май 17, 2020 19:54 Asia/Tashkent

BBC ёзишича, Токио университети ходимлари йиғилган ҳолатда рюкзакка жойлашувчи Poimo номли шиширма электроскутер концептини тақдим этди.

Скутер корпуси термопластик полиуретандан яратилган.

Мазкур транспорт воситасини бир дақиқада шишириш мумкин. Шундан сўнг унга ғилдиракларни ўрнатиш, аккумулятор, симсиз бошқариладиган тутқичлар ва вентиль электродвигателни жойлаштириш керак.

Шиширма транспорт воситасининг оғирлиги 5,5 килограммни ташкил этади, бироқ ихтирочилар ушбу вазнни камайтириш устида иш олиб бораётганини таъкидлаган.

Шунингдек, муҳандислар электроскутерда кўпроқ масофа босиб ўтиш учун аккумулятор сиғимини оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда бир марта қувватланиш орқали 1,6 километр ҳаракатланиш мумкин, холос.

 

Ёрлиқ

Шарҳ