май 20, 2020 19:12 Asia/Tashkent
  • Коронавирусни назорат қилишда Эроннинг қўлга киритган ютуқлари ЖССТ нуқтаи назаридан

Эрон Ислом Жумҳурияти ўтган ойлар ва ҳафталар давомида коронавирус беморлигини контрол қилишда кўзга ташланадиган ютуқларга эришди.

ХССТ-нинг Эрондаги намояндаси (Christoph Hamelmann) Христоф Ҳемелманн душанба куни видео-конфренция шаклида ўтказилган  73-чи Жаҳон соғлиқни сақлаш саммити доирасида бу юқорида зикр этилган масалани баён этиш зимнида, энди Эронда ушбу заминда ҳеч қандай қийинчилик йўқ ва беморлар ўз эҳтиёжларидан бўлган профессионал хизматларни олишлари мумкин,-деб таъкидлади. 

ЖССТ-нинг Эрондаги намояндаси (Christoph Hamelmann) Христоф Ҳемелманн

Ҳамелманн БМТ ташкилоти ва бу ташкилотга боғлиқ бўлган агентликлар, шу жумладан ЖССТ-нинг Эронга кўрсатган кўмакларига ишора этиб, энди Эрон ҳимоя кийимлари, ниқоблар,ва тиббий асбоб-ускуналар шу жумладан вентилятор ва нафас олишга кўмак берувчи воситаларни ишлаб чиқариш, ҳатто диагностика воситаларини экспорт қилиш соҳасида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига юзмаюз бўлган,-деб эслатиб ўтди. 

Бу жараёнда муҳим нуқта шундан иборатким, Эронда коронавирус пандемиясини назоратга олишнинг сабабига айланган масала бу кенг кўламда тиббий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш эдиким, қурбон бўлганларнинг мизони камайди. Бу заминда мувафаққиятга эришиш биринчи навбатда гигиена ва санитария қонунларига риоя этиш ва ушбу вируснинг тарқалиши олдини олиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатлар мизонига боғлиқдир. Иккинчи босқич коронавирусга чалинганларни ташхислаш ва уларни нажот беришдан иборат эди. Учинчи босқичда эса амалга оширилган энг муҳим сайъ-ҳаракат коронавирусни юқтириб олишга гумонланаётган одамларни карантинга олиш ва ижтимоий масофани сақлашдан иборат эди. Бу учта босқич Эронда ЖССТ тасдиқлаши билан мувафаққият билан ижро этилди. 

Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий 

Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий душанба куни  вмдео-конфренция шаклида ўтказилган 73-чи  Жаҳон соғлиқни сақлаш саммитида, коронавирус пандемияси билан оммавий кураш олиб бориш учун бошқариш ва ҳимоят этишда ЖССТ-нинг уйнаган муҳим ролини қадрлаш зимнида, ЖССТ айрим давлат томонидан жарима этилиши ўрнига, қўллаб-қувватлашга арзийди,-деб таъкидлади. 

Коронавирус пандемиясини контрол қилиш ва касалларни даволашда Эроннинг қобилияти ва қудрати ҳақида ЖССТ намояндасингинг баён этган сўзлари ва Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг берган изҳороти иккита муҳим масалага ишора этади. ЖССТ намояндаси Христоф Ҳамелманннинг баён этган изҳоротидаги биринчи мавзў бу Эронда тиббиёт соҳасининг таҳсинга арзийдиган даражада ривожланиши ва ушбу вирус билан қарши курашиш заминида ЖССТ билан барчатомонлама ҳамкорлик қилиши эдиким, Эрон учун катта фахр ва ифтихор саналади. 

Бошқа муҳим мавзў шундан иборатким, коронавирус пандемиясидан келиб чиққан оғир вазъиятда Американинг инсониятга зид бўлган санкциялари ҳисобланади. Америка бир томондан санкцияларни кучайтириш билан Эрон учун шароитни оғирлаштиришга ҳаракат қилади ва бошқа томондан эса бошқаларни айблаб, ХССТ-ни ҳам босим остига қуйди токи бу йўл билан Америкада коронавирус пандемияси бўҳронини мудирият этишда ўзининг қобилиятсизлигини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

Халқаро алоқалар ва сиёсий илмлар бўйича ўқитувчи Жамол Заҳрон Ливаннинг "Ал-Бино" газетасида нашр этган ўз мақоласида, коронавирус пандемияси шароитида, Эронга қарши Американинг ўз санкцияларини давом эттиришини инсониятга қарши содир этилган жиноят деб билди ва Америка президенти Халқаро жиноиий суд маҳкамасида муҳокама этилиши керак деб ёзди. 

Америка томонидан бундай сайъ-ҳаракатни давом этиши албатта барча мамлакатлар ҳаттоки американинг ўзи учун зарар келтиради. Эрон соғлиқни сақлаш вазири айтганидек, коронавирус пандемиясига қарши халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ҳаётий аҳамиятга эгадир ва шу миқдорда ваксина ва дори-дармонларга барча мамлакатларнинг ўз вақтида ва адолат юзасидан етиши ҳам катта аҳамиятни касб этади.  

Ёрлиқ

Шарҳ