май 17, 2020 19:18 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео  сионистик режимни қўллаб-қувватлашда Халқаро жиноий судни огоҳлантирди

Америка президенти Дональд Трамп Оқ Уйга келгани замонидан бошлаб Исроилни қўллаб-қувватлашда шарт-шароитсиз кўп жанжал келтириб чиқарган сайъ-ҳаракатни амалга оширдиким, Американинг бундан олдинги президентлари бу амалларни ижро этишдан ўзларини тийган эдилар. Эндиликда, Дональд Трамп давлати эса Халқаро жиноий суд бошқармасига таҳдид солишга юз қаратган.

Америка ашқи ишлар вазири Майк Помпео халқаро суд маҳкамасига қарши бир баёния нашр этиб, Исроилнинг уруш жиноятлари ҳақида ушбу ташкилотнинг олиб бораётган тадқиқотларининг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берди ва бу заминда ушбу суд маҳкамасининг олиб бораётган тадқиқотлари ноқонунийдир деб билди. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 

Майк Помпео ўз баёниясида шундай ёзди: "Халқаро жиноий суди фақат суд маҳкамаси эмас, балки сиёсий бир гуруҳ саналади." У шунингдек Исроил ҳақида халқаро жиноий суд идорасининг салоҳиятини рад этди ва Исроил Америкадек Рум уюшмасининг аъзосидир деб айтди. 

Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши содир этган ноинсоний ва ноқонуний сайъ-ҳаракатлари бир неча маротаба инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан маҳкум этилди. Бу жинояткорона сайъ-ҳаракатлар шиддат олишини эътиборга олиб, уруш жиноятларини текшириш бўйича халқаро ташкилотлар, яъни халқаро жиноий суд маҳкамаси бир неча вақт олдин бу масалани текришини мақсад қилган деб эълон қилди. Халқаро жиноий суд бошқармасининг бош прокурори Фато Бенсода бу ҳақда 2019 йил 20 декабр куни сионистик режимнинг "уруш жиноятлари" ҳақида тадқиқот олиб бориш учун бу суд идорасининг олиб борадиган сайъ-ҳаракати ҳақида хабар берди.

Халқаро жиноий суд 

 

Халқаро жиноий суд идорасининг бу мавзўга эътибор қаратиши Фаластин автоном ташкилотининг беш йиллик таққозосининг натижасидир. Фаластинлик расмийлар бир неча маротаба Халқаро жиноиий судидан Ғазза сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида Фаластин халқига қарши сионистик режимнинг содир этган жиноятлари ҳақида тадқиқот олиб боришни сўраган эдилар. Фаластинликлар Исроилнинг уруш жиноятларини текшириш учун Халқаро жиноий суд идорасининг сайъ-ҳаракатини истиқбол этишди. Халқаро жиноий суд идорасининг Фаластин ҳукуматини тан олиши ва ва унинг шикоятини қабул қилиши Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Ғазза секторида Исроил режимининг уруш жиноятларининг айбловлари ҳақида тадқиқот ишларини бошлаши сабабига айланаши мумкин. 

Халқаро жиноий суд идораси бош прокурори Фато Бенсода 

Фато Бенсода шундай фикр билдиради: "Халқаро жиноий судга қарши исроиллик ОАВ-нинг таблиғотий жанжаллари Фаластин халқи ҳақида тадқиқот олиб бориш жараёнига тасир етказмайди. Фаластин ҳақида Халқаро жиноий суднинг тадқиқотлари мустақил ва холис олиб борилади. Ҳамда унга қарши баён этилган иддаолар эса асоссиздир. Халқаро жиноий суд тадқиқотлари Рим шартномаси асосида давом эттирилади."

Сионистик режимнинг содир этган жиноятларга нисбатан Халқаро жиноий суд маҳкамасининг текширувлари эълон қилиниши ушбу режимнинг етакчи расмийларининг хавотирланиши сабабига айланди ва улар бу масалага қарши позиция олишмоқда. 

Сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу бу мавзўга аксиламал кўрсатиб, Халқаро жиноий суд фаластинлик минтақаларда тергов ўтказишга ҳақли эмас. Бу текшириш Тель-Авивга қарши сиёсий воситага айланиши мумкин,-деб айтди.  

Бошқа томондан ўзини дунё гегемони деб билган Америка Исроилнинг инсониятга қарши бўлган сайъ-ҳаракатларини ҳимоя қилиб, ҳар қандай сайъ-ҳаракатни амалга ошириши мумкин деб тасаввур этади. Бу масалада ҳам  ушбу режимни қўллаб-қувватламоқда. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео бир неча вақт олдин ўзининг Твиттер саҳифасида Исроил Халқаро жиноий суднинг аъзоси эмас ва биз адолатсизлик билан Исроилни нишонга олган ушбу терговга мухолифмиз,-деб айтди.  

Америка сионистик режимни очиқ-ойдин қўллаб-қувватлаб, ноинсоний ушбу жиноятларга эътибор бермасдан Исроил инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ва ҳомийсининг демократияси ҳисобланади деб иддао қилади. Сионистик режимни шарт-шароитсиз қўллаб-қувватлашда Вашингтоннинг энг катта ёлғонларидан саналади. 

Трамп давлатининг сионистик режимни ҳимоя қилишига қарамай Халқаро жиноий суд идорасинингг ушбу жиноятларни тергов қилиши сабабига айланган сионистик режимнинг ноқонуний ва ноинсоний сайъ-ҳаракатлари билан дунё жамоятчилигининг бирдамлик билан мухолифат қилиши Исроил ва унинг ҳомийси бўлган Американинг яккааланиб қолишидан далолат беради. Бинобарин шундай башорат этилмоқдаким, сионистларнинг жиноятларини Хпалқаро жиноий суд мдорасининг тадқиқотлари бошланишигача, Вашингтон ушбу терговни тўхтатиш ва ушбу идоранинг аъзолари, айниқса бош прокурор Фато Бенсадога босим ўтказиш учун турли воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳозирда эса бу масала Майк Помпеонинг гоҳлантириш баёнияси билан бошланган ва Халқаро ушбу ташкилотга қарши Трамп давлатининг босимлари ва таҳдидлари шиддат олиши мумкин деб башорат этилмоқда. 

Ёрлиқ

Шарҳ