март 17, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  • Россия президенти Владимир Путин
    Россия президенти Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путиннинг сиёсий келажаги ва мамлакатнинг асосий қонунига ислоҳотлар каритиш ушбу мамлакатнинг охирги сиёсий ўзгаришлари марказида жойлашган.

Россия президенти Владимир Путин Конституцияга тузатишлар тўғрисидаги қонунни шанба куни 14 март кунида имзолади. Россия Конституцион суди ўзгартиришларнинг конститутсиявийлигини тасдиқлаганидан сўнг тузатиш бўйича референдум ўтказилади. Бу тузатиш асосида, Россия конституциясига киритилган ўзгартириш Россия халқининг 50 фоиздан кўпроғининг овоз бериши билан ижрога киради.

Бу ҳақда киритилган муҳим ўзгаришлар Россия парламентида Конституцияга тузатиш киритиш ва уни тасдиқлаш эдиким, Путининг президентлик даври охирга етишидан кейин унинг қудрат бошига қолишига имконият яратади. Тасдиқланган тузатишларга асосан, бир киши Россия президентлигида икки даврдан ортиқ қолиши мумкин эмас. Бунга мустасно Россиянинг ҳозирги президенти Владимир Путин 2024 йилги президентлик сайловларда ўз номзадлигини қуйиш ҳаққига эга. 

Россия парламентининг қуйи палатаси (Дума) 11 март чоршанба куни мамлакат Конституциясига киритлган ўзгариш ва Владимир Путин президентлик муддатини узайтириш бўйича Путиннинг партиядошларидан бири томонидан қилинган таклиф 383 ижобий ва  43 бетараф овоз билан тасдиқланди. 24 депутат овоз беришга иштирок этмади. Бундан олдин Путиннинг аксиламал кўрсатишига сабаб бўлган бу таклиф 2020 йили 20 январда Россия Думасига тақдим этилганди.

Давлат Думасида Россия Конституциясига тузатиш киритиш лройиҳаси тасдиқланганидан кейин Федерация кенгаши "юқори  парламенти" ҳам уша куни аксарият овоз билан бу лойиҳани тасдиқладиким, унда келаси президентлик сайловларида иштирок этиш учун Путинга рухсат берилади.

Путиннинг айтишича, у уша вақти бу тузатишга мувофиқат қилади ва 2024 йилдаги президентлик сайловида ўз номзадлигини қуядиким, агар Констутицион суд бу тузатиш ва президентлик муддати узайтирилишига мувофиқат қилса.

Россия конституциясига ислоҳот киритиш эълон қилинганидан кейин ўзининг президентлик муддати узайтирилиши ҳақида мухолифат қилган Владимир Путин бу гал ўз фикрини ўзгартирганга ўхшайди.

Бунга асосан ҳоким партия сифатида «Единная Россия» партияси аъзоларидан бири 2024 йилги президентлик сайловларида Владимир Путиннинг номзадлигига ижозат берадиган бу лойиҳани Россия қонунчилик палатасига тақдим этди ва бу мажлис ҳам уни тасдиқлади.

Владимир Путин тасирчан ва қудратли бир президент сифатида ўзининг олдинги ёндошувига хилоф тарзда шундай хулосага келганки, агар қудрат 2024 йилги президентлик сайловида бошқа кишига ўтса, Россиянинг сиёсат арсасида тасирчан шахс сифатида боқий қолиши учун асосий қонунга ислоҳотлар киритиш доирасида амалга оширилган барча чора-тадбирга қарамай вазъият у хоҳлагандек жараён олмаслиги мумкин. шунинг учун энди шундай хулосага келганки, ишончли ягона йўл бу яна қудрат бошига қолишидан иборат. Бунга қўшимча, Путин бир сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий алигарх сифатида Россияни бошқаради ва унинг раҳбарлиги давом этиши учун  тарафдорларининг босим ўтказиши тасирчандир. 

Россия қонунчилик органларининг бундай сайъ-ҳаракати ҳозирги сиёсий ислоҳотлар , айниқса Россия ҳукуматида қудратнинг айланиши йўлида 180 градус айланиш маъносидадидр. Ва бундай хатти-ҳаракат албатта ички мухолифлар ва Путиннинг хорижий ҳаракатларидан норози бўлган Ғарб давлатларининг эътирозига юзмаюз бўлиши муқаррар. 

бунга қарамай ўтказилган ижтимоий сўровлар шуни кўрсатдики, Россия халқининг аксарияти Путинни қўллаб-қувватлашади ва у қудрат бошига қолишини хоҳлайдилар.

Путиннинг айтишича, Россия бу кенг географик ҳудудлари, кўп мазҳаблари ва унда ҳаёт кечирувчи қавм ва миллатлари билан қудратли бир президентга эҳтиёж сезади.

Владимир Путин Россия президенти сифатида ўтган 20 йил давомида ушбу ўлканинг ўзгаришларида муҳим рол уйнади. 2024 йилгача мамлакатни бошқаришни давом эттиришини эътиборга олган ҳолда, у ўзининг муҳим ролини нафақат уша муддатгача, балки ундан кейин ҳам дунёдаги энг кенг мамлакатида  давом эттиради. 

Ёрлиқ

Шарҳ