май 17, 2020 17:08 Asia/Tashkent

Германия, Буюк Британия ва Польша аҳолиси яшаш шароитлари ва коронавирус сабабли жорий этилган чекловларга қарши норозилик намойишлари полиция зўравонлиги билан юзмаюз бўлди.

Шанба куни Германия полицияси кетма-кет иккинчи ҳафтада мингалб аҳоли норозилик намойишларида қатнашиб ушбу мамлакат ҳукумати томонидан қуйилган чекловларга қарши чиқаётганини маълум қилди. Германия полицияси 200 нафарни ҳибсга олди. 

Буюк Британияда Лондон полицияси соғлиқни сақлаш чекловлари ва меъёрларини қасддан бузгани учун 19 кишини ҳибсга олди.

Шанба куни Варшава пойтахтида юзлаб поляклар ҳукуматнинг карантин сиёсатига қарши норозилик қилиш учун йиғилиб, "иш ва нон" ёки "вазъият яна нормал ҳолатга қайтиши керак" деган плакатларни кутариб кўчага чиқишди. 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ