабарлар кенг тарқалганидан кейин дунё мамлакатлари унга қарши ваксина яратиш пайига тушди. Чунончи, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар 1.3 миллиард доллар, Америка давлати 100 миллион доллар, Австралия 18 миллион доллар, Британия 80 миллион фунт, Макрософт кампанияси 100 миллион доллар Американинг Масачусетс каби тиббий тадқиқот марказига пул беришди. 

Эболанинг кенг тарқалиши Америкага ҳарбий ва иқтисодий манфаат келтирди. АҚШ эбола вирусидан манфаат кўришига қўшимча, Ғарбий африкада шифокорлар гуруҳини ва тинчликни муҳофазат этиш учун ўзининг ҳарбий кучларини мазкур вирусга қарши курашиш баҳонаси билан ушбу минтақага жўнатди. Ҳақиқатан ҳам Америка ушбу бўҳрондан баҳра олиш пайида Африка қитъасида АҚШнинг африкалик қомондонлик штаби (AFRICEM)-ни  бошқариш ва уни ҳидоят этиш учун мустаҳкам мавқени ижод этишни хоҳларди.

Эбола вирусини бартараф этиш бўйича АҚШ-нинг (Operation United Assistance) лойиҳаси ушуб қомондонлик назорати остида эди. Эбола вирусига қарши курашиш Либерия каби мамлакатда АҚШ-нинг минглаб ҳарбий кучларининг доимий равишда жойлашиши сабабига айланди. 

Американинг собиқ президенти Барак Абама 2014 йил 16 сенябрда Америка амалиётларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида ҳарбий кучлар қомондонлигининг муштарак бир штаби Либерияда жойлаштирилади,-деб эълон қилди. бир неча вақтдан кейин бу лойиҳа амалга оширилди.

Эбола вирусидан келиб чиққан таҳдидларнинг кучайиши билан АҚШ бу вирусга қарши кураш олиб бориш ва Ғарбий Африкада кўмакларини тез суръатда етказиб беришга ёрдам бериш баҳонаси билан ушбу минтақада 4 мингта ҳарбийларни жўнатилгани ҳақида хабар берди. 2014 йил кўз фаслида Абама Ғарбий африкада даволаш марказини қуриш баҳонаси билан 4 мингта ҳарбийларни жўнатди. Америка Конгресси 2014 йил декабр ойида 5 миллиард тўртюзу саксон миллион долларни Американинг ичида ва хорижида сарфлаш лойиҳасини тасдиқлади.

Оқ Уй ҳарбий ва иқтисодий манфаатларига қўшимча Африкада сиёсий мақсадлар ва манффатлар кўриш пайидадир. Бунга асосан Америка Хитой каби ўз рақибларини заифлантириш учун халқаро рақобат олиб бормоқда. Чунончи Ғарб мамлакатлари иқтисодий инқирозга юзмаюз бўлганларида Хитойда Сорс вирусининг кенг тарақлаши ушбу мамлакатнинг иқтисодига зарба берганди. Эбола эпидемияси ҳам Хитой кампанияларининг инвестиция киритишларининг қисқариши ва уларнинг ўрнига Америка ширкатларининг келиши сабабига айланди. Американинг эбола вирусидан фойда кўрадиган бошқа сиёсий манфаати бу дунё ОАВ-да  ушбу мамлакатнинг инсонпарварлик тасаввуротини яратишдан иборатдир. Шунинг учун ЖССТ томонидан Африкада фавқулодда вазъият эълон қилинганидан кейин халқаро ОАВ-да кенг таблиғот олиб бориш билан Америка ўзининг тиббий бир гуруҳини ушбу минтақага юборди. Шу билан бирга Ғарб ОАВ Хитойнинг эбола вирусига эътиборсизлиги ҳақида хабар тарқатишди. Бу нарса Хитой ташқи ишлар вазирлигининг аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.    

Ажабланарли томни шундаки, Техас штатида бир кишининг эбола вирусига чалингани ҳақида хабар тарқалиши биланоқ, АҚШ расмийлари бутун Америкада бу вирусга қарши курашиш учун тиббий бир гуруҳ ташкил этишга дастур берди. Аммо африкада эбола вирусидан мингал кишининг ҳалок бўлишига эътибор қаратмасдан, бу минтақага ҳарбий кучларини жўнатишга жиддий эъттибор қаратишди. Афтидан, Вашингтон Гвинея, Либерия ва  Сьерра Леонеда ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий иштирокини оширишига қўшимча, ушбу минтақа бойликларидан Хитойнинг кенг фойдаланишига йўл қуймаслик ҳамда Африка мамлакатлари билан савдо-сотиқни кенгайтиришига тўсиқлик яратишга ҳаракат қилишни назарга олган. 

Айтиш мумкинки, Америка собиқ президенти Барак Абама эбола вируси эпидемияси билан курашиш баҳонаси билан фақатгина ҳарбий кучларини африкага жўнатди, ҳолбуки эбола эпидемиясига гирифтор бўлган мамлакатлар тиббий тажҳизотлар ва шифокорларга эҳтиёж сезишарди. Бунга асосан мустақил донишмандларнинг аксарияти, жумладан халқаро алоқалар бўйича америкалик эксперт (Carig Hulet) Гарик Ҳалетнинг фикрига кўра, АҚШ-нинг Африка ва Эбола вируси бўйича лойиҳаси фақат ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон бўлишдан иборат эди. 

Шу тартиб билан ушбу мавҳум урушда иштирок этиш учун Африкага боришга дастур берилди. Аммо шуниси маълумки, аслаҳалар эсам, балки шифокорлар, дори-дармонлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлар ушбу вирусни баратараф этишди. Африка ОАВ эбола эпидемияси ва ундан кейинги даврда ушбу минтақада жамият сонини камайтириш учун Американинг ушбу вирусни яратгани ва уни тарқатгани ҳақидаги сир-асрорни фош этди.  Гвинея ОАВ ва газеталари мамлакатнинг масъуллари ва расмийларида эбола вируси билан қарши курашиш мақсадида Америка кучларининг мамлакатга киришига тўсиқлик қилишни талаб этганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ