май 18, 2020 18:48 Asia/Tashkent
  • Бинямин Натаниёҳу Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш ваъдаси билан  кабинет ташкил этди

Охир-оқибат учта парламент сайлови ўтказилишидан сўнг, кенг мухолифатлар сояси остида сионистик режимнинг янги вазирлар маҳкамаси ташкил этилди.

Сионистик режим 2018 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳозиргача сиёсий богши берк кўчада қарор олган эди. Бир йилда учта парламент сайловини ўтказиш бир жараён томонидан парламентдаги ўринларнинг аксариятини касб этиши натижасидакк кабиент ташкил этилмади ва охири коронавирус пандемияси тарқалиши сабабли бош вазири Бинямин Натаниёҳу ҳамда оқ ва яшил партияси раҳбари Бенни Ганц  янги вазирлар маҳкамасини ташкил этиш ва 18 ой навбати билан бош вазирлик мансабини олиш учун келишувга келишди. 

Бинямин Натаниёҳу ва Бенни Ганц 

Келишилган бу келишувга асосан Бинямин Натаниёҳу 2021 йил ноябр ойигача сионистик режимнинг бош вазири ловозимида қолиши керак ва ундан кейин Бенни Ганц бош вазирлик мансабида ўз фаолиятини бошлайди. Вазирликдаги ўринлар ҳам Ганц раҳбарлигидаги сулчи жараён ва Натаниёҳу бошчилигидаги ўнчи жараёнлар ўртасида ўзаро тенг равишда тақсимланди. 

Сионистик режим кабинети 36 нафар вазир, ўнчи қанотдаги 18 нафар вазир ва сулчи 18 нафар вазирни ўзига қамраб олиб, расмий равишда ушбу режимда сиёсий бўҳронохирга етди деб талқин этишлари учун ўз ишини бошлади. Бироқ, энг муҳим масала шундаки, Ганц ва Натаниёҳу ўртасида ўзаро ишонч мавжуд эмас ва айримларнинг фикрича, Натаниёҳу 18 ойдан кейин бош вазирликни Ганцга бермайди. 

Бошқа муҳим масала шундан иборатким, Натаниёҳунинг кабинети шундай бир вазъиятда ташкил этилмоқдаким, ўтган пайшанба куни, яъни 14 май кунида вазирлар маҳкамасига ишонч овози бериши учун парламент йиғилиши ўтказилиши лозим эди. Аммо Лекуд партияси ичида юзага келган ихтилофлар сабабли бу йиғилиш ўтказилмади ва 17 май кунига қолдирилди. 

Сионистик режим ОАВ йиғилишни бошқа вақтга кучириш Натаниёҳу томонидан Лекуд партияси аъзолари ўртасида вазирликларни тақсимлаш учун амалга оширилган деб эълон қилди. 

Вазирликдаги мансабларни тенг равишда тақсимлаб олиш учун Натаниёҳунинг Ганц билан келишувга келиши бир томондан Лекуд партиясининг улуши камайишига сабаб бўлди ва бошқа томондан эса Лекуд партиясининг айрим аъзолари вазирликдаги ўринларни қўлдан бой бериш ёки ўрин олмасликлари боис янги кабинет билан мухолифат қилишди. 

Бошқа муҳим нуқта шундаки, парламент йиғилишида иштирок этган 119 нафар намояндадан 46 нафари Натаниёҳунинг ташкил этган кабинетига мухолифат қилишди ва унга овоз беришмади. Натаниёҳу кабинетида мавжуд бўлган келишмовчиликлардан фарқли ўлароқ, вазирлар маҳкамаси мухолифлари муросага келишган. 

Авигдор Либерман

 

Бинобарин, айтиш мумкинки, янги кабинет иккита бирбирига мухолиф гуруҳга юзмаюз бўлган. Биринчи гуруҳга  и Яир Лапид каби машҳур шахслар киради ва иккинчи гуруҳга эса Лекуд партияси ичида борким, вазирлик ўринларини олмагани сабаб мухолифат қилишмоқда. 

Яир Лапид

Бу орада Натаниёҳу вазирлар маҳкамасида нутқ сўзлаган пайтда, мухолиф партиянинг аъзолари норозилик сифатида унга халал беришди. 

Натаниёҳу парламентда сўзлаган нутқида башорат этиши мумкин бўлган бир дастурни эълон қилдиким, ишғолий сарзаминларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим қисмларни қўшиш масаласи эди. натаниёҳу Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги қисмлар яҳудий халқини мансубдир ва бу режимнинг қонунлари у ерда ҳукмрон бўлиши лозим,-деб иддао қилди. 

Ана шу ишчи дастур сабаб бўладиким, янги вазирлар маҳкамаси ички мухолифларга қўшимча, фаластинлик гуруҳларнинг мухолифатига ҳам юзмаюз бўлади.

Ҳаммас гуруҳининг матбуот котиби Ҳозим қосим Натаниёҳу кабинетига сионистик режим парламентининг берган овозига аксиламал кўрсатиб, Фаластин халқи сионистларнинг ташкил этилган янги вахирлар маҳкамасига ишонишмайди ва ўз муқаддас маконлари ва сарзаминларини тўлиқ қайтариб олмагунга қадар охиригача курашадилар ва озод этилган сарзаминларида каромат билан ҳаёт кечиришади,-деб айтди. 

Шунинг учун айтиш мумкинки, натаниёҳунинг ташкил этган янги вазирлар маҳкамаси фаластинлик гуруҳлар, айниқса муқовимат гуруҳлари билан янада жиддийроқ муаммоларга дуч келади. 

Бундай шароит экспертларнинг фикрига кўра, сионистик режимнинг янги вазирлар маҳкамаси ушбу режимдаги мағлубиятга учрайган кабинетлар қаторида жой олади. 

Ёрлиқ

Шарҳ