май 20, 2020 23:55 Asia/Tashkent
  • Мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилишдаги муҳим тадбир (2)

Қуддуси шариф дунё мусулмонларининг биринчи қибласи ва минглаб фаластинлик овораларнинг асл ватани бӯлиб, жаҳон мустабидлари уни 1948 йилдан бери босқинчи сионистлар твоситасида ӯз эгаларидан тортиб олган.

Муборак рамазон ойининг сӯнгги жумасини “Халқаро Қудс куни” дея номлаган Имом Хумайний (р) ислом олами ва бутун эрксевар халқларни мазлум фаластин халқини ҳимоя қилишга чақирган.

Бугун Қуддуси шариф улкан бир фитнанинг марказига айланган. Исроил-Фаластин муаммосини ҳал қилиш баҳонасида Америка ва сионистик режим “Аср муомаласи” номли лойиҳани тавсия қилишяпти. Бу лойиҳа Саудия Арабистони томонидан ҳам қӯллаб-қувватланмоқда.

Лойиҳада фаластинлик овораларга ӯз ватанларидан ташқарида яшаш жойи тавсия қилинган.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда буюрадилар:

“Эндиликда америкаликлар ӯзларининг Фаластинга мӯлжалланган шайтоний сиёсатларини “Аср муомаласи” деб номлашган. Аммо билиб қӯйишсин, Аллоҳнинг фазли ила аср муомаласи амалга ошмагай. Америка давлат мулозимлари кутган нарса бӯлмайди, яъни Фаластин муаммоси унутилмайди. Қудс Фаластиннинг пойтахти бӯлиб қолаверади”.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Фаластин халқининг бу фитнага қарши курашажаги ва бу курашда бутун дунё мусулмонлари мазлум Фаластин халқига ёрдам беришларини таъкидлаб, илова қилдилар:

“Албатта, исломга умуман эътиқоди бӯлмаган айрим исломий мамлакатлар ҳамоқат, жаҳолат ва дунёвий тамаълари сабабли Американинг малайига айланишган. Аммо Илоҳий тавфиқ ила ислом уммати ва  Фаластин халқи ӯз душманлари устидан ғалаба қозонадилар. Сохта сионистик режимнинг илдизи Фаластин тупроғидан қӯпориб ташланади”.

Сионистик режимнинг энг улкан ҳомийси бӯлган Америка доимо Исроилнинг мустаҳкамланиши ва хавфсизлиги пайидадир. У бу мақсадини  амалга ошириш учун бошқа мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий тизимларидаги  нуфузидан фойдаланади.

Тажовузкор сионистик режим ӯтган йиллар давомида Америка ёрдамида Қуддуси шарифни тӯлиқ босиб олиш мақсадида аждодлари асрлардан бери бунда яшаб келган кишиларни шаҳардан ҳайдаб чиқариш, уларнинг мол-мулкини тортиб олиш, шаҳар аҳолиси таркибини ӯзгартириш мақсадида яҳудийларни кӯчириб келиш, исломий қадриятлар ва муқаддас масканларни харобага айлантириш, Масжидул Ақсога ҳурматсизлик қилиш каби ёвуз амалларга қӯл уришди.

Шу сабабли Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Америка , сионистик режим ва уларнинг издошларини “Бугунги дунё Фиръавнлари” деб атаб, уларнинг ислом уммати ӯртасида ихтилоф ва жанг-жадаллар келтириб чиқаришга қилаётган ҳаракатларига ишора қилиб, буюрдилар: “Айрим америкалик сиёсатчилар ӯзлари билиб-билмай “Сионистик режимнинг хавфсизлигини сақлаб қолиш учун Ғарбий Осиё минтақасида уруш-жанжаллар давом этиши, ислом оламининг қонли вужуди ривожланишни хаёлига келтирмайдиган даражада ҳолсизланиши керак” дея иддао қилишган.

Ул ҳазрат таъкидламишлар: Фаластин масаласи ислом умматининг асосий сиёсий масаласи ҳисобланади. Шу сабабли бутун дунё мусулмонлари Фаластин халқига нажот бахш этиш, унинг эркини ӯзига қайтариб беришга масъулдирлар.

Кейинги ӯн йилликда Шимолий Африкадан Баҳрайнгача бӯлган улкан ҳудудда инқилобий ва сионизмга қарши уйғониш ҳаракатларининг вуджудга келиши Халқаро Қудс куни ғояларининг жаҳон бӯйлаб кенг ёйилаётганидан далолат беради. Бу инқилобий ҳаракат муқовимат жабҳаси билан биргаликда “Аср муомаласи” каби ҳийла-найранглар билан Фаластин халқининг ҳуқуқлари паймол этилишига йӯл қӯймайди, албатта.

Шубҳасиз, мазлум фаластин халқини бу даҳшатли зулмдан озод қилиш инсоний, диний ва ахлоқий масъулият бӯлиб, бутун инсоният бунинг учун сай-ҳаракат қилишга бурчлидир.

Халқаро ҳуқуқ кӯрсатмаларида ҳар бир халқнинг ӯз тақдирини ӯзи белгилаши кӯрсатилган. БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари декларатсиясида ҳам бу нарса таъкидланган.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари 2000 йили Фаластиннинг тақдирини референдум ӯтказиш йӯли билан белгилаш таклифини баён қилдилар.

Эрон Ислом жумҳуриятининг БМТ томонидан расман руйхатга олинган  бу тавсиясида таъкидланишича Фаластинда яшаётган ва чет элларда овора бӯлган барча фаластинликлар Халқаро ташкилотлар назоратида ӯтказилажак бу референдумда қатнашиб, Фаластин давлатчилигининг шаклини  белгилашлари лозим. Референдум орқали давлатчилик шакли белгилангач, Фаластин халқи демократик тарзда сайлаган ҳукумат сиёсат, иқтисод, қӯшни мамлакатлар билан муносабатлар каби жорий сиёсатларни белгилаб, амалга оширади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ