май 14, 2020 17:49 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиёдаги ўзгариш ва Накбат кунининг 72 йиллиги

Накбат кунининг 72 йиллиги шундай бир вазъиятда ўтказилмоқдаким, Америка давлати ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини расмий равишда эълон қилиши билан ҳар замонгидан ҳам очиқ ва жиддийроқ сионистик режимнинг ёнида тўриб, айрим араб мамлакатларнинг хорижий сиёсатларида Фаластин масаласини ҳошияга қарор беришга муяссар бўлди.

1948 йил май ойи Фаластин тарихида энг оғир ва аччиқ ойлардан эди. 1948 йил 14 май ойида сионистик сохта режими расмий равишда фаластинликларга тегишли бўлган сарзаминлар ичида ташкил топди. 1948 йил 15 май куни, яъни Исроил ташкил этилишидан бир кун ўтгач, сионистикрежимнинг фаластинликларга қарши содир этган энг катта жиноятлари рўй берди. Бу кунда 1 миллион 400 минг нафар фаластинлик фуқаролардан 800 минг  нафари мажбурлаб ўз уйлари ва сарзаминларидан ҳайдаб чиқарилди. 

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, бу кунда Фаластин жамиятининг 60 фоизи ўз ватанларидан ҳайдаб чиқарилди. Бунга асосланиб, айтиш мумкинки, нафратланиш сўзи оммавий афкор ва фаластинликларнинг хотирасида иккита ёмон хотирани эслатади. Биринчиси 1948 йил 14 май кунида Исроил режимини жойлаштириш ва иккинчиси эса 1948 йил 15 май ойида 800 минг нафар фаластин халқини ўз сарзаминларидан ҳайдаб чиқаришдир. Эндиликда, овора бўлган фаластинликларнинг сони 6 миллион нафарга етган. Фаластин халқи ўз сарзаминларидан юз минглаб фаластинликларни ҳайдаб чиқариш кунини "Явмул-Накбати" деб ном қуйишган.

Накбат кунида Фаластиндаги кўча намойишлар 

Муҳим савол шундан иблратким, ўтган 70 йил давомида сохта ва қалбаки Исроил режими томонидан Фаластин халқи бошига қандай мусибатлар юклатилди? Ҳақиқат шундаки, агарчи 14 май ёки 15 май накбат куни деб аталган бўлсада, аммо фаластинликларга қарши Исроилнинг содир этган жиноятлари тарихида турли накбат кунлари ва йилларни мушоҳада этиш мумкин. 1948 йил Фаластин халқи учун энг оҳири йил эди. Сионистик режим 1948 йилда Фаластинни ишғол этиш жараёнида 531 фаластинлик шаҳар ва қишлоқларни бузиб ташлади ва  оммавий қирғин қилди ва унинг натижасида 15 минг  нафардан ортиқ фаластинликларни қатли ом қилди. Биринчи ва иккинчи интифаза айёмлари сионистик режим жиноятлари қаршисида Фаластин халқи муқовимат кўрсатиши айёми ҳисоблансада, аммо минглаб фаластинлик халқ бу айёмда шаҳодатга етказилиб, ярадор ёки овора бўлишди. 

Бироқ шундай назарга ташланадиким, охирги тўрт йил давомида Фаластин халқи учун тўрт кун накбат куни қайдга олинган. Биринчи кун, 2017 йил 21 январ куни, яъни Дональд Трампнинг расмий равишда Оқ Уйга келиши кунидир. Агарчи Американинг барча президентлари сионистик режимни қўллаб-қувватлаган бўлсаларда, аммо шак-шубҳасиз Дональд Трамп Америка президентлари ўртасида энг асосий ирқпаст президентлардан саналадиким, очиқ-ойдин Исроилни ҳимоя этиб, ушбу сохта режимнинг манфаатларини таъминлашни ишчи дастурига киритган. 

Иккинчи кун 2017 йил 6 декабр куни саналади. Бу кунда Дональд Трамп ноқонуний бир сайъ-ҳаракатда Қудсни Исроил пойтахтини деб эълон қилди ва Америка элчихонасини Тель-Авивдан Қудсга кучирди. 

Учинчи кун 2018 йил 14 май кунидир. Америка давлати Дональд Трамп дастури ва президентнинг қизи Иванка Трамп ҳузури билан 2018 йил 14 май кунида расмий равишда Америка элчихонасини Тель-Авивдан Қудсга кучирди ва Фаластин тарихида энг аччиқ кунни вужудга келди. 

Ҳақиатан ҳам, Фаластин халқи шундай бир шароитда 2018 йил 15 май кунида Накбат кунидаги энг катта эътирозларини ўтказишдиким, Америка ноқонуний сайъ-ҳаракати билан фақат бир кун олдин, яъни 14 май кунида ўзининг элчихонасини Тель-Авивдан Байтул-Муқаддасга кучирди.

Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитасининг аъзоси Ҳаннон Ашровий

 

Шунинг учун Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитасининг аъзоси Ҳаннон Ашровий Қудсда Америка элчихонасини очиш маросимини Фаластин халқи учун янги накбат куни деб билдиким, халқаро жамоатчиликнинг сукут сақлаши билан юзага келди. 

Тўртинчи кун 2020 йил 28 январ эди. Бу кунда Америка президенти Дональд Трамп Исроил режими бош вазири Бинямин Натаниёҳу ва Баҳрайн, Иморот ва Уммон мамлакатларининг элчиларининг ҳузури билан расмий равишда  ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этди. 

Агар 1948 йил 15 май кунида сионистик режим 800 минг нафар фаластинликларни мажбурлаб ўз сарзаминларидан ҳайдаб чиқарган бўлса, Дональд Трамп эса 2020 йил 28 январ кунида аср муомаласи лойиҳаси доирасида билвосита 6 миллион фаластинликларни ўз ватанларидан ҳайдади. Чунки ирқпарастлик ушбу лойиҳа доирасида 6 миллион фаластинликлар ўз сарзаминларига қайтиш ҳаққидан маҳрум бўлишган ҳамда фаластинлик оворалар ўз она ерларига қайтиш ҳаққига эга эмаслар.

Накбат нафратланиш кунининг 72 йиллиги шундай бир вазъиятда ўтказилмоқдаким, рўй берган учта муҳим ҳодиса диққатни ўзига жалб этади. 

Биринчи ҳодиса уша аср муомаласи ҳисобланадиким, унинг кўп қисми ижро этилган ва биричн январдан бошлаб сионистик режим кобинети ишғолий сарзаминларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим қисмини Американинг евосита қўллаб-қувватлаши сояси остида Фаластин географияси Американинг ҳимояси билан ҳар замонгидан ҳам кичикроқ бўлиши учун ижро этилади. 

Иккинчи ҳодиса бу ишғолий сарзаминларда собиқаси бўлмаган даражада Исроил кобинетининг мағлубиятга юзмаюз бўлишидир. Сиёсий боши берк кўчадан бир йил ўтгач, охири оқ ва яшил партияси раиси Бинямин Натаниёҳу ва Бенни Ганс сиёсий бўҳрондан ўтиш ва кенг кабинетни ташкил этиш учун келишиб олишди. Бу вазъият ҳамма нарсадан олдин, шундан далолат берадиким, Ғарб мамлакатлари, айниқса Американинг сионистик режимни барча томонлама қўллаб-қувватлашишига кундан кунга ушбу режимда ичик ихтилофлар ва кескинликларнинг кучайиши сабабига айланган. 

Бинямин Натаниёҳу ва Бенни Ганс

 

Учинчи ҳодиса бу айрим араб мамлакатлари, жумладан Саъудия Арабистони ва БАА мамлакатининг хорижий сиёсатларида Фаластин масаласининг ўзига хос мавқега эга эмаслигидир. Шак-шубҳасиз, Дональд Трамп ва Бинямин Натаниёҳу арба мамлакатларининг ҳимоятисиз ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини эълон қила олмасди. 

Араб мамлакатлари нафақат Фаластин ормонларини мудофаа этишни ташқи сиёсатларида жой берганлари йўқ, балки расмий равишда  Фаластинга қарши бу режимнинг содир этган жиноятларини қўллаб-қувватлаш учун ушбу жинояткор режим билан ўз муносабатларини нармаллаштириш йўлида ҳаракат қилишади. 

Рўй берган бу ҳодисаларни эътиборга олиб, айтиш мумкинким, сионистик режимнинг фаластинликларга қарши содир этган жиноятлари 2021 йилги накбат кунигача янада куч олади ва Қудс ишғолгар режми билан Фаластин муқовимати қарамақаршилигининг янги даври шаклланади.       

  

 

Ёрлиқ

Шарҳ