март 21, 2020 19:31 Asia/Tashkent
  • Карантин вақтидаги жума намози (фотожамланма)

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун аксарият йирик тадбир ва маросимлар қатори масжидларда жума намозини ўқиш ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Ўзбекистонда ҳам жума намози ўрнига пешин намозини уйда ўқиш тавсия этилди. Reuters агентлиги дунёнинг турли мамлакатларида 20 март, жума куни пешин намози қандай адо этилгани бўйича репортаж эълон қилди.

Кот-дъивуарлик 36 ёшли Исмоил Бадир онаси Камил Фатма билан уйда пешин намозини ўқимоқда.
Ар-Риёддаги Ар-Ражи масжидида муаззин азон айтиб, пешин намози вақти бўлганини билдирмоқда.
Иордания пойтахти Аммандаги Ал-Ҳуссайни масжиди кириш қисми лента билан тўсиб қўйилган.
Кения пойтахти Найробидаги Жомия масжиди эшигига коронавирус хавфи сабабли масжид ёпилганлиги тўғрисида эълон осиб қўйилган.
Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжидига жума намозига келган одамларнинг аксарияти ниқоб тақиб олган.
Зеница шаҳридаги маҳаллий ислом кенгаши аъзолари Султон Аҳмад масжидида намоз ўқимоқда. Боснияда коронавирус тарқалишни бошлагач, масжидларда жума намозини ўқиш тўхтатиб қўйилди.
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги Жума масжидига жума намозига йиғилган мусулмонлар касаллик тезроқ тугатилишини сўраб дуо қилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ