май 18, 2020 00:21 Asia/Tashkent
  • Мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилишдаги муҳим тадбир (1)

Исроил режимининг моҳияти ва АҚШнинг минтақадаги ёвуз мақсадларидан яхши хабардор бӯлган Исломий Инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари рамазон ойининг сӯнгги жума кунини Халқаро Қудс куни дея эълон қилдилар.

Ул ҳазрат бу ҳақда буюрадилар: “Қудс куни фақат Фаластин куни эмас. Қудрат соҳибларига бундан кейин исломий мамлакатларда жавлон уролмасликларини тушунтириш кунидир.

Қудс куни барча қудрат соҳибларига  ислом бундан кейин уларнинг кӯрсанмаси билан амал қилмаслигини тушунтиришимиз керак. Қудс куни исломнинг ҳаёт кунидир”.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари оятулло Хоманаий ҳазратлари ислом оламидаги муаммолар, жумладан Фаластиндаги танглик, Яман, Ғарбий Осиё ва Африка Шимолидаги жангларни муштарак душман қаршисида мусулмон мамлакатлари ӯртасидаги бирдамликнинг йӯқлиги натижаси деб атаб, буюрмишлар:

Бугунги ислом оламининг энг улкан мусибати Фаластин муаммосидир. Бунда бутун бир халқнинг уй-жойи ва ватанини тортиб олиб, ӯзини овораю сарсон қилишди.

Халқаро Қудс кунини эълон қилган Эрон Ислом жумҳуриятининг сиёсатлари мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш, минтақада тинчлик-осойишталикни барқарор айлаш ҳамда АҚШ ва сионистик режимнинг ихтилоф солиш сиёсатларини маҳкум қилишдан иборат.

Эрон Ислом жумҳурияти нуқтаи назаридан Фаластин юрти ишғолини тугатиш ҳамда бу халқнинг ҳақ-ҳуқуқини ӯзига тӯлиқ қайтариш, жумладан барча қочқинларнинг ота-боболари юртига қайтишини таъминлаш, бу халқнинг ӯз тақдирини ӯзи белгилашига имкон яратиш лозим.  Бу юртнинг барча қавмлари ва асосий фуқаролари  бӯлган мусулмон, масеҳий ва яҳудийлар иштирокида референдум ӯтказиб, пойтахти Қуддуси шариф бӯлган бир бутун Фаластин давлатини вуджудга келтирмай туриб Ғарбий Осиёда кенг қамровли адолатли тинчликни ӯрнатиш имконсиздир.

Шу нуқтаи назардан Эрон Ислом жумҳурияти босқинчиларга қарши курашнинг барча босқичларида Фаластин муқовиматини қӯллаб-қувватлаб келган.

Эрон Ислом жумҳурияти  Конститутсиясининг 152 ва 154-моддаларида дунё мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи шаффоф баён этилган. Мамлакат Бош Қонунининг ушбу моддалари Эрон Ислом жумҳуриятига  “барча мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳамда “дунёнинг барча нуқталарида мазлумларнинг золимларга қарши ҳақталаблик курашини қӯллаб-қувватлаш” масъулиятини юклайди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари оятулло Хоманаий ҳазратлари  “Инқилобнинг иккинчи қадами” номли тарихий баёнотларида бу ҳақда таъкидлаган эдиларким: “Исломий Инқилоб мазлумларнинг ҳуқуқларини шижоат ила ҳимоя қилиб келди. Бу инқилобий жӯмардлик ва мурувват, бу садоқат ва иқтидор, бу дунё мазлумлари ҳимоясида халқаро ва минтақавий фаолият  қамрови Эрон ва барча эронликлар учун ифтихор намунасидир ва доимо шундай бӯлажак”.

Исломий Инқилоб раҳбари шунингдек, 2018 йилнинг апрел ойида Фаластин Исломий муқовимат ташкилоти сиёсий идорасининг бошлиғи Исмоил Ҳаниянинг Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун Эрон халқига билдирган миннатдорчилик мактубига жавобларида Эрон халқи Фаластин халқини доимий равишда қӯллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлайдилар.

Ул ҳазрат ёзадилар: Фаластин масаласи, ҳуқуқи поймол этилиб, ватанидан овораю сарсон этилган халқнинг тақдири ҳеч қачон унутилмайди. Бугун олдинги йиллардагидан кӯра анчайин юксак имконият ва қудратга эга бӯлган муқовимат ҳаракати сионистик режимга ӯз ифлос мақсадларини амалга ошириш имкониятини бермайди.

Табиийки, америка ва Исроилнинг жиноятлари қаршисида сукут сақлаш бутун  инсониятнинг зарарига ҳал бӯлади.

Америка бошчилигидаги дунё мустабидлари янги Ӯрта Шарқ лойиҳасини амалга ошириш учун янги-янги урушлар оловини ёқиб, исломий мамлакатларни заифлаштириш ва парчалаб ташлаш мақсадида мазҳаб, қавм, миллат асосидаги ихтилоф ва низоларни вужудга келтириб, ӯзларининг ислом оламини назоратда ушлаб туриш каби  шум ниятларини амалга ошириш ҳаракатидалар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари оятулло Хоманаий ҳазратлари  Ғарбий Осиё минтақасида мустабидларга қарши муқовимат ҳаракатининг кун сайин авж олаётганига ишора қилиб, таъкидладиларким: Фаластин қуролли ташкилотлари муқовиматни давом эттиришига ишончимиз комил. Эрон Ислом жумҳурияти ҳам фаластинлик гуруҳларни қӯллаб-қувватлашни ӯз вазифаси деб билади. Шу сабабли  имкониятлари даражасида улардан ӯз  кӯмагини дариғ тутмайди. Бу қӯллаб-қувватлаш исломий тизим ва Эрон халқининг талабидир”.

Эрон Ислом жумҳуриятининг фикрича Фаластин масаласи бугунги дунёнинг энг долзарб сиёсий муаммосидир ва барча замондошларимиз фаластин халқининг ӯз озодлигини қӯлга киритиш ва нажот топиши учун сай-ҳаракат қилишга масъулдирлар.

Бу йил коронавирус пандемияси шароитини эътиборга олган ҳолда Халқаро Қудс куни минтақада исломий уйғониш ҳамда Америка, Исроил ва сионизм ҳомийларининг шармандалик кунига айланади.  

 

Ёрлиқ

Шарҳ