май 02, 2020 23:15 Asia/Tashkent
  • Ҳиро ӯрмонлари

Форс Кӯрфази ва Уммон денгизи нилий сувларининг соҳиллари  ва оролларида дунёнинг энг нодир табиий ҳодисаларидан бири – Ҳиро ӯронлари мавжуд. “Яшил олтин” дея таърифланадиган бу ӯрмонлар томири сувда бӯлган дарахтларнинг маконидир.

Ҳиро деб баландлиги 3-6 метр бӯлган,  шӯр сувли минтақаларда ӯсадиган,  яшил баргларга бурканган сершох дарахтларга айтилади. Ҳиро дарахтларининг нодирлиги  шундаки, улар шӯр сувли денгиз соҳиллари ва оролларида ӯсади. Бу дарахтларнинг тухум шаклидаги япроқлари ям-яшил, баргларининг орқа томони эса оқ ёхуд тупроқ рангидадир. Баргларнинг узунлиги 5-7.5 см. Меваси эса бодом шаклидадир. Ҳиро ниҳоллари дарахт шохидаги уруғдан кӯкариб, сӯнгра сувга тушади ва униб-ӯсишни турғун сувда давом эттиради.

Бу ажабтовур дарахтларнинг ӯзига хос хусусиятларидан бири миллионлаб йиллар давомида шӯр сувдан озиқланиб келиши ва шӯр сувни табиий равишда филтрлаб, чучук сувга айлантиришидир. Улуғ олим Абу Али ибн Сино илк марта бундай ӯрмонлардаги дарахтларни ҳиро номи билан атаган. Шу сабабли ҳозиргача бундай дарахтлар илмий тилда ҳиро, яъни  Avicennia Marina дея юритилади.

Ҳиро дарахтининг ниҳоли

Дунё табиатидаги мислсиз ҳодиса ҳисобланган Ҳиро ӯрмонлари Эрон жанубидаги Форс Кӯрфази ва Уммон денгизининг 22 минг километрлик соҳилларидаги  ҳудудда  жойлашган. Бу минтақа давлат томонидан қӯриқланадиган минтақа ҳисобланади. Ҳиро ӯрмонлари 1977 йили нодир табиий ҳодиса сифатида ЮНЕСКО руйхатига киритилган.

Бу дарахтлар тагидаги сув оддий ҳолатда 1.5 метр атрофида бӯлади. Аммо денгиз суви кӯратилган  пайти дарахтлар тӯлиқ сувнинг тагида қолади. Денгиз сувининг кӯтарилиши ва тушиши  ҳолати бу ӯрмонларда ҳар 6 соатда бир марта такрорланади.

Форс Кӯрфазидаги гӯзал Ҳиро ӯрмонлари жуда кӯп сув ҳайвонлари, паррандалар ва судралувчиларнинг яшаши учун муносиб экосистема яратган. Бу ҳудудда 14 хил сут эмизувчилар, 110 хил парранда, шунингдек хилма-хил балиқ ва сув ҳайвонлари яшайди.  Ӯрмонлар иссиқ ӯлкалардан учиб келадиган муҳожир паррандаларнинг ҳам муносиб қӯналғаси ҳисобланади.

Ҳиро ӯрмонларида яшовчи ҳашарот ва ҳайвонлар бу ердаги дарахтлар каби нодир ҳисобланади. Масалан бунда умргузаронлик қиладиган бир турли қисқичбақанинг чангали иккинчисидан қисқароқдир. Шу сабабли маҳаллий аҳоли уни “гитара чалувчи қисқичбақа” деб аташади. Шунингдек, бу ӯрмонларда яшовчи ажабтовур бир балиқни маҳаллий аҳоли “Гилхурак”, яъни “лойхӯрак” балиқ деб аташади. Бу балиқнинг ӯзига хос хусусияти унинг сувда ҳам, қуруқликда ҳам бемалол яшай олишидир. Бу ҳайратланарли махлуқ бадани нам бӯлган пайти лой ва тупроқ орасида тирик қолаверади, аммо бадани қуридими, зудлик билан сувга қайтади.

Энг баланд Ҳиро ӯрмонлари Қишм ороли соҳилларида жойлашган. Бу ажабланарли минтақага сафар қилиб, Ҳиро ӯрмонларининг муъжизали манзарасидан лаззатланиш ниятида бӯлсангиз, Қишм оролига сафар қилишнинг энг муносиб мавсуми куз фаслининг ӯрталаридан баҳорнинг ярмигачадир. Бу вақтда минтақанинг об-ҳавоси анчайин муносиб ҳисобланади.

Ҳиро ӯрмонларининг ичига қуруқликдан йӯл йӯқ. Уларнинг қалбига фақат сув йӯлидан кириб бориш мумкин. Саёҳатга чиққан киши авалига самолёт, поезд, автобус ёхуд таксида Бандар Аббос шаҳрига келиб, сӯнгра катер ёхуд кемада Қишм оролига етиб бориши керак.

 Ҳиро ӯрмонларнинг ичига кириб бориш учун эса тажрибали дарғаларнинг кӯмагидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Зеро, фақат тажрибали дарғаларгина бу сеҳрли ӯрмонларнинг қалбига кириб борадиган сув сӯқмоқларини яхши билишади.

Ҳиро дарахтлари

Ҳиро ӯрмонлари атрофида тунаш учун шинам ва озода ӯлкашунослик хоналаридан фойдаланишингиз ёхуд бу минтақага чодир тикиб, кечани ёвоййи табиат бағрида  ӯтказишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ