март 18, 2020 13:36 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар (фотожамланма)

Қуйидаги репортажда дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмаси тақдим этилади.

Пекиндаги парклардан бирида мушук билан ўйнаётган ниқобдаги қизалоқ.
Оқ уйдаги коронавирус бўйича брифингда Дональд Трампга савол бериш учун қўл кўтарган қўлқопдаги мухбир.
Катмандуда футбол ўйнаётган ўқувчилар. Ҳозирда Непал ҳукумати коронавирус хавфи туфайли ўқув йилини муддатидан аввал якунлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Сантьягода Чили ҳукуматига қарши намойишда қўлга олинган эркак.
Италиянинг Бергамо шаҳрида ҳимоя кийимларини кийиб олган ишчилар коронавирусдан вафот этган одамнинг тобутини қабристонга олиб келмоқда.
Киевда ҳимоя кийимидаги «Миллий корпус» партияси фаоллари Украина парламенти биноси олдидаги митингда коронавирус хавфи сабаб қонун чиқарувчиларни изоляция қилишга чақирди.
Шанхайда ниқоб тақиб олган қассоб.
Чехияда коронавирус туфайли умуммиллий карантин эълон қилинди. 
Москва метросидаги поезд вагонлари дезинфекция қилинмоқда.
Бангладешдаги Жамуна дарёси бўйида ишчилар қалампирларни қуритмоқда.
Германиянинг Магдебург шаҳрида жойлашган Edeka супермаркетининг бўшаб қолган пештахталари.
Германиянинг Магдебург шаҳрида жойлашган Edeka супермаркети маъмурияти маҳсулотларнинг барча ассортиментини етказиб бера олмаётгани учун харидорлардан узр сўраб, буни бартараф этиш устида ишлаётгани билдирилган.
Карантин туфайли деярли бўшаб қолган Венесуэладаги савдо маркази.
Исроилда Ўлик денгизи бўйидаги пляжлар ёпилди.
Миландаги дорихона мижозларига тўсиқ дарчасидан хизмат кўрсатилмоқда.
Борис Жонсон одамларни барлар, клублар ва театрларга бормасликка, саёҳатга чиқмай туришга чақирганидан бир кун ўтиб Лондондаги Миллениум кўприги бўшаб қолди.
Гонконг халқаро аэропортидаги ҳимоя кийимларидаги йўловчилар.
Франкфурт аэропортидан учиб кетаётган самолёт.
Иордания пойтахти Амманда карантин марказига айлантирилган меҳмонхонани қўриқлаётган ниқобдаги ҳарбий.
Колумбиянинг Медельин шаҳрида официант мижозлар учун стол ҳозирламоқда.
Хитойнинг Венчан космодромидан учган ракета ташувчи ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

 

Ёрлиқ

Шарҳ