апрел 04, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • Дунё бўйлаб ниқоб таққан ҳайкаллар (фотожамланма)

COVID-19 пандемияси даврида юз ниқобларининг тиббий аҳамияти ошгани каби уларнинг рамзий қадри ҳам ошди. The Guardian Мельбурндан Буэнос-Айресгача ниқоб тақиб чиқилган ҳайкаллар суратларини келтирди.

Австрия пойтахти Венадаги драматург, комедия актёри, опера қўшиқчиси бўлган Иоганн Нестройнинг ҳайкали.
Нью-Йоркдаги фонд биржаси яқинидаги жасур қизча ҳайкали.
Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги мусиқачи Астор Пьяццсолланинг ҳайкали.
Шотландиянинг Эдинбург шаҳридаги марҳум эгасининг қабрини 14 йил қўриқлаган Грэйфраерс Бобби ҳайкали.
Швейцариянинг Каруж коммунасида «Титоф» мультфильми персонажига қўйилган ҳайкал.
Швейцариянинг Монтрё шаҳридаги Фредди Меркьюри ҳайкали.
АҚШнинг Канзас шаҳрида сиу ҳиндуларининг разведкачисига қўйилган ҳайкал.
Мельбурндаги уч тадбиркор ҳайкали.
Ирландия пойтахти Дублиндаги мусиқачи Фил Лайнотт ҳайкали.
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Фенербаҳче» собиқ футболчиси Алекс де Соузанинг ҳайкали.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Ўн икки стул», «Олтин бузоқча» романлари бош қаҳрамони Остап Бендернинг ҳайкали.
АҚШнинг Калифорния штатидаги сёрфер ҳайкали.
Италиянинг Сан-Фиорано шаҳридаги авлиё Франциск ҳайкали.
Англиянинг Тимперли қишлоғидаги Фрэнк Сайдботтом ҳайкали.
Англиянинг Манчестер шаҳридаги қиролича Виктория ҳайкали.
Италиянинг Кремона шаҳрида скрипка устаси Антонио Страдиварига қўйилган ҳайкал.

 

Ёрлиқ

Шарҳ