апрел 02, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Трамп Эронга тўҳмат қилиб минтақада кескинликларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда

Коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалиши сабабли юзага келган халқаро фавқулодда вазъиятга қарамай Америка ўзининг ҳарбий ёндошувлари ва хорижда ҳарбий сайъ-ҳаракатларини давом эттиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

 Америка президенти Дональд Трамп Ғарбий осиёда бўҳрон келтириб чиқариш билан коронавирусга қарши курашда ўз давлатининг ишга ярамайдиганидан оммавий афкорни чалғитишга замин яратиш учун ҳаракат қилмоқда.  

Америка президенти бу масала бўйича ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон ёки унга боғлиқ бўлган гуруҳлар Американинг Ироқдаги кучларига қарши ҳужум қилиш учун режа тузмоқда дея иддао қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Трамп бу паёмда, бизнинг фикримиз ва маълумотларимизга кўра, Эрон ёки унга боғлиқ бўлган гуруҳлар Ироқда америкалик таъсисотлар ёки кучларга қарши кутилмаганда ҳужум қилиш режасини тузмоқда. Агар бундай ҳодиса юз берса, Эрон оғир товон тўлайди,-деб иддао қилди. 

Трампнинг Эронни тўҳмат қилиши шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, пентагон охирги кунлар давомида Ироқда турли сайъ-ҳаракат ва амалиётларни амалга оширдиким, урушни келтириб чиқаришда Вашингтоннинг амалга ошираётган янги сайъ-ҳаракатларининг нишонасидир. 

Америкалик ва ироқлик манбалар охирги кунлар давомида яқин келажакда Ироқнинг Ҳашдуш-Шаъбийнинг турли гуруҳларининг позицияларига қарши Американинг амалга оширадиган эҳтимолий ҳужуми ҳақида хабар беришди. 


Ироқ парламентининг миллий хавфсизлик комиссиясининг аъзоси Карим Аливий

Ироқ парламентининг миллий хавфсизлик комиссиясининг аъзоси Карим Аливий охирги пайтда, Ироқ давлати Американинг эҳтимолий ҳужумлари бўйича маълумотларга эга,-деб огоҳлантириш берди. Унинг айтишича, Американинг амалга ошираётган охирги ҳаракатларидан мақсад бу Аднон Аз-Зарфийни бош вазирлик ловазимига мансуб этишдан иборат ва Американинг Ироқдаги мухолифларига ҳужум қилиш эҳтимоли ҳам бор.  

Бу масала америкалик кучларнинг Ироқдан чиқиб кетиши учун Ироқ парламенти қарори, яъни 2020 йил 1 апрель кунида янада катта аҳамиятни касб этади. Охирги пайтларда, америкалик кучлар Ироқда ҳарбий учта базадан чиқиши билан иккита асосий база, яъни Ал-Анбор вилоятидаги Айнул-Асад базаси ва Курдистонминтақаси марказидаги Арбил ҳарбий базасига кучирилди ва шу билан бирга Патриот ракета системаларини ушбу иккита катта базага жойлаштирди. 

Сентком, бир баёния нашр этиб, Патриот ракета системасини Ироқда жойлаштирилишини ИШИД гуруҳига қарши халқаро коалициянинг базаларига қилган охирги ҳужуми ва коалиция кучларининг ҳалок бўлишига аксиламал кўрсатиш деб билди ва бу амал Бағдод билан келишилган ҳолда амалга оширилди,-деб таъкидлади. 

Патриот ракета системаси

Айни пайтда Америка кучлари Ироқ бўйлаб ўзининг разведка парвозлари ва ҳарбий амалиётларини кенгайтирмоқда. 

Айрим экспертларнинг фикрига кўра, Американинг ушбу ҳаракатдан мақсади яқин келажакда Ҳашдуш-Шаъбий кучларига зарба беришдан иборатдир. Шу тартиб билан Америка ўзининг базаларига қилинган ҳужумларни жавобсиз қолдирмаслиги ва Ҳашдуш-Шаъбий гуруҳининг турли гуруҳларига қарши қасд олиш ҳужумини амалга ошириши эҳтимоли бор. Бу эҳтимолий сайъ-ҳаракат икки мақсад, яъни 3 нафар америкалик ва британияликларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланган Бағдод шимолидаги Ат-Тожий ҳарбий базасига қарши амалга оширган охирги ҳужум учун қасос олиш ва Ироқда Вашингтоннинг ҳарбий ҳузурига мухолиф бўлган халқ кучлари сифатида Ҳашдуш-Шаъбий гуруҳини заифлантиришдан иборатдир. 

Далиллар шуни кўрсатадики, Америка қандай бўлмасин Ироқнинг истак-хоҳишига хилоф тарзда Ироқда ўзининг ҳарбий ҳузур топишини давом эттириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шу сабабдан Ироқда муқовимат гуруҳларини заифлантиришга ҳаракат қилмоқдаким, улар ўз сарзаминларида америкалик ишғолгарликларнинг қатъий мухолифлари ҳисобланишади. Америка Ироқда ўз ҳарбий ҳаракатларини амалга ошириш билан нима қилмоқчи бўлишидан қатъий назар бу ҳаракатлар Ироқ суверенитетини қупол равишда бузиш билан бир қаторда, Ироқ давлати назари остидаги қонуний ҳарбий бир гуруҳ сифатида, Ҳашдуш-Шаъбий гуруҳига қарши таҳдидларни кучайтиришдан иборат.

Ироқнинг Ҳашдуш-Шаъбий гуруҳи 

Бироқ, Ироқда америкалик кучларга қарши ҳужум қилишни режалаштиришда Эронни тўҳмат қилиш билан Трамп ўз навбатида Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий сайъ-ҳаракатлар учун етарли даллиларга эга. Аммо Теҳроннинг Америка таҳдидларига қатъийлик билан аксиламал кўрсатиши шуни кўрсатадики, Эрони нафақат бу таҳдидлардан қурқмайди, балки Американинг ҳар қандай эҳтимолий тажовузларига қатъий аксиламал кўрсатади. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси нашр этган ўз баёниясида, 12 фарвардин Явмуллоҳи-Исломий Жумҳурият кунини қадрлаш зимнида, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши қайси бир минтақада бўлмасин можарожўй ва ёвуз душманнинг кичик бир хатоси юз берса, уларнинг охирги хатолари бўлади деб тавсиф этиб, Исломий Инқилоб фронтининг қатъий ва ҳалокатли жавоблари тасаввур этиб бўлмайдиган ва ҳатто пушаймонлик изҳор этишларига имконият бермайдиган жавоб бўлади,-деб таъкидлади. 

Агар Трамп давлати коронавирус эпидемияси сабабли Эрон ва Ироқда юзага келган ҳозирги фавқулодда вазъиятда ҳарбий можарожўйликка қўл ўрса, албатта минтақада жойлашган Америка кучлари ва унинг жаҳон ва минтақадаги манфаатларига оғир оқибатлар олиб келади.   

Ёрлиқ

Шарҳ