март 29, 2020 10:44 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ӯтган йил давомида

Дастлаб  кейинги бир йил давомида бу мамлакатда юз берган энг муҳим воқеаларнинг  қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Афғонистон ҳудудидаги ИШИДнинг асосий ядроси йӯқ қилинди.
  • Афғонистондаги Инсон ҳуқуқлари қӯмитаси: Американинг Афғонистонда содир этган уруш жиноятлари муҳокама қилиниши зарур.
  • Мазори Шарифда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши.
  • Афғонистон БМТ Хавфсизлик кенгашига Покистон устидан шикоят қилди.
  • Афғонистон намояндалар Мажлисиги сайлов ӯтказилди.
  • Афғонлараро Миллий Хавфсизлик маслаҳатлашувини ӯтказиш ҳақида Америка босимларининг кучайиши.
  • Президентликка номзодлар Ашраф Ғанининг мансабдан кетишини талаб қилишди.
  •  Намояндалар Мажлисининг 17-давраси ӯз фаолиятини бошлади.
  • Ашраф Ғани Покистонга сафар қилиб, Умронхон билан учрашди.
  • Афғонистондаги сиёсий партиялар ва Толибон вакилларининг муштарак йиғилишлари ӯтказилди.
  • Афғонистон президентининг Арабистонга сафари.
  • Афғонистон давлати Москвадаги тӯрттомонлама йиғилишда қатнашмади.
  • Президентликка номзодлар Кенгаши “Муваққат ҳукумат” ташкил этишни таъкидлашди.
  • Афғонистонда президентлик сайлови ӯтказилди.
  • Ташқи ишлар вазири истеъфо берди.
  • Афғонистон президентлик сайловида Ашраф ғанининг ғалаба қозонгани эълон қилинди.
  • Абдулло Абдулло президентлик сайлови натижаларини тан олмади ва параллел давлат ташкил қилишга киришди
  • Абдулло Абдулло айрим вилоятларга янги ҳокимлар тайинлади.
  • Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи тайинланди.
  • Европа Иттифоқи Афғонистонга берилажак кӯмакларини тӯхтатиши ҳақида огоҳлантирди.
  • Америка ва Толибон ӯртасида кескинликни юмшатиш ҳақидаги келишувни имзоланди.
  • Америка ва Толибон ӯртасидаги Тинчлик келишуви имзоланди.
Афғонистондаги Инсон ҳуқуқлари қӯмитаси: Американинг Афғонистонда содир этган уруш жиноятлари муҳокама қилиниши зарур.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг фармони билан Олий Ярашув кенгаши тугатилиб, унинг вазифалари давлат Ярашув вазирлиги зиммасига юклатилди.

Бу Кенгаш бундан ӯн йил аввал Ҳомид Карзай президентлиги даврида таъсис этилган эди.

Кенгаш кейинги йилларда ӯз фаолиятини анча заифлаштирди. Шу сабабли у Ашраф Ғанининг танқидлари нишонига айланди. Шунингдек, президент бу ташкилотнинг мамлакатда тинчликни барқарор қилишдаги сай-ҳаракатларига ишонмайди, деган тасаввурни вужудга келтира бошлаганди.

Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ

Афғонистонда президентлик сайловини ӯтказувчи мустақил қӯмита сайловда сайловчиларнинг 50.64 фоиз овозини олган Муҳаммад Ашраф Ғани ғолиб чиққанини эълон қилди.

Сайловда Ашраф Ғанининг асосий рақиби Миллий бирдамлик давлатининг ижрочи раиси Абдулло Абдулло эди.

Сайлов натижалари олти ойдан кейин эълон қилингач, Абдулло Абдулло Ашраф  Ғанининг ғалабасини тан олмаслигини айтди. Унинг фикрича сайлов натижалари қалбакилаштирилган.

Бундан олдинроқ  Абдулло Абдулло жамоасини қӯллаб-қувватловчи мамлакат президентининг биринчи ӯринбосари генерал Абдулрашид Дустум ҳам сайлов натижалари қалбакилаштирилгани, Абдулло Абдулло бошчилигида параллел давлат ташкил қилинишини эълон қилган эди.

Агар Абдулло Абдулло параллел давлат тузиш ишини давом эттирса, бу нарса Афғонистонга янги  хавфсизлик ва ижтимоий  хавф-хатарни келтириб чиқариши мумкин.

Бир йиллик музокаралар ва урушнинг тӯхтамаслигидан хавотирлар сӯнгида  Америка ва Толибон гуруҳи Тинчлик шартномасига имзо чекишди.

Бу шартномага мувофиқ Америка кучлари ва хорижлик ҳарбийлар Толибон гуруҳи ӯз масъулиятларига риоя қилса, 14 ой давомида мамлакатни батамом тарк этишади.

Америка Мудофаа вазири эса агар Толибон гуруҳи масъулиятсизлик қилса, Америка бу шартномага риоя қилмайди, деб айтди.

2015 йил Толибон гуруҳининг асосчиси Мулло Муҳаммад Умарнинг ӯлимидан бир неча ой ӯтгач, унинг меросхӯрини танлаш масаласидаги келишмовчиликлар ортидан бу гуруҳ таркибида бӯлиниш юз берди. Ҳозир Афғонистонда Толибон номи билан уч гуруҳ фаолият қилмоқда. Шу сабабли Америка ва Толибон ӯртасидаги Тинчлик шартномасининг муваффақият қозонишига ишонч йӯқ.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ