май 24, 2020 19:38 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Эрон ва Венесуэла ўртасидаги денгиз тижорати ҳақида Америкага огоҳлантириш берди

Эрон президенти Кариб денгизида америкаликларнинг айрим сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, агар Эрон нефт танкерлари Кариб денгизи ёки дунёнинг қайси жойида бўлмасин америкаликлар томонидан мушкулотга юзмаюз бўлса, улар ҳам бизнинг жиддий аксиламалимизга юзмаюз бўлишади,-деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Қатарнинг амири "Шайх Тамим бин Ҳамд Ол-Соний" билан телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, Эрон доим миллий манфаатларини таъминлаш,ер яклиўтликларини ҳам ўз ҳокимиятини қонуний ҳимоя қилиш ҳаққига эгадир ва америкаликлар хатога йўл қуймасликларига умид қиламиз,- деб таъкидлади.  

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд Ол-Соний

Эрон ва Венесуэла ўртасида денгиз тижорати америкаликларнинг турли аксиламал кўрсатишларига сабаб бўлди. Баржом ядровий фаолиятлар дастуридан чиққанидан кейин Эронга қарши санкцияларни қайта кучайтирган Американинг ҳозирги давлати энди эркин сувларда Эроннинг нефт танкерларининг эркин ҳаракат қилишини кўра олмайди. Эрон нефт танкерларининг Венесуэлага қараб ҳаракат қилиши денгизда тижорат аҳамиятининг нишонасидир. Энди, дунёнинг 90 фоиздан ортиқ тижорати денгиз транспорти ва коммуникация йўллари орқали амалга оширилади. Бундай шароитда халқаро сувларда ҳузур топиш махсус мамлакатларга хос эмас, балки барча мамлакатлар ушбу денгиз ҳаққидан фойдаланишлари мумкин. 

Эрон ва венесуэла денгиз тижорати 

Денгиз йўли орқали дунё тижоратининг энг асосий ҳажми, денгизда газ ва нфтнинг мавжудлиги ва денгизнинг хавфсизлик аҳамияти мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган.Чунки дунё халқларининг ҳаёти ва иқтисодиётида, айниқса ҳозирги шароитда инкор этиб бўлмайдиган рол уйнайди. 

Жанубдан Форс кўрфази ва Уммон денгизи орқали Эроннинг эркин сувларга чиқиши, географик жойлашуви ҳамда шимолдан Каспий денгизи ҳошиясида жойлашган мамлакатларга қўшилади. Эрон денгиздаги фаол ва қиматли ҳавзада фаолият олиб борадиган дунёнинг мамлакатларидан ҳисобланади. 

Эрон денгиз тижоратига аҳамият қаратиши билан бирга эркин сувлар ва денгизда хавфсизлик ҳукмрон бўлишини таъкидлайди ва Эрон армиясининг денгиз кучлари ихтиёрида бўлган кемаларнинг асосий маъмурияти халқаро сувларда ва стратегик сув йўлларида ҳузур топиш денгиз хавфсизлигини тасинлашда ўзаро ҳамкорликлар учун Эроннинг масъулиятли эканини намойиш этади. 

Бундай шароитда, Эрон нефт танкерларининг Венесуэла томон ҳаракат қилиши ҳам халқаро қонун-қоидаларда таъкидланган қонуний ҳаққи ҳисобланади. Америка томонидан денгизда ҳар қандай монеа яратиш ёки халақит беришлар эса Эроннинг қатъий аксиламали билан юзмаюз бўлади. 

Мудофаа ишлари бўйича Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маслаҳатчиси генерал Ҳасан Деҳқон 

Бу доирада мудофаа ишлари бўйича Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маслаҳатчиси генерал Ҳасан Деҳқон шанба куни Эрон Пресс ахборот агентлиги журналистлари билан қилган сўҳбатида, Венесуэлабилан Эроннинг денгиз орқали тижорат қилишининг ёмон оқибатлари ҳақида Америка ташқиишлар вазирининг қилган иддаоларига аксиламал кўрсатиб, Эроннинг позицияси аниқдир ва америкаликлар амалга оширадиган ҳар қандай амал албатта Эроннинг аксиламали уларни пушаймон қилдиради,-деб таъкидлади. 

Эрон тарихи давомида агар Эроннинг манфаатлари хатар остига қомаган бўлса, ҳеч қачон тўқнашув ёки урушларни бошлаган мамлакат бўлмаган. Ғарбий Осиёда муқовимат кучларининг қомондони генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни террор қилиш маожароси ва Эроннинг қатъий жавоб қайтариши шуни кўрсатдики, Теҳрон ҳар доим ўзининг қонуний ҳукумати, ер яклихтликлари ва миллий манфаатларини таминлашда ўз ҳақ-ҳуқуқларидан воз кечмайди. 

Бугун кунда бутун дунё аҳли коронавирус пандемияси билан гирифтор бўлиб қолган вазъиятда барча арсаларда, айниқса иқтисодий ва тиббиёт соҳасида муштарак ҳамкорлик қилиш барча мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига тортган ва Эрон ва Венесуэла ўртасида денгиз орқали тижорат қилиши эса ана шу доирада талқин этилиши лозим.   

Ёрлиқ

Шарҳ