апрел 02, 2020 13:09 Asia/Tashkent
  • Лут саҳроси

Эронзамин ҳудудида ҳали дунё аҳли эшитмаган жуда кӯп табиат муъжизалари мавжуд. Ана шундай ҳайратланарли минтақалардан бири Эроннинг жанубий-шарқий қисмидаги Лут саҳросидир.

Бугун Сиз азизлар билан Эрон табиатининг бу жозибали масканига сафар қиламиз.

“Лут саҳроси”, ёхуд “Лут чӯли” дунёнинг энг иссиқ ва иқлими қуруқ бӯлган чӯлларидан биридир.

Бу саҳро уч вилоят: Жанубий Хуросон, Систон-Балучистон ва Кирмон оралиғида жойлашган бӯлиб, Эрон ҳудудининг 10 фоизини ташкил қилади.

Ер куррасининг ҳарорати баланд қутбида жойлашган бу саҳро 2005, 2007 ва 2009 йиллари заминнинг энг иссиқ нуқтаси деб топилган эди. 2005 йили чӯлнинг иссиқлик ҳарорати 70 градусдан ошиб, ер юзидаги энг баланд ҳарорат рекордини ӯрнатди.

Дашти Лут

Бу чӯл ӯзининг улкан қум барханлари билан машҳур.

Туристлар шунингдек, чӯлдан оқиб ӯтадиган шӯр сувли дарё, “Гандумбирён” ва “Шӯргази ҳомун” минтақалари томошасидан завқланишади.

Лут саҳроси нафақат гӯзал манзаралари, балки заминшунослик бӯйича нодир тадқиқотлар маскани ва геотуризмни ривожлантириш учун муносиб минтақа бӯлганлиги билан ҳам кишиларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этади.

Бу чӯлни дунёга машҳур айлаган энг нодир жозибаси узоқдан харобазорга айланган шаҳарни эслатувчи қум шаклларидир. Дунёдаги энг баланд қум чӯққилари ҳам Лут саҳросида жойлашган. Аслида дунёнинг энг баланд қум чӯққилари Ливияда жойлашган бӯлиб уларнинг баландлиги 300 метрни ташкил қилади. Аммо Лут чӯлидаги айрим қум чӯққиларининг баландлиги 480 метрдан ошади.

Бундан ташқари бу саҳрода 40 та харобага айланган вулқон излари ҳам сайёҳларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этади.

Лут саҳросида ҳаёт мавжуд эмас, деб айтишади. Аслида бундай эмас. Чӯл шамоли ӯзи билан бирга қум ва тупроқ зарраларини узоқ-узоқларга олиб кетади. Бу қум ва тупроқ зарралари бута ва гиёҳларга урилиб, уларнинг атрофида тӯпланиб қолади. Бутта ер ости сувларидан фойдаланади. Натижада бутта атрофидаги тупроқ ва қум намликни ӯзига тортиб олади. Бутта эса ҳаётини давом эттириш учун қум ва тупроқ ичидан нурга талпинади.

Баландлиги 12 метрга етадиган чӯл гулдонлари

Учида бутта ӯсиб чиққан бундай теппачани чӯл гулдони ҳам деб аташади. Лут чӯлида баландлиги 12 метрни ташкил қилувчи ана шундай “гулдон” ларни учратиш мумкин.

Лут саҳросидаги ҳайратланарли манзаралардан яна бири бунда улкан қум тепаларининг  мавжудлигидир. Шамол воситасида келтирилган қумлардан ташкил топган қум тепаларининг баландлиги аслида 20 метрдан ошмайди. Аммо Лут чӯлида 100 метрдан баландроқ қум тепаларини ҳам учратиш мумкин. Бундай ташқари улкан жарликлар, ҳандақлар, антиқа ғорлар, нодир тузли масканлар, қанотлар, тарихга айланган қишлоқлар, қадимги тамаддунларнинг ёдгорлиги бӯлган одамлар яшаган масканларнинг қолдиқлари каби жозибали манзаралар сайёҳлар таважжуҳини ӯзига жалб этади.

Лут саҳросининг гӯзаллигини бус-бутун тасвирлаш учун унинг юлдузли осмонини тилга олмаслик хиёнат ҳисобланади. Зеро, деярли барча сайёҳлар бу минтақа осмонининг тенгсиз гӯзаллигини таъкидлашган.

Лут саҳросининг тунги оқшоми

Минтақада сунъий нурлар, гард-ғуборнинг йӯқлиги сабабли бунда юлдузлар, кометалар ва ҳатто айрим сайёраларни жуда аниқ кузатиш мумкин. Шу сабабли Лут даштини юлдузшуносларнинг жаннати ҳам деб аташади.

Бу ҳайратланарли манзаралар сабабли Лут саҳроси Эроннинг таббий обидаси сифатида Юнесконинг жаҳон мероси руйхатига киритилди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ