май 21, 2020 17:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ-да иккита дамба ўпирилиши оқибатида марказий кўчаларни сув босди (фотожамланма)

20 май куни АҚШнинг Мичиган штатида дамба ўпирилиши оқибатида марказий кўчалар сув остида қолди. Минглаб инсонлар эвакуация қилинди.

АҚШнинг Мичиган штати Мидленд шаҳридаги Эденвилл ва Сэнфорд дамбалари ўпирилиши оқибатида Титтабавасси дарёси суви шаҳарга оқиб кирмоқда. Сув тошқини оқибатида минглаб одамлар эвакуация қилинди, ҳудуддаги Dow Chemical Co заводини сув босиши хавфи юзага келди.

Одамлар Мидленд марказидаги сув босган кўчаларга қараб турибди.

Сэнфорд дамбасидан сув тошмоқда. Миллий метеорологик хизмат сув тошқинининг инсон ҳаёти учун хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Титтабавасси дарёсидаги сув тарихий даражада кўтарилди.

Мичиган штати миллий гвардияси икки уй ҳайвонини уларнинг эгалари билан Мидленддаги эвакуация марказига олиб бормоқда.

«Дамба ўпирилишини умрим давомида ҳеч қачон кўрмаганман», — дейди 53 ёшли бизнесмен Марк Боун. Титтабавасси дарёсидан тошган сув Мидленд шаҳрига кириб келмоқда. Сув тошқини Мидленднинг бир қисмини қамраб олган, жароҳатланганлар ҳамда қурбонлар қайд этилмаган.

Волонтёрлар ўз уйларидан эвакуация қилинган аҳоли учун сув ва бошқа зарур маҳсулотларни машинадан туширмоқда.

Сэнфорд дамбасидан сувнинг оқиб чиқиш жараёнининг тепадан олинган сурати. Экспертлар ушбу ҳолатни 500 йилдан бери биринчи марта кузатилаётган ҳодиса, деб баҳоламоқда. Метеорология хизматининг маълумотига кўра, туш пайтига келиб Титтабавасси дарёси тахминан 35 футга кўтарилган.

Мидленддаги уйидан эвакуация қилинган 101 ёшли Дот Костелло. Вазиятни мувофиқлаштириш бўйича федераль комиссия матбуот котибининг айтишича, вазият хавфсиз бўлиши билан ўпирилиш сабабларини ўрганиш учун икки дамбага ҳам муҳандислар юборилади.

Сэнфорд шаҳри кўчаларини сув босган.

Мичиган губернатори Гретхен Уитмер дамба ўпирилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот бериш учун тайёрланмоқда.

Дамба ўпирилишининг яқин атрофдаги туманларга таъсирининг сунъий йўлдошдан олинган сурати.

Мидленд шаҳрида яшовчи одамлар сув тошган кўчаларга қараб турибди.

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Сэнфорд шаҳри марказида зарарланган коммуникация устунлари.

Мидленд шаҳрида яшовчи одамлар сув тошган кўчаларга қараб турибди.

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Сэнфорд шаҳри марказида транспорт воситалари ва йўл белгилари сув остида қолди.

Эденвил дамбасидан тошган сув Мичигандаги Уиксом кўлига оқиб, шаҳарни сув босмоқда. Жараённинг қуш парвози баландлигидан олинган сурати.

Ёрлиқ

Шарҳ