май 21, 2020 16:54 Asia/Tashkent

Boston Dynamics компаниясининг Spot роботи турли юмушларни уддалагани тасвирланган видеоларни кўпчилик кўрган, бироқ Янги Зеландиянинг Rocos компанияси шу турдаги қурилмадан қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб берди.

Бу ҳозирча фақатгина имкониятлар намойиши бўлиб, келажакда амалга оширилиши мумкин. Rocos компанияси Boston Dynamics билан ҳамкорликда дастурий платформа яратиш ниятида, бу эса Spot роботига видеода кўрсатилган ҳаракатларни бажариш имконини беради.

Яъни у қўйларни боқишда, ҳосилни текшириш ва реал вақтда маршрутлар харитасини яратишда ёрдам бериши мумкин. Rocos’нинг маълум қилишича, бу турдаги роботлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини, ҳосилдорликни баҳолаш аниқлигини оширади ва ишчиларга енгиллик яратади.

Ҳозирча мазкур платформа қачон тайёр бўлиши номаълум, бироқ Boston Dynamics роботларининг қобилияти ҳисобга олинадиган бўлса, Spot бу турдаги вазифаларни уддалай олиши мумкин.

Ёрлиқ

Шарҳ