май 14, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Ҳаким Абулқосим Фирдавсий - барча замонларнинг буюк шоири

Ҳаким Абулқосим Фирдавсий Эроннинг машҳур шоирларидан бири ва шунингдек жаҳоннинг энг машҳур қаҳрамонлик эпоси асарларини яратган адибларидан бири ҳисобланади.

Эронда урдубиҳишт ойининг 25 куни (15 май) машҳур шоир Абулқосим Фирдавсийнинг туғилган кунини эъзозлаш ва улуғлаш куни деб номланган. Ҳар йили ушбу кунда Эрон бўйлаб Фирдавсий ва Шоҳнома асарини улуғлаш маросимлари олий ўқув юртлар, ушбу буюк шоирнинг мақабараси ва тадқиқот олиб борувчи марказларда нишонланади.

Эрон халқи ўтган минг йиллар давомида, шундай улуғ зотларни ўз бағрида етиштириб, таълим ва тарбия берганки, улар жаҳонда Эрон юртининг ифтихори бўлиб келишган ва уларнинг ўртасида ҳаким Абулқосим Фирдавсий махсус ўринни эгаллайди.

Ҳаёт кечириб ва асарлар ёзиб асрлар давомида боқий қолдириб кетган шоир ва мутафаккирларнинг шахсиятларини таҳлил этсак, шунга амин бўламизки, Абулқосим Фирдавсий уларнинг ўртасида асрлар ва даврлар давомида энг таъсирчан ва ўзига хос мавқе ва ўринга эгадир.

Шоҳнома асари ижод этилганидан кўп асрлар ўтмоқда. Аммо ҳалигача унинг чиройли достонлари халқнинг орасида ривожланиб келмоқда. Гўё Рустам Эроннинг кўча-хиёбонларида сайр этиб, ҳар жойда ўзидан эзгў хотираларни боқий қолдириб ва бошқа ўлкаларга сафар қилгандек кўринади. Ҳалигача Эрон анъанавий қаҳвахоналарининг деворларида Шоҳнома достонларидан одамни ҳаяжонга келтирадиган расмлар чизилган ва кекса ёшдаги ривоятчилар кечалари Рустамнинг жасорати, Сиёвуш достони ёки Сўҳробнинг ўлими ҳақидаги достонларни нақл этишлари билан кишини узоқ асотир сарзаминларига сафар қилишга ундайди.

Шоҳнома ёзилганидан асрлар ўтмоқда,  аммо ҳалигача Эроннинг деҳқонлари ва қишлоқларда яшайдиган аҳолининг кечаларига бошқача бир тус берадиган нарса бу Абулқосим Фирдавсий Шоҳномасининг достонларини ривоят қилиш   ҳисобланадики, гоҳида ушбу достонлар уша маҳаллий тилга таржима қилинган.

Рустамнинг хотираси уларнинг юракларида умид бағишлайди ва Сиёвуш, Исфандиёр ва Сўҳробнинг ғам кулфатлари эса юракларида дард аламни вужудга келтиради ва кўз ёшларини оқизади.      

   Шоҳнома Эрон халқининг келиб чиқиш ёдномаси ёки насабномаси саналади. Шоҳнома Эрон ва Эрон халқининг бир неча асрлик таърихи ва достони ҳисобланади. Бу асар инсоннинг яратилиши, инсониятнинг зуҳур топиши ва маданиятининг камол топишидан бошлаб то унинг таърихий даврлари , ҳукумат ташкил этиши ва охирги қадимий давлатнинг таназзулга учраши ҳақида маълумот беради.

Шоҳнома Эрон мамлакати ва халқининг минг йиллик бой мероси, эронликларнинг андишалари ва илмининг қомусидир. Бу бебаҳо асарни сақлаб авайлаш лозим. 

Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий қамарий 329 ва 330 йилларда (милодий 940 ёки 941) буюк Хуросонда жойлашган Тус шаҳрининг Бож қишлоқида дунёга келди. Фирдавсий Эроннинг таърихий достонлари ва қисса-афсоналари ривож -равнақ топган бир вақтда ҳаёт кечирди. Бу даврда халқ оммаси ўртасида ҳам қадимий достон ва афсоналар тиллардан тилларга кӯчарди ва ўтган аждодларнинг хотиралари юракларга тасалли берарди.

Фирдавсийнинг Шоҳномаси тенги йўқ бир "Эроннинг асотири" , "қаҳрамонлик эпоси" ва "таърихий ва ярим таърихий ривоятлари", ҳамда " баланд мазмунли  достон ва афсоналар, ҳамда лирик ва ҳикоя "-ларнинг бир мажсўаси ҳисобланади.

Фирдавсий ушбу достонларнинг барчасини фавқулодда мувозанат ва аниқлик билан Эрон қавмининг саргузаштлари доирасида уша бошланишидан то Эронда исломнинг зуҳур топиши замонигача назмга киритди.

Фирдавсийнинг Шоҳномаси Эрон мамлакати ва халқининг минг йиллик бой мероси ва Эроннинг маданияти,таърихи, андишалари ва билимининг қомусидир.

Бу китоб Сосонийлар сулоласи давригача бўлган Эрон халқининг қавмий, ижтимоий вазъиятлар, халқни турли қатламларининг ҳаёти, одоб, расм-русуми ва фалсафий андешалар, қаҳрамонлик ҳисс-туйғуларнинг қадимий хотираларининг мажмўаси ҳисобланади.

Бу мажмўанинг асосий мавзўси Эрон халқининг таърихи ва унинг ютуқлари ва мувафаққиятсизликларининг  саргузаштидир.

Фирдасийнинг Шоҳномасида асотирнинг турли даврлари, паҳлавонлари, таърихи ҳамда турли чеҳралари тасвир этилган. Шоҳномада тасвир этилган асотир даври биринчи подшо Каюмарсдан бошланади ва Фаридуннинг подшоликка келиши билан якунланади. Темирчи Кованинг қиёмидан бошлаб то Рустамнинг ўлимигача Шоҳноманинг қаҳрамонлик қисмини ташкил этади. Искандар томонидан Эроннинг бир қисмини ишғол этиши ва шунингдек Сосонийлар сулоласининг ҳукумати эса Фирдавсий Шоҳномасининг таърихий қисмини ўзига қамраб олган.

Ёмонлик ва ёвузликка қарши курашиш, зулм ҳақида қайта-қайта таъкидлар, зулм ва истибдодни тарк этиш, инсон ва дунёнинг умри боқий қолмаслиги Фирдавсийнинг инсоний чеҳраси ва Шоҳноманинг фалсафий ва ахлоқий табиати  нишонаси ҳисобланади.  

Ёрлиқ