май 21, 2020 17:52 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Адиблар хиёбони очилди (фотожамланма)

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди

Таъкидланишича, бу борадаги режа 2017 йил 3 февраль куни мазкур боғга ташриф чоғида белгиланган эди. Ўша йили 18 апрелда давлат раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўтган вақт мобайнида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 8 гектардан зиёд майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди.

«Илгари бу ерда саноқли адибларимизнинг ҳайкаллари бор эди. Гўёки, Алишер Навоийдан сўнг истеъдодли шоирлар етишиб чиқмагандай таассурот пайдо бўларди», — дейилади хабарда.

Шу боис Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.

«Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилди. Шу ерда Ёзувчилар уюшмаси учун бино барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари бу ерга ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

«Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз», — деди Шавкат

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ