март 30, 2020 21:27 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган йил давомида

“Ўзбекистон ўтган йил давомида” рукнида ҳижрий-шамсий 1388 йили ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистонда Парламент сайловлари бӯлиб ӯтди.
  2. Шавкат Мирзиёев Япония, Туркия, Хитой, БАА каби мамлакатларга сафар қилди.
  3. Ӯзбекистон президенти Туркманистон, Белорус, Тожикистон, Россия каби собиқ Совет республикаларига сафар қилди.
  4.  Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ёрқин истиқболи сифатида туризмга жиддий эътибор қаратилди.
  5. Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди.
  6. Шавкат Мирзиёев юзлаб кишиларга  Ўзбекистон фуқаролигини берди.
  7. Мамлакатда коррупсияга қарши кураш давом эттирилди.
  8. Ўзбекистон ташқи қарзи 40 фойизга ошди.
  9. Рекорд даражада кӯп олтин сотилди.
  10. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, 2019 йилда 10 та янги жоме масжид очилиб, шу билан масжидлар сони 2066 тага етди.
  11. Ўзбекистон Кобул ва Толибон музокараларига мезбонлик қилди.
  12. ТИВ раҳбари Афғонистон тинчлик музокарасида иштирок этди.
  13. Шавкат Мирзиёев: Биз шароит яратиб бермаганимиз учун одамлар Сурияга кетган.
  14. Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудларида бўлган  156 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга махсус самолёт билан олиб келинди.
  15. Гулнора Каримова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўз озодлиги эвазига пуллардан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди.
  16. Ўзбекистон собиқ бош прокурори 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
  17. Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

  Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 млрд. долларни ташкил қилди.

review.uz сайтига кўра, Ўзбекистон Марказий банк ҳисоботига кўра, 2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 млрд. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Х  Х  Х

Жаҳон Олтин Кенгаши (World Gold Council )нинг маълумотига кӯра 2019 йилнинг дастлабки уч ойида 6.2 тонна олтин сотган Ӯзбекистон бу соҳада дунёда биринчи жойни эгаллади.

3.4 тонна сотган Муғулистон иккинчи, ва бир тонна олтин сотган Тожикистон учинчи жойдадир.

Олтиннинг ашаддий харидорлари руйхатида эса Россия (55.3 тонна сотиб олган) биринчи, Туркия (40тонна)иккинчи ва Хитой (33тонна) учинчи жойни эгаллашди.

Ӯзбекистон  Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилишича 2019 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 4,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.

Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,5 фоизни ташкил этди. 2018 йилда экспорт таркибида олтиннинг улуши 20,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда - 26,0 фоиз.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Х  Х  Х

 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар ва аёллар учун байрам уюштириб берди.

Тошкент вилоятидаги санаториялардан бирининг ҳудудида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ҳамда Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳам иштирок этди.

МТВнинг Стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Суриядан қайтиб келган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг бошдан кечирган воқеаларини тинглади ва саволларига жавоб берди.

"Ҳар бир бола, унинг қаерда туғилганлигидан қатъий назар, давлат ҳимояси остида бўлади, оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади", - деди Шаҳноза Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан ушбу йилнинг 30 май куни Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудларида бўлган  156 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга махсус самолёт билан олиб келинган эди. Улар тиббий кўрик ва ижтимоий адаптация жараёнидан ўтказилди.

Х  Х  Х

2020 йил 18 март куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Г. Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва у 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Спутник сайтига кўра, ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчилар, гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ҳимоячиларининг важлари муҳокама қилинди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Г. Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Суд ҳукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганлигини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.

Қолган судланувчиларга ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли жазолар тайинланди.

Х  Х  Х

 Ўзбекистон Ҳарбий судида мамлакат Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси I. Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж. Игамовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Дарё сайтига кўра, ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, етмишдан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, муҳокама қилинди. Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи О. Муродовни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Судланувчи О. Муродовга нисбатан жазо чорасини белгилашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига ҳам асосланди.

Хусусан, судланувчининг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганлиги ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар тўла қопланганлиги эътиборга олинди.

Натижада, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, О. Муродовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суднинг ҳукмига кўра, I. Абдуллаевга 19 йил, Ж. Игамовга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ҳар бири муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ